Билет №1 Ис газидан захарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартибини айтиб беринг


Download 0.9 Mb.
bet31/67
Sana22.10.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1715183
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   67
Bog'liq
2023 йил ММҚ ва ТХ билетлари савол ва жавоблари

Артериал қон оқиши белгилари:
• қон тез ва кўп оқади;
• тананинг жароҳатланган қисмида қаттиқ оғриқ сезилади;
• беҳоллик;
• қон оч қизил рангда бўлиши (кислород концентрацияси юқорилиги);
• қон нисбатан кучли босим остида оқади;
• қон, одатда, жароҳатдан фавворадек отилиб чиқади.
Артериал қон кетишини тўхтатиш анча қийин.
Веноз қон кетиши белгилари:
• қон жароҳатдан фавворадек отилмай, бир текис оқиб чиқиши;
• қон тўқ қизил ёки жигар ранг бўлади (кислород концентрацияси камлиги ҳисобига).
Ташқи қон кетишида биринчи ёрдам кўрсатиш:
• Жароҳат сиқилади;
• Шикастланган қўл ёки оёқни баландроқ кўтарилади;
• Жабрланувчини орқаси билан ётқизилади;
• Босиб турувчи боғлам қўйилади;
• Шокка қарши чора қўлланилади.
Артериал қон кетишида артерияни бармоқ билан босиш услуби артериал қон кетишини тўхтатишнинг бир усулидир. Уни жароҳатни бевосита босиш билан бирга қўлланилади. Бу усулда биринчи ёрдам кўрсатаётган одам ўз қўли билан артерияни шикастланган жойдан юқорироқдан босади. Артериянинг бармоқ билан босиладиган нуқталари кўп, лекин икки асосий: елка ва сон артерияларини эслаб қолиш керак. Бу ишни камида ўн минут давомида қилиш зарур. Бунинг асосий камчилиги шундаки, ёрдам кўрсатаётган одам бу вақт ичида бошқа иш қила олмайди.
Қўл-оёқдаги назорат қилиб бўлмайдиган қон кетишида боғлам (жгут) қўйиш артериал қон кетишини тўла тўхтатишнинг самарали усулидир. Қуйида боғлам қўйиш қоидалари келтирилган:

  • боғлам жароҳатланган жойдан тахминан 5 см юқори қўйилиши керак;

  • шикастланган қўл ёки оёқ билан боғлам орасига қатлам қўйилади;

  • боғлам сифатида бир неча бор тахланган учбурчак боғичга ўхшаш газламадан фойдаланиш мумкин, у қўл ёки оёқ атрофига икки марта ўралади. Арқон ёки чилвирдан фойдаланиш мумкин эмас, чунки улар қуйида жойлашган тўқимани зарарлантириши мумкин.


• Боғламни бир бор боғлаб, биронта нарса (ручка, қайчи, тахтача)ни устига қўйиб, унинг устидан яна бир бор боғлаб қўйилади, сўнг қон оқиши тўхтамагунича айлантирилади. Нарсани икки марта тугиб маҳкамлаб қўйилади;
• Боғламни ҳар 15-20 дақиқада бўшатиб турилади. Жгут қўйилган вақт ва сана ёзиб қўйилади.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling