Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"
Қорақалпоғистон Республикасида 2016-2020 йилларда кичик бизнес субъектлари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми ҳақида маълумотлар23
Download 0.88 Mb.
|
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2.2--жадвал Иқтисодий фаолият турлари бўйича ишлаб чиқарилган хизматлар (млрд.сўм) 24
- Кўрсаткичлар 2016 2017
- Хизматлар ҳажми (млрд.сўм) 3100,5 3611,3
Қорақалпоғистон Республикасида 2016-2020 йилларда кичик бизнес субъектлари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми ҳақида маълумотлар23
Шу сабабли 2016 йилда хизматлар соҳасидаги нархлар индекси ундан олдинги йилга қараганда 7,7 % ни ташкил этган бўлса, 2017 йилда 13,1 % га етган. Шу ерда бир жиҳатга эътибор қаратиш лозимки, айнан хизматлар бозоридаги нархлар индексининг ўзгариш динамикаси охирги тўрт йилда секин суръатларда бўлса ҳам қуйига қараб пасайиб бориш хусусиятига эга бўлган. Жумладан, хизматлар кўрсатиш нархлари индекси 2018 йилда олдинги йилга нисбатан 3,2 % га, 2019 йилда эса 2018 йилга нисбатан 1,0 % га, охирги 2020 йилда эса олдинги йилга қараганда 0,1 % га пасайган. Минтақада кичик бизнес субъектлари томонидан кўрсатилган хизматлар 2018 йилда ҳам, 2019 йилда ҳам ўртача 27,4 % билан 23,3 % атрофида ўсган бўлиб, мос ҳолда бу йилларда кўрсатилган хизматлар ҳажми 4 600,0 млрд сўмни ва 5 672,0 млрд сўмни ташкил этган. Ва ниҳоят, 2020 йилда минтақадаги кўрсатилган хизматлар ҳажми 6 508,9 млрд сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан абсолют ўсиш 837,1 млн сўмга ёки 14,8 % га етган. Юқоридаги 2.2.1-жадвалда келтирилган бу маълумотлар минтақа иқтисодиётида хизматлар соҳасининг ривожланиш тенденцияси ҳали динамик равишда эмаслиги, бу борада кичик бизнес субъектларининг фаоллигини ошириш, кўрсатиладиган хизматларни нафақат ҳажм жиҳатидан ошириб бориш, балки уларнинг турларини ҳам кўпайтириш, кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишда маркетинг коммуникацияси элементларидан самарали фойдаланишга интилиш лозимлиги ҳақида дарак беради. Минтақада хизматлар кўрсатишда уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши бизга минтақада хизматлар кўрсатишнинг қайси йўналишлари нисбатан яхшироқ ривожлангани, қайси йўналишларда эса сусткашликларни бартараф этиш чораларини кўриш лозимлиги тўғрисида маълумотларни олиш имкониятини яратади (2.2.2-жадвал). Бу жадвалда минтақада иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми 13 та йўналиш бўйича келтириб ўтилган ва бу кўрсаткичлар ҳам охирги беш йиллик даврни қамраб олади. Бу жадвалда диққатни қаратиш керак бўлган жиҳат шундаки, минтақа бўйича 2016 йилда кўрсатилган жами хизматлар 2.2.2--жадвал Иқтисодий фаолият турлари бўйича ишлаб чиқарилган хизматлар (млрд.сўм)24
ҳажмида кичик бизнес субъектлари томонидан кўрсатилган хизматлардан ташқари бошқа субъектлар (йирик корхоналар, давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари каби) томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми ҳам ҳисобга олинган. Таҳлил қилинаётган 2.2.2-жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар кўрсатишнинг энг муҳим йўналишлари бўлиб асосан учта – транспорт хизматлари, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳамда молиявий хизматлар муҳим аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради. Чунки, иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматларнинг катта қисми айнан мана шу учта йўналиш бўйича кўрсатилгандир. Чунончи, транспорт хизматлари 2016 йилда жами хизматларнинг 31.9 % лик улуши ёки 973,3 млрд сўмлик қисмини ташкил этади. Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар эса 771,4 млрд сўмга ёки 24,8 % га тенг бўлган. Молиявий хизматлар кўрсатиш ҳажми 2016 йилда 274,5 млрд сўмга тенг бўлиб, шу йилдаги жами хизматларнинг 8,8 % лик улушини ташкил қилган. Таҳлил қилинаётган даврнинг қолган йилларида ҳам мана шу учта йўналиш ўзининг устиворлигини сақлаб қолган бўлиб, шу йиллар давомида кўрсатилган хизматларнинг аксарияти мана шу кўрсатиб ўтилган йўналишларга тегишлидир. Жумладан, хизматлар кўрсатиш ҳажми ҳар томонлама энг юқори бўлган 2020 йилда жами 6 508,9 млрд сўмлик хизматларнинг транспорт хизматларига тегишли қисми 1 700,2 млрд сўмни ёки 26,1 % лик улушни ташкил этган. Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар эса шу йилда 1 494,0 млрд сўмни (ёки 22,9 % лик улушни), молиявий хизматлар ҳажми эса 1 284,9 млрд сўмни (19,7 % ни) ташкил қилган. Келтириб ўтилган 2.2.2-жадвал маълумотларидан минтақада кичик бизнес субъектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар йўналишларининг энг суст ривожланиш хусусиятларига эга бўлганларини ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу бошқа томондан минтақада хизматлар кўрсатишнинг қайси йўналишларига кўпроқ эътибор қаратиш, бу йўналишларда фаолият юритишни истайдиган тадбиркорлик субъектларига зарур шарт-шароитлар яратиш каби жиҳатларни ҳам кўрсатади. Масалан, минтақада хизматлар кўрсатишнинг ижара хизматлари, компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш хизматлари ҳамда савдо хизматларига алоҳида диққат қаратиш талаб этилади. Чунки, бу йўналишларда кўрсатилган хизматлар ҳажми ўрганилган беш йиллик даврда ҳар доим кўрсатиб ўтилган тартибда энг паст улушни ташкил этиб келган: Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling