Билет 1 Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонуннинг мақсади


Ер остидаги пўлат газ қувурлари техник текширувдан ўтказиш муддатлари


Download 147.08 Kb.
bet5/80
Sana28.01.2023
Hajmi147.08 Kb.
#1136344
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Bog'liq
3-ИЛОВА ТЕСТ САВОЛ-ЖАВОБ

7. Ер остидаги пўлат газ қувурлари техник текширувдан ўтказиш муддатлари.
В) Йигирма беш йилгача фойдаланилган ер остидаги пўлат газ қувурлари
5 йилда камида бир марта, йигирма беш йилдан ортиқ фойдаланилганлари эса 3 йилда камида бир марта техник текширувдан ўтказилади. Мукаммал таъмирлаш ёки алмаштириш режасига киритилган пўлат газ қувурлари йилига камида бир марта текширувдан ўтказилиши керак.
8. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва идентификациялаш.
А) Хавфли ишлаб чиқариш объектлари саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрида албатта ҳисобга олинади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш таритиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
9. Газ қувурларини текшириш муддати ким томонидан белгиланади ?
Б) Ер остидаги газ қувурларини текшириш муддати газ таъминоти ташкилоти бош муҳандиси томонидан белгиланиб, текшириш газ қувурларининг техник ҳолати, улардан қачондан бери фойдаланилаётгани, емирилиш хавфи ва электр кимёвий ҳимояловчи воситаларнинг ишлаш самарадорлиги, газ босими, ертўлаларнинг газланиши, газанализаторларнинг мавжудлиги, тупроқнинг ҳолати, тоғ силжиш ва сейсмик ҳолатлар, жойнинг тафсилоти ва ундаги қурилмаларнинг жойлашиш зичлиги, шунингдек, йил фаслига кўра амалга оширилади.
10. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари тоифаси нечта ва қандай объектлар хавфли ишлаб чиқариш объектлари тоифасига киради ?
А) 5 та
11. Газлаштириш техник шартларининг амал қилиш муддати қанча ?
Г) Газлаштириш техник шартларининг амал қилиш муддати улар берилган кундан бошлаб 2 йилни ташкил қилади. Белгиланган муддат ўтгач, агар истеъмолчи газлаштиришни тугатмаган бўлса, газлаштириш учун янги техник шартлар олиниши лозим.
12. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари нечта типга бўлинади ?
А) 3 та тип
13. “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида нечта низом илова қилинган ?
Г) 5 та.

Download 147.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling