Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


Download 0.88 Mb.
bet21/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

I боб бўйича хулосалар
Мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади - иқтисодиётни эркинлаштириш ва тўлақонли бозор муносабатларига ўтиш шароитида ҳар бир хўжалик субъектининг имкониятлари ва ресурсларидан самарали фойдаланиш тамойилига амал қилиб, ижтимоий-иқтисодий самарадорликка эришишни таъминлашдан иборат. Бу жараёнда маркетинг тамойиллари, тизими, унинг турли кўринишларидан унумли фойдаланиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, маркетингнинг асосий вазифаси ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи ўртасида узлуксиз, мустаҳкам алоқа ўрнатиш ва шу жараёнда товар ҳаракатини талаб билан таклифни ўзаро мувофиқлаштириш тамойили асосида ташкил этиш ва уни мумкин қадар бошқарилувчан бўлишига эришиш лозим бўлади. Ушбу муаммоларни ҳал этишда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида «Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш» бўйича устувор вазифалар белгиланган.
Ҳозирги пайтда назария ва амалиётда маркетинг тизими мажмуаси жуда кўплаб тоифа, унсурлардан ташкил топган бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш жараёнини ташкил қилишда жуда мураккаб ва ўта зарур бўлган вазифаларни бажарувчи унсур ва тоифаларни ўзида мужассамлаштиради ва уларнинг ҳар бири муҳим вазифаларни бажаради. Маркетинг тизимимининг мана шундай муҳим таркибий қисми ҳисобланган маркетинг коммуникацияси ҳам хўжалик субьектлари фаолиятида жуда зарур бўлиб, уни танлаш ва фойдаланиш жуда кўплаб омиллар таъсирида содир бўлади ва бу жараён корхона фаолияти самарадорлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Бизнес ташкилотларининг маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиши бошқарув қарорлари комплексида амалга оширилиб, улар воситасида нафақат товарларни илгари суриш, савдони рағбатлантириш балки фирма услуби, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадига эга тижорат фаолиятининг максимал натижаларига эришилади.
Маркетинг коммуникациялари концепцияси – товар ёки хизматни яратиш ғоясидан тортиб, то якуний сотувга қадар бозор ишлаб чиқариши босқичларидан ўтади. Маркетинг коммуникациялари элементларидан ўз вақтида фойдаланиш тижорат фаолияти натижалари ва маркетинг самарадорлигига харидор эҳтиёжларининг дастлабки бозор тадқиқотлари асосида тузилган ишлаб чиқариш ва маҳсулотни сотиш комплекс тизими сифатида бевосита таъсир этади.
Маркетинг коммуникациялари деганда, товарнинг ҳаракати, ахборот алмашинуви, технология, машғулотлар, тажриба билан боғлиқ ижтимоий доиралар билан бозордаги ўзаро таъсир бўйича комплекс тизим тушунилади.
Кичик бизнеснинг барча соҳаларида бўлгани каби хизматлар соҳасида ҳам маркетинг коммуникациялари мажмуаси мижозларга таъсир кўрсатишнинг қуйидаги асосий тўртта воситаларидан иборат бўлади:

  • реклама;

  • тарғибот, ташвиқот;

  • сотишни рағбатлантириш;

  • шахсий сотиш.

Кўрсатиб ўтилган ҳар бир элементга коммуникацион усулларнинг ўзига хос хусусиятлари тааллуқли бўлади.


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling