Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг хабаршысы вестник


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana09.06.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1467849
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2021-4-сон ХАБАРШЫ АйтмуратоваУ., Мийригул

У.Ж.Айтмуратова, М.Ж.Айтмуратова 
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети 

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ МЕХАНИЗМА СТРАТЕГИЧЕСКОГО УПРАВЛЕНИЯ 
ИНВЕСТИЦИОННОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬЮ НА ПРЕДПРИЯТИЯХ 
У.Ж.Айтмуратова, М.Ж.Айтмуратова 
Каракалпакский государственный университет 
 
IMPROVEMENT OF THE MECHANISM OF STRATEGIC MANAGEMENT OF INVESTMENT 
ACTIVITIES IN ENTERPRISES
 
 
U.J.Aytmuratova, M.J.Aytmuratova 
Karakalpak State University 
 
 
Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлиги бутун ишлаб чиқариш самарадорлигининг таркибий 
қисмидир. Турли даражадаги хўжалик фаолиятида инвестицияларнинг иложи борича кўпроқ фойда, қайтим 
келтириши асосий вазифа қилиб белгиланади. Бу қоидадан четга чиқиш ресурсларни йўқотиш, жамиятнинг 
илгариги ва ҳозирги меҳнатини йўққа чиқаришга олиб келиши мумкин. Инвестицияларнинг иқтисодий 
самарадорлигини баҳолаш зарурати, қўшимча капитал қўйилмалар киритилишини талаб қилувчи янги 
қурилиш, мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта тиклаш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш, 
ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва ташкилий-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш каби барча 
ҳолларда юзага келади. Баъзан маҳсулотларнинг янги турини ишлаб чиқариш ҳам инвестиция ва бошқа 


Вестник КГУ им. Бердаха. № 4/1 (55) 2021 
56 
маблағлар киритилишини, демак, харажат ва натижалар нисбатини аввалдан баҳолашни талаб қилади.[1] 
Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда корхоналар иккита вазифани ҳал қилишлари 
лозим:
Биринчидан, капитал қўйилмаларнинг қопланиш муддати ва даромадлилиги нуқтаи назаридан, энг мақбул 
вариант танлаш имкониятини яратувчи инвестицион лойиҳа самарадорлигини баҳолаш; 
Иккинчидан, мавжуд ишлаб чиқаришга киритилувчи инвестициялар самарадорлигини баҳолаш (қўшимча 
маҳсулот ишлаб чиқариш, таннархни камайтириш, фойдани ошириш ва ҳоказо).
―Инсоннинг илмий-техник фаолияти натижасида янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ѐки илгари мавжуд 
бўлган турларини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган жараѐн инновацион фаолият ҳисобланади. 
Инновацияни жорий этиш натижалари компанияларга рақобатда муҳим устунликка эга бўлиш имконини 
берадики, бу, корхона учун муҳим рағбатлантирувчи омил бўлади. Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, корхоналар 
илм фандаги илғор ресурс тежамкор ишланмаларни жорий қилишидан манфаатдор эканлигини, иккинчидан бу 
глобал тадбир натижасида республикамиз корхоналари салоҳиятини янада ривожлантириш орқали унинг 
инвестицион жозибадорлигини ошириш, учинчидан, корхоналарда чуқур диверсификациялаш тадбирларини 
амалга ошириш орқали барқарор ва сифатли товар маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳамда самарадорликни тубдан 
ошириш имкониятларини янада кенгайтиради‖.[2] 
Корхонани ривожлантиришнинг тизимли бошқарилиши, шакллантирилаѐтган хусусиятларнинг 
қуйидагича кетма-кетлигида амалга оширилиши мумкин: эгилувчанлик–мослашувчанлик– рақобатбардошлик. 
Корхоналарни фаолиятини ташкил этишда замонавий инновацион технологиялар топиш ва жорий этиш
стратегик ҳамда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларидан кенг фойдаланиш инвестицион 
лойиҳаларнинг самарадорлик кўрсаткичларини оширишга имкон беради.. 
Олиб борилган тадқиқотлар кўрсатадики, корхоналарда инновацион фаолият стратегик бошқарувини 
самарали ташкил шартларидан бири тегишли кадрларнинг билим ва малака даражаларини ошириш,
кўникмаларни шакллантириш, бошқаришнинг марказлашувини камайтириш, маълумотларга бўлиш тизимига 
янги ахборот технологияларини жорий қилиш, рақамли иқтисодиѐтдан кенг фойдаланиш, ходимларни 
инновацияга бўлган қизиқишини ошириш ва бундай технологияландан фойдаланишни рағбатлантириш 
тизимини жорий этиш, бошқарувчиларни замонавий фикрлаши, ўз вазифаларини тўғри ва тўлиқ англаши ва 
уларни ўз вақтида бажаришини таъминлаш, норасмий мулоқотлар даражасини камайтириш хизмат қилади. 
Молиявий ресурсларни жалб этиш имконияти нуқтаи назаридан инвестиция лойиҳаларини 
молиялаштиришнинг икки усули: ташқи ва ички манбаларга асосланган молиялаштириш фарқланади. 
Молиялаштиришнинг ташқи манбаларига давлатнинг махсус имтиѐзли кредитлари (Давлат мулк қўмитаси, 
Бандлик жамғармаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари жамғармалари, Микрокредитбанкнинг махсус ресурси ва 
ҳ.к.); тижорат банклари кредитлари (Имтиѐзли кредитлаш махсус жамғармаси); қимматли қоғозлар чиқариш ва 
сотишдан тушган маблағлар; хорижий кредит линиялари маблағлари ва бошқалар киради. 
Молиялаштиришнинг ички усулидан фойдаланишда молиявий ресурслар ташкил топиш манбалари 
сифатида қуйидагилар майдонга чиқади: фойда, оборотдан ташқари активларни сотиш, мол этказиб 
берувчилардан олинган кредитлар, дебиторлик қарзларининг камайиши, амортизация ажратмалари, 
тадбиркорларнинг жамғармалари ва бошқалар. [3] Айрим ҳолатларда муҳим молиялаштириш манбаи сифатида 
мол этказиб берувчилардан олинган кредитлардан фойдаланиш мумкин, бироқ, бунда мол этказиб берувчилар 
билан яхши муносабатлар сақланиши ва таъминотнинг барқарорлиги бузилмаслиги лозим. Ташқи 
молиялаштиришнинг ҳар қандай усулида корхона қарз олиш ҳисобига ѐки акциялар чиқариш йўли билан 
молиялаштиришни ташкил этади. Ташқи манбалардан жалб этилган маблағлар қуйидаги уч хил баҳолаш 
мезонига асосланади: маблағлардан имкон борича фойдаланиш вақти, харажатлар миқдори (қарз капитали 
қиймати), корхона устидан назоратнинг даражаси.
Инвестиция лойиҳаларини қарз маблағлари ҳисобига молиялаштириш молиялаштиришнинг ссуда 
воситаларидан фоиз тўлаш ҳисобига фойдаланишни хусусиятловчи усулга асосланадики, унинг миқдори 
маҳсулот ҳажми ва корхона фойдаси билан бевосита боғланган. Ссуда ѐрдамида молиялаштириш олинадиган 
қарз қайтарилиши таъминланиши учун мулкий актив бўлишини талаб этади. Акциялар чиқариш ѐрдамида 
молиялаштириш унинг олдиндан таъминланишини талаб этмайди, бироқ, сармоячи учун корхона мулкига 
маълум миқдорда эгалик қилиш ҳуқуқини беради. Инвестор ўз улушига мос тарзда корхона фойдасида ва 
активларни бошқаришда қатнашади. 
Кўпинча, корхонани молиялаштиришга бўлган эҳтиѐж ҳам, қарз олиш ҳам акциялар чиқаришнинг 
бирлигида қондирилади. Корхонани молиялаштиришда акциялар чиқаришга рақобатдош бўлган манба банк 
кредитидир. Банк кредити фақатгина мулк ѐки оборот активларининг гарови асосида берилади. Инвестиция 
лойиҳаларини молиялаштиришни бу усулда амалга оширишда кредит учун фоиз тўловлари, кредитларнинг 
қайтарилиш муддати ва тартибини ҳисобга олиш лозимки, бу омиллар ўта қаттиқ шартларда қўйилади. 
Қарз маблағларини банклардан ташқари яна турли молия-кредит институтлари (лизинг компаниялари, 
ипотека банклари, ишлаб чиқариш захиралари ѐки дебиторлик қарзлари эвазига молиялаштириш билан 
шуғулланувчи улгуржи мол этказувчи ташкилотлар ѐки факторинг компаниялари) ҳам беришлари мумкин.
Инвестицион лойиҳаларини молиялаштиришнинг жами миқдорини аниқлаштиришда асосий капитал, 
яъни лойиҳа-қидирув ишлари, майдон, қурилиш, технология ҳамда ускуна-жиҳозлар олиш, монтаж қилиш, 
ходимларни ўқитиш ва бошқалар, шунингдек, айланма капиталга қилинадиган харажатлар, яъни хом-ашѐ, 



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling