18. ИТХ ва ишчиларнинг газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари бўйича билимларини синаш муддати.
А) Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўйича билимлари ҳар йили 1 марта, уста техник ва муҳандисларнинг билимлари
3 йилда 1 марта жадвал асосида текшириб борилади.
19. Газ хўжалигидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари қандай талабларни белгилайди?
А) Қоида ёқилғи сифатида фойдаланиладиган босими 1,2 мега-паскалдан юқори бўлмаган табиий газ ва босими 1,6 мегапаскалдан юқори бўлмаган СУГ билан таъминлаш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.
20. Шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойлардаги газ тармоқларида босим йилига неча маротаба ва ким томонидан текширилади.
А) Шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойлардаги газ тармоқларида босим йилига камида икки маротаба (қишда ва ёзда) газ сарфи энг кўп бўлган соатларда ва турли нуқталарда газ хўжалиги ташкилотлари томонидан текширилади.
Билет 4
Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмаларини сертификатлаштириш;
А)Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмалари саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги жиҳатидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий сертификатлаштирилиши керак.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва идентификациялаш.
А) Хавфли ишлаб чиқариш объектлари саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрида албатта ҳисобга олинади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари тоифаси нечта ва қандай объектлар хавфли ишлаб чиқариш объектлари тоифасига киради ?
Б) 5 та
Do'stlaringiz bilan baham: |