Билет 1 Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонуннинг мақсади


Шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойлардаги газ тармоқларида босим йилига неча маротаба ва ким томонидан текширилади


Download 147.08 Kb.
bet6/80
Sana28.01.2023
Hajmi147.08 Kb.
#1136344
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Bog'liq
3-ИЛОВА ТЕСТ САВОЛ-ЖАВОБ

14. Шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойлардаги газ тармоқларида босим йилига неча маротаба ва ким томонидан текширилади.
Б) Шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойлардаги газ тармоқларида босим йилига камида икки маротаба (қишда ва ёзда) газ сарфи энг кўп бўлган соатларда ва турли нуқталарда газ хўжалиги ташкилотлари томонидан текширилади.
15. Хавфли модда нима ?
Г) Ўзининг физик, кимёвий, биологик ёки токсикологик хоссаларига кўра одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун, шунингдек атроф табиий муҳит учун хавф туғдирадиган моддага айтилади.
16. Газ сигнализаторлари қандай объектларга ўрнатилади.
А) Ҳажми 150 литрдан ортиқ бўлган баллонли қурилмалар гуруҳига, автоном тизимли газ таъминотига, суюлтирилган углеводород газидан фойдаланувчи қозонхона ва бошқа қурилмаларга.
17.Ер остидаги пўлат газ қувурлари техник текширувдан ўтказиш муддатлари.

А) Йигирма беш йилгача фойдаланилган ер остидаги пўлат газ қувурлари 5 йилда камида бир марта, йигирма беш йилдан ортиқ фойдаланилганлари эса — 3 йилда камида бир марта техник текширувдан ўтказилади.
Мукаммал таъмирлаш ёки алмаштириш режасига киритилган пўлат газ қувурлари йилига камида бир марта текширувдан ўтказилиши керак.
18. Газ сигнализаторлари қуйидагича ўрнатилади:
А) табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланувчи техник қурилмалар ўрнатилган хонанинг юқори қисмига (хона шифтидан 30 сантиметрдан ортиқ пастда бўлмаслиги лозим), суюлтирилган углеводород газидан ёқилғи сифатида фойдаланувчи техник қурилмалар ўрнатилган хонанинг паст қисмига (хона полидан 30 сантиметрдан юқори бўлмаслиги лозим).
19.Тақсимловчи газ қувурида қудуқларни бурғулаш ишларини олиб бориш тартиби.

А) Тақсимловчи газ қувурида қудуқларни бурғулаш ишлари газ қувури уланган жойларда олиб борилади. Уланиш нуқталарининг жойлашуви кўрсатилган схемалар бўлмаган ҳолатларда кириш газ қувурларида қудуқларнинг ўрни ҳар икки метр оралиғида танланади. Қишда бурғулаш чуқурлиги тупроқнинг музлаш чуқурлигидан кам бўлмаслиги, йилнинг бошқа фаслларида эса — қувурлар ётқизилган чуқурликка мос бўлиши керак. Қудуқлар газ қувури деворидан камида 0,5 метр нарида қазилади.
Газ сизиб чиқишини аниқлаш учун махсус асбоблардан фойдаланилганда қудуқларни камроқ чуқурликка ва газ қувурининг ўқи бўйлаб қазишга рухсат этилади, бунда ер ости газ қувурининг устидан қазилган қудуққача бўлган масофа 40 сантиметрдан кам бўлмаслиги лозим.
20. Электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш муддатларини ким белгилайди ва бунда телемеханик назорат воситалари билан жиҳозланмаган ЭКҲ қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш вақтлари:
А) Ишлаб чиқарувчи завод белгилайди.
дренажли қурилмаларда — ойига камида тўрт марта;
катодли қурилмаларда — ойига икки марта;
протектор қурилмаларда — олти ойда бир марта олиб борилади.
Билет 3

  1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қачон қабул қилинган.

Б) 2008 йил 10 декабрда 271-сонли;



Download 147.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling