Беморларни с раб-суриштириш


Гектик ёки тинкани куритувчи иситмада


Download 0.85 Mb.
bet11/11
Sana01.05.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1420116
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2.Bemorlarni surab-surishtirish

4. Гектик ёки тинкани куритувчи иситмада хароратнинг суткалик узгариши 2—4°С га етади. Беморнинг харорати нормага ва баъзан ундан хам пастга тушади, кейин яна кутарилади. Хароратнинг бундай узгариши кучли калтираш ва терлаш билан кечади. Бу купинча упка силининг огир хилларида учрайди.
5. К,айталама иситмада харорат бир-дан юкорига кутарилади ва бир неча кундан кейин яна нормага тушади, кейинчалик яна кутарилади. Бу иситма кайталама терлама касаллиги учун характерлидир.
6. Тескари иситмада эрталабки иситма кечкурунгидан юкори булади. Купинча упка силида, сепсисда ва бруцеллёзда учрайди.
7. Тулкинсимон иситмада харорат ас­та-секин кутарилиб, аста-секин нормага кадар пасаяди ва шу холат яна кайтарилади. Бу иситма бруцеллёз учун характерлидир.
8. Узгарувчан иситма хар хил даво^ мийликка эга булиб, бир суткада узгариб туриши билан характерланади ва купгина касалликларда, яъни ревма­тизм, дизентерия, сепсис, ревмокардит ва бошкаларда учрайди.
Х,ароратнинг ривожланиши уч даврга булинади.
1. Иситманинг кутарилиш даври Бу даврда иситма касаллик турига караб, секин-аста ёки бирдан турли вакт оралигида кутарилади.
2. Иситманинг авжига чикхан даври . Бу давр бир неча кундан бир неча хафтагача (хатто ойларгача) давом этиши мумкин.
3. Иситманинг пасайиш даври Бу давр касаллик характерига караб турлича кечади. Баъзи вактларда харорат 12 — 24 соат ичида нормагача ёки нормага якин хароратгача тез пасайиб кетади, бундай паса-йишни кризис ёки критик иситма тушиши дейилади. Баъзан эса критик пасайишдан олдин харорат кутарилади Хароратнинг секин-аста бир неча кун давомида пасайиши лизис ёки литик иситма тушиши дейилади. Хароратнинг критик пасайиши зотилжам, безгак, тошмали терлама учун характерли булса, литак пасайиш зса бронхопневмо­ния, ич терлама учун характерлидир. Купинча харорат-нинг литик пасайиши давомида суткалик хароратнинг узгариши 1° дан юкори булади. Бу амфиболик давр дейилади.
Шифохонада даволанаётган хар бир бемор хароратини улчаш зарурий кундалик текшириш усули хисобланади. Беморнинг харорати суткада икки марта улчанади. Исит-малаётган беморларнинг харорати эса кунига бир неча марта улчанади. Тиббиёт хамшираси одатда хароратни эрталаб соат 7 — 8 ва кечкурун 5 — 6 нинг орасида улчайди. Бунинг учун 35° дан 42° гача даражаланган Цельсий тер-мометридан фойдаланилади. Бу максимал термометр деб аталади, чунки иссиклик улчаб булингандан кейин симоб уша курсаткичда колади ва кучли силкитгандагина пастга тушади. Хар гал харорат улчаб булингандан кейин тер­мометр силкитилиб, дезинфекцияловчи суюкликка (хло­рамин эритмаси, спирт) солиб, тоза жойда сакланади. Бе­морнинг хароратини одатда култик остида улчаш кулай хисобланади. Термометр энг камида 10 минут ушлаб тури-лади. Шундан сунг термометрнинг курсаткичи харорат варагига белгилаб куйилади. Соглом одамда эрталабки ва кечкурунги харорат курсаткичи 36,6° дан ошмайди.
Агар хароратни култик остида улчашнинг иложи булмаса, гавданинг бошка ерларида хам, баъзан тугри ичакда хам улчанади, лекин тугри ичакнинг харорати терига нисбатан 1° юкори булади
Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling