Беморларни с раб-суриштириш


Download 0.85 Mb.
bet2/11
Sana01.05.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1420116
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2.Bemorlarni surab-surishtirish

БЕМОРЛАРНИ СЎРАБ-СУРИШТИРИШ
Беморни сураб-суриштириш ташхис куйишда катта ахамиятга эга. Бир карашда оддий булиб куринган бу усул текширишнинг асосий ва энг кийин боскичларидан биридир. Бунда шифокор уз феъл-атвори, илм даражаси, тарбияси, кобилияти, касби билан бир-биридан фарк килувчи турли одамлар билан муомалада булиб, уларни узига карата билиши, уз билимига, касбига ишонч хосил килдира олиши лозим. Акс холда ташхис учун энг мухим булган сураб-суриштириш усулининг ахамияти колмайди.
Беморнинг калбига йул топа билиш эса шифокордан катта махоратни, алохида этик ёндошишни ва тиббий де­онтология коидаларига чукур риоя килишни талаб этади. У иложи борича беморга чин кунгилдан ёндошиши, унинг исми-шарифини айтиб мурожаат килиши, сухбат вактида шошмаслиги, узинингхар бир сузини уйлаб гапириши, хар бир харакатини уйлаб килиши лозим. У «бемор» деган сузни хамда кийин тиббий атамаларни ишлатмаслиги, сухбат мазмунини бошка томонга буриб кетмаслиги керак. Сухбат давомида шифокор беморни диккат билан тинглаши, кушимча саволлар билан унга ёрдам бериб ту-риши зарур.
Сураб-суриштириш беморнинг хотираларига асосланган булгани учун у «анамнез йигиш» деб аталади ва у куйидаги схе­ма буйича олиб борилади:
1. Паспортга оид маълумотлар.
2. Беморнинг шикоятлари.
3. Ушбу касаллик тарихи.
4. Беморнинг хает тарихи.
Паспортга оид маълумотлардан куйидагилар билиб олинади: беморнинг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, жинси, касби, иш жойи, турар жойи. Ушбу маълумот­лар хам ташхисда маълум ахамиятга эга. Масалан, баъзи
касалликлар ревматизм, меъда ва 12 бармок ичак яраси ёшларда купрок учраса, атеросклероз, юракнинг ишемик касаллиги кекса ёшдаги беморларда кайд этилади, ут-тош касаллиги, семириб кетиш аёлларда купрок аникланса, меъда ва 12 бармок ичак яраси, бронхит купрок эркаклар-а кузатилади.
Беморларнинг турар жойихакидаги маълумотлар баъзи экологик шароитлар таъсири ва шу минтакалар учун характерли (куп таркалган) касалликлар хакида тушунча беради.
Беморларнинг касби, иш жойи хакидаги маълумотлар эса шу касбга ёки корхонага хос булган турли зарарли омилларнинг таъсирини (масалан: чанг, захарли модда-лар ва бошка), нокулай иш шароитини (елвизаклар, зах хона, огир юклар кутариш ва бошк.) хисобга олишда катта ахамиятга эга.
БЕМОРЛАРНИНГ ШИКОЯТЛАРИ
Паспортга оид маълумотларни аниклаб булгандан сунг беморнинг шикоятлари сураб-суриштирилади. Одатда беморга. «кандай шикоятингиз бор?» ёки «сизни нима безовта килади?» — деб, мурожаат килинади ва уни диккат билан тингланади. Баъзи беморлар узок вакт даволанганликлари, уз касалликларини яхши урганиб ол-ганликлари сабабли шикоятларини аник ва маълум кетма-кетликда гапириб берадилар. Бунда уларнинг гапларини булмасдан охиригача тинглаш ва шикоятларини тартиб билан ёзиб бориш зарур. Аксарият холларда бундай булмайди. Бемор шикоятларини бир-бирига аралашти-риб, купгина мухим белгиларга эътибор бермаган холда баён килади. Бундай холларда врач беморга кушимча саволлар бериб туриши, касалликнинг хар бир симптомини аниклаб бориши лозим. Беморларнинг шикоятларини шартли равишда асосий ва иккинчи даражали шикоятлар-га булиш мумкин. Врач асосий, яъни беморни энг куп бе­зовта килаётган ва ушбу (тахмин килинаётган) касалликка хос булган шикоятларга купрок эътибор бериши ва уларнинг иложи борича тулик тафсилотларини аниклаши зарур. Бунда куйидагиларга:
— касаллик белгиси тананинг кайси ерида пайдо булишига;
— унинг пайдо булиш вактига;
— агар бемор огриадан шикоят килса, унинг характери, интенсивлигига;
— гавданинг кайси ерларига таркалишига;
— нималар таъсирида йуколиши (кандай дорилар)га;
— беморнинг фикрича касаллик белгисини келтириб чикарувчи сабаб ва бошкаларга эътибор бериш керак.
Масалан, бемор юрак сохасидаги огрикдан шикоят килса, у холда бу огрик кандай шароитда юзага келади, яъни огрикнинг характери, давомийлиги, интенсивлиги (кучи), йуналиши, нималар таъсирида тухташи ёки бемор­ни йутал безовта килса, у курукми ёки балгам кучадими, агар кучса, унинг микдори, хиди, нималар билан аралаш-ганлиги (кон, йиринг ва бошк.) хисобга олинади.
Бундан ташкари, тахмин килинаётган касалликка хос булган бошка шикоятларнинг бор ёки йуклигини хам аниклаш лозим. Масалан, агар бемор юрак сохасидаги огрикдан шикоят килса, шу билан бир вактда хансираш, юракнинг тез-тез уриб кетиши ёки нотугри уриш холларини, корин сохасида огрик булса, айни вактда беморда кунгил айниши, кусиш, жигилдон кайнаши холлари булиш ёки булмаслигини суриштириш керак.
Беморни сураб-суриштирганда шифокор аввало нима-ларни сураш кераклигини билиши, бунинг учун эса маз-кур белгилар билан кечадиган барча касалликлар хакида чукур билимга эга булиши ва уларни доимо эсда тутиши зарур. Акс холда хасталикни аниклашда мухим белгилар­га хам эътибор бермасдан катта хатоликларга йул куйиши мумкин.
Бемор шикоят килаётган системага ёки касалликка та-аллукли маълумотлар аниклаб булингандан кейин бошка аъзо ва системаларнинг холати хам бирма-бир аниклана-ди. Кушимча сураб-суриштиришда беморнинг нафас сис­темаси (йутал, хаво етишмаслик, балгам, кон ташлаш ва бошк.), кон-томирлар системаси (юракда огрик, юракнинг тез уриб кетиши ва бошк.), хазм системаси (иштаханинг йуклиги, кунгил айниши, кусиш ва бошк.), сиидик ажра-тиш системаси (тез-тез сийиш, кам сийиш, сиидик ранги-нинг узгариши, лойкалиги), асаб системаси (уйкусизлик, бош огриги, жахлдорлик ва бошк.) ва сезги аъзоларига та-аллукли саволлар берилади.
Шифокор бемор билан сухбатлашганда унинг рухий холатини, хулк-атворини кузатиш йули билан х-ам узига керакли маълумотлар олишга харакат килиши хамда бе-мордаги узгаришлар ушбу касалликка богликлиги ёки бошка сабабларга кура юзага келганлигини аниклаши ва буни хисобга олиши керак.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling