Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


-расм. Маркетинг инфратузилмаси ва унинг элементлари


Download 0.88 Mb.
bet8/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

1.1.1-расм. Маркетинг инфратузилмаси ва унинг элементлари.
Бунда маркетинг фаолияти бу ҳар бири тўлиқлик ва мустақиллика эга бўлган, шериклари эхтиёжларини қондириш ва фойда олиш мақсадида товарлар ҳамда хизматларга талабни шакллантириш, ривожлантириш учун доимий ўзаро ҳаракатда бўлган бозор ҳудуди муҳитининг ижтимоий-иқтисодий бирликлари (субъектлари) мажмуи деб таърифланиши мумкин. Маркетинг фаолияти таркибига турли элементлар киради, яъни биринчи навбатда булар: таъминотчилар, рақобатчилар, воситачилар, истеъмочилар ва фаолияти таҳлил қилинувчи фирмалар дейиш мумкин.
Маркетинг фаолияти доимо ўзгариб турувчи омиллар билан характерланувчи маълум муҳитда фаолият юритади. Мазкур омилларнинг ривожланиш тенденциялари маркетинг тизимининг ҳолатига ва унинг ҳар бир субъектини фаолият натижаларига таъсир ўтказадилар. Шунинг учун атроф-муҳит омилларини ўрганиш, таҳлил этиш ва башорат қилиш самарали тадбиркорликни ташкил этишдаги муҳим вазифалардан биридир. Бу омилларни ўзаро боғликлигини ўрганиш тадбиркорлик субъектлириринг ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бу масалани ҳал этиш эса маркетолог функцияларига киради (1.1.1-жадвал).
1.1.1-жадвал
Маркетинг фаолиятининг ташқи муҳит омиллари тавсифи

Омиллар

Асосий тавсифлар

Табиий омиллар

Табиий ресурслар салоҳиятидан фойдаланиш, ривожланганлик даражаси. Ёқилғи-энергетика ресурслари ва хомашё манбалари. Экологик кўрсаткичлар, уларнинг меъёрлари ва уларга риоя этиш даражаси. Ёқилғи қувватлари ва хомашё захирасидан фойдаланиш жадаллигини тартибга солиш ва атроф муҳитни муҳофазаси устидан давлат назорати тизимининг ривожланганлиги.

Демографик омиллар

Аҳолининг таркиби, сони, зичлиги ва кўпайиш тавсифлари.

Иқтисодий омиллар

Ишчи, хизматчи ва нафақахўрларнинг молиявий аҳволи, уларнинг харидорлик қобилияти. Молия-кредит тизими кўрсаткичлари, иқтисодий конъюнктура ва инфляция. Солиққа тортиш тизимининг ривожланганлиги. Нархлар ва аҳоли истеъмолининг тенденциялари, талабнинг эластикли-ги.

Сиёсий-ҳуқуқий омиллар

Тадбиркорлик фаолиятига боғлиқ қонунчилик ва фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояланганлиги. Бозор муносабатларини шакллантириш ва ривожланиш барқарорлиги. Давлат ва ҳукумат қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш тизимидаги ижтимоий бирлик ва ташкилотларнинг роли.

Илмий-техникавий омиллар

Иқтисодиётнинг таянч тармоқларида илмий-техникавий ҳолат. Янги технологияларни татбиқ этиш даражаси ва уларнинг ишлаб чиқаришга жорий қилинганлик даражаси.

Ижтимоий-маданий омиллар

Аҳолининг бозор менталитети ривожланганлиги, истеъмолчиларнинг маданий ва маънавий кўрсаткчилари, истеъмолчилик маданияти.

Манба: Муаллиф ишланмаси
Маркетинг чора-тадбирларининг ҳаётга татбиқ этилиши, аввало, маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, маркетинг режасини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилишга асосланади. Режалаштириш ҳар бир фирма учун юқори даражадаги тартибли фаолият бўлиб, у баъзан сотув ва фойда кўрсаткичларини яхшилайди. Стратегик режалаштириш фирма доирасидаги ҳар қандай режалаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Стратегик режалаштириш – фирма мақсадлари, унинг мавжуд ва маркетинг соҳасидаги имкониятлари ўртасидаги стратегик мувофиқликни яратиш ҳамда қўллаб-қувватлаш бўйича бошқарув жараёни. Бозорда товар ва хизматни илгари суриш комплекси – рақобат курашида мақсадли улуш ва фойдани максималлаштириш учун бозор вазиятига ялпи таъсир кўрсатиш усуллари киради (1.1.2-жадвал).

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling