Беморларни с раб-суриштириш


ТАНА ХАРОРАТИНИ УЛЧАШ (ТЕРМОМЕТРИЯ)


Download 0.85 Mb.
bet10/11
Sana01.05.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1420116
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2.Bemorlarni surab-surishtirish

ТАНА ХАРОРАТИНИ УЛЧАШ (ТЕРМОМЕТРИЯ)
Текшириш усуллари орасида термометрия, яъни тана хароратини улчаш алохида урин тутади. Тана харора-тининг узгариши купинча касалликнинг дастлабки белги-ларидан хисобланади. Соглом одам харорати 36—36,8°С атрофида булади. Кун давомида харорат жуда кам узгариб, 0,3—0,5°С, баъзан Г С ни ташкил килади, чунки организмда иссиклик пайдо булиш ва чикарилиш даража-си бошкарилиб туради. Одатда, сог одамда жисмоний мехнатдан, туйиб овкат егандан сунг, жуда иссик хонада, кучли чаяжоиланганда харорат бир оз кутарилиб,
уйкудан кейин бир оз пасаяди. Агар харорат 37—38°С ат-рофида булса, субфебрил иситма, 38—39° булса, уртача иситма, 39° дан юкори булса, баланд иситма дейилади. Бе-мор жуда холсизланганда, сурункали интоксикацияларда харорат пасайиши (гипотермия) мумкин (36°С дан кам).
Х,ароратнинг кутарилиши беморнинг ахволига таъсир килади. Бемор бушашади, огзи курийди, ажратилган сий-дикнинг микдори анча камаяди, озиб кеТади. Харорат 1°С га кутарилса, пульс тахминан 8—10 тага купаяди, фак.ат баъзи касалликларда (менингит, ич терлама) пульс хароратнинг кутарилишидан оркада колади. Харорат 1°С га кутарилганда нафас олиш хам минутига 4—5 мартага купаяди. Агар харорат бирдан кутарилса, калтираш пай-до булади. Бундай сезги тери томирларининг бирдан кискаришидан юзага келади. Бемор калтираганда тери-нинг ранги окаради, тирноклар кукаради ва тери усти урдак терисига ухшаб кетади.
Касалликнинг кечишида хароратнинг бир суткада ^згариб туришига караб, иситманинг бир неча хили фаркланади
1. Тургун иситмада эрталабки ва кечкурунги харорат Г дан ошмайди. Бундай иситма зотил-жам, тошмали терлама ва к,орин терламаси учун харак-
терлидир.
2. Бушаштирувчи иситма анча баланд булади ва унинг суткалик узгариши дан юкори булади. Бундай иситма купинча организмнинг йирингли касалликларида учрайди.
3. Гал ошиб турадиган иситмада иситманинг суткалик тебранишидан ошик. булади. Харорат меъёрига тушиб, яна юкори кутарилади. Бундай иситма безгак касаллигида учрайди.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling