Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


Download 0.88 Mb.
bet32/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

2.3.3-жадвал
Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар улушини ўзгариш динамикаси35




2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

2010 йилга нисбтан мутлоқ ўзгариш

Жами - хизматлар

100

100

100

100

100

100

100

100

100

100

100

0.0

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари

5,5

6,5

9,1

9,7

9,0

8,6

8,1

8,5

7,5

6,2

5,9

0,4

Молиявий хизматлар

8,4

6,0

6,5

7,2

7,6

8,2

8,9

10,1

13,2

17,7

19,7

11,3

Транспорт хизматлари

34,4

42,0

36,7

34,2

33,8

32,9

31,4

28,6

28,1

26,2

26,1

-8,3

шу жумладан: автотранспорт хизмати

18,1

15,9

16,6

18,0

16,3

16,1

17,1

17,6

15,2

14,2

14,2

-3,9

Яшаш ва овқатланиш хизматлари

0,5

0,5

0,5

0,6

0,7

0,8

2,8

3,0

3,0

2,8

2,7

2,2

Савдо хизматлари

25,8

23,9

25,8

26,1

27,0

27,6

24,9

25,4

24,5

23,3

23,0

-2,9

Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар

3,1

3,0

3,1

3,6

3,5

3,6

3,7

3,8

3,4

2,9

2,6

-0,4

Таълим соҳасидаги хизматлар

5,1

4,2

4,3

4,5

4,4

4,3

4,4

4,8

4,9

5,3

6,0

0,9

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар

0,7

0,6

0,7

0,8

0,9

0,9

1,1

1,2

1,1

1,1

1,0

0,3

Ижара хизматлари

2,4

2,0

2,1

2,3

2,3

2,2

2,3

2,3

2,3

2,2

2,2

-0,2

Компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар

5,1

4,0

3,8

3,6

3,5

3,6

4,2

3,8

3,4

3,1

2,9

-2,2

Шахсий хизматлар

4,9

3,8

3,7

3,8

4,0

4,1

4,5

4,2

4,0

3,8

3,6

-1,3

Меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар

0,7

0,5

0,7

0,7

0,6

0,7

1,0

1,1

1,6

1,9

1,3

0,6

Бошқа хизматлар

3,4

2,9

3,0

3,0

2,9

2,5

2,8

3,3

3,1

3,3

3,0

-0,4

Келтирилган тадқиқот натижалари нафақат хизматлар соҳасини ривожланишини таъминлаш балки унинг таркибий тузилишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини асосламоқда. Хусусан бошқа турдаги хизматлар тараққиётини таъминловчи хизмат турларига алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Тадқиқотларимиз натижалари дунё мамлакатлари амалиётига кўра бугунги кунга келиб, барча хизматларнинг тараққиёти алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ривожи билан бевосита боғлиқ бўлиб қолмоқда. Хусусан, кейинги даврда COVID 19 пандемияси даврида таълим, савдо, яшаш ва овқатланиш, соғлиқни сақлаш каби хизматларнинг фаолияти бевосита алоқа ва ахборотлаштириш хизматларига боғлиқ бўлиб қолди.


2.3.4-жадвал
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг минтақада хизмат турларини ривожига таъсирини баҳолаш натижалари36



Моделнинг математик кўриниши

t-статистика

R2

Эластиклик коэффициенти

1



b0=18,15
b1=18,21

R2=0,97

0.8

2



b0=-3,34
b1=9,95

R2=0,92

1.78

3



b0=14,86
b1=8,97

R2=0,90

0.49

4



b0=-8,04
b1=18,17

R2=0,97

0.86

5



b0=-12,59
b1=21,75

R2=0,97

1.36

6



b0=-11,57
b1=15,75

R2=0,98

0.76

7



b1=96,91

R2=0,99

0.90

8



b0=2,38
b1=6,51

R2=0,82

0.64

9



b0=-7,81
b1=15,62

R2=0,96

1.25

10



b1=216,3

R2=0,99

0.80

11



b0=6,51
b1=14,72

R2=0,96

0.65

12



b0=4,58
b1=14,69

R2=0,96

0.72

13



b0=-5,42
b1=10,08

R2=0,92

1.27

14



b0=2,95
b1=14,14

R2=0,96

0.71

Бу ерда: N- Қорақалпоғистон Республикасида жами хизматлар ҳажми млрд сўмда (2010 йил нархларида); N1- алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми млрд сўмда (2010 йил нархларида); N2- молиявий хизматлар ҳажми млрд сўмда (2010 йил нархларида); N3- транспорт хизматлар ҳажми млрд сўмда (2010 йил нархларида); N31- автотранспорт хизматлар ҳажми млрд сўмда (2010 йил нархларида); N4- яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми млрд сўмда (2010 йил нархларида); N5- савдо хизматлари ҳажми млрд сўмда (2010 йил нархларида); N6- кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми млрд сўмда (2010 йил нархларида); N7- таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми млрд сўмда (2010 йил нархларида); N8- соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми млрд сўмда (2010 йил нархларида); N9- ижара хизматлари ҳажми млрд сўмда (2010 йил нархларида); N10- компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми млрд сўмда (2010 йил нархларида); N11- шахсий хизматлар ҳажми млрд сўмда (2010 йил нархларида); N12- меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил ҳажми соҳасидаги хизматлар млрд сўмда (2010 йил нархларида); N13- бошқа хизматлар ҳажми млрд сўмда (2010 йил нархларида);
Хизматлар соҳасининг маркетинг коммуникациясидан фойдаланиш салоҳиятини оширишда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари бирламчи омил эканлигини инобатга олган ҳолда ҳудудда келтирилган хизмат турларининг тараққиётига алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари таъсири регрессион таҳлил натижалари ҳамда унинг асосида аниқланган эластиклик коэффициенти асосида баҳолаб ўтдик (2.3.4-жавдалга қаранг). Барча хизмат турлари бўйича яратилган маҳсулот миқдори 2010 йил базис сифатида қабул қилингани ҳолда реал кўрсаткичларга ўтказилган.
Амалга оширилган таҳлил натижаларига кўра минтақада хизматлар соҳасини ривожи, шунингдек унинг йўналишлари тараққиётида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг роли ва аҳамияти катта эканлиги аниқланди. Ишлаб чиқилган регрессион тенгламанинг коэффициентлари келтирилган мезонлар бўйича адекват бўлганини ҳисобга олган ҳолда эластиклик коэффициентларини келтириб ўтдик. Тадқиқот натижаларига кўра молиявий хизматлар, яшаш ва овқатланиш хизматлари, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар, меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил ҳажми соҳасидаги хизматларининг олақа ва ахбортлаштириш хизматлари бўйича эластиктик коэффициентлари бирдан катта қийматга эгалиги аниқланди. Қолган барча ҳолатларда эластиклик коэффициентини бирдан кичик қийматни ташкил қилаётганлигини кузатиш мумкин. Жумладан минтқада жами хизматлар ҳажмининг алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари бўйича эластиклик коэффициенти 0.8 тенг эканлиги аниқланди.
Таҳлил натижаларини кўрсатишича, минтақада хизматлар ривожини таъминлашда соҳанинг маркетинг коммуникацияси имкониятларидан фойдаланиш салоҳиятини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Минтақада хизматлар соҳасининг юқори суръатларда ўсаётганига рағман етарли даражада ривожлантиришда муваффақиятсизликка учрашнинг оқибатларидан бири бу алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ривожи ҳамда унинг имкониятларидан хизматлар соҳаси тараққиётини таъминлашда талаб даражасида фойдаланилмаётганлидир. Бу эса ўз навбатида минтақанинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги юқори ўсишни таъминлашга тўсқинлик қилмоқда. Фикримизча кейинги даврда минтақада хизматлар соҳаси ривожига алоҳида эътибор қаратиш, хусусан COVID 19 га ўхшаш вазиятлар ҳамда кичик корхоналарнинг маркетинг тадқиқотларини амалга оширишда харажат ва вақт билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда алоқа ва ахборотлаштириш хизматларини ривожлантириш асосида хизматлар соҳанинг маркетинг коммуникацияси имкониятларидан фойдаланиш салоҳиятини ошириш муҳим масалалардан бири сифатида майдонга чиқмоқда.
Жами хизматлар ҳажмининг ошиши ўз навбатида соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони ҳамда уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари билан бевосита боғлиқ ҳисобланади. Корхоналарнниг фаолияти самарадорлик кўрсаткичининг юқори бўлиши ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг реализация муаммосининг бартараф этилиши натижасидир. Шу сабабли минтақада фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар ҳамда кичик бизнес субъектлари сонига алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмини таъсирини регрессион таҳлил асосида қараб чиқдик.




Бу ерда: Y1 –минтақада фаолият юритаётган корхоналар сони.
Юқоридаги таҳлил натижаларига кўра минтақада алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмини бир миллиард сўмга ошиши фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сонини 68 бирликка кўпайишини таъминлайди. Худди шу каби натижаларни кичик бизнес субъектлари сони бўйича амалга оширилган таҳлилда ҳам кузатиш мумкин.



Бу ерда: Y2 – фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари сони.
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмини бир миллиард сўмга ошиши ўз навбатида фаолият юритаётган кичбик бизнес субъектлари сонини 62 бирликка кўпайишини таъминлаши аниқланди. Яъни алоқа ва ахборотлаштириш хизматлар ошиши натижасида ошган 68 бирлик корхона ва ташкилотларнинг 62 таси айнан кичик бизнес субъектларига таалуқли эканлиги ушбу хизмат турларининг хизматлар соҳасининг маркетинг коммуникациясидан фойдаланиш салоҳиятининг қанчалик даражада аҳамиятли эканлигини асосламоқда.
Минтақада хизматлар соҳаси ривожининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги аҳамияти ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш хизматларнинг, хизмат турлари, фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар, кичик бизнес сони ошишидаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда уларнинг кейинги давр учун прогноз қийматларини ишлаб чиқишни мақсадга мувофиқ деб топдик. Мазкур кўрсаткичларнинг вақтга боғлиқ функциялари қуйидаги кўриншга эга бўлди. Мазкур моделни ишлаб чиқиш учун 2010-2020 йил маълумотларида фойдаланилди ва маълумотлар 2010 йил нархларида ифодаланган.
2.3.5-жадвал

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling