Билет 2
Газ қувурларини табиий газ босим бўйича турлари.
А) Табиий газ босимлар бўйича қуйидагиларга бўлинади:
1 – паст босим 0 дан – 500 мм сув устуни (0,05 кгс/см2) гача
2 – ўрта босим 0,05 кгс/см2 дан – 3 кгс/см2 гача
3 – юқори босим 3 кгс/см2 дан – 6 кгс/см2 гача (2-категория)
6 кгс/см2 дан – 12 кгс/см2 гача (1-категория)
Ўзбекистон Республикасининг 57-сонли “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни қачон қабул қилинган ?
А) 2006 йил 28 сентябрда.
3. Қандай холларда газ қувурлари таъминот тизимидан зудлик билан узиб қўйилади ва хавфли жойдан одамларни эвакуация қилиш чоралари кўрилади.
Б) Ертўлалар, туннеллар, коллекторлар, йўлак (подъезд)лар, бинонинг биринчи қаватидаги хоналарда табиий газнинг ҳажмий миқдори 1 фоиздан ёки СУГнинг миқдори 0,4 фоиздан ортиқлиги аниқланганда газ қувурлари таъминот тизимидан зудлик билан узиб қўйилади ва хавфли жойдан одамларни эвакуация қилиш чоралари кўрилади.
4. Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик;
Г) Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. (21-модда)
5. Қандай шарт билан газ қувурларига бандаж, ёғоч понаси, лойли бинт ёки хомут ўрнатишга рухсат этилади.
Б) Ҳар куни назорат қилиш шарти билан ташқи газ қувурларида газ сизиб чиқиш ҳолатларини вақтинчалик (ўн беш кунгача) тўхтатиш учун хавфсизлик қоидаларига риоя этган ҳолда бандаж, ёғоч понаси, лойли бинт ёки хомут ўрнатишга рухсат этилади.
6. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда зарар етказганлик учун жавобгарликни мажбурий суғурта қайси хужжат асосида қилинади?
Г) Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги 57-сонли қонуннинг 20-моддасига асосан, хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун иш берувчининг жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |