Билет №1 Ис газидан захарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартибини айтиб беринг


Темир йўл ходимлари қайси холатларда ўз ишларидан четлаштирилади


Download 0.9 Mb.
bet33/67
Sana22.10.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1715183
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   67
Bog'liq
2023 йил ММҚ ва ТХ билетлари савол ва жавоблари

3. Темир йўл ходимлари қайси холатларда ўз ишларидан четлаштирилади?
Жавоби: Иш жараёнида ёки иш келиш вақтида Гиёхванд,алкогол писихотроп моддалар истемол қилган холлатлар аниқланса ходимда Темир йўл ходимлари ўз ишларидан четлаштирилади вақтида Гиёхванд,алкогол писихотроп моддалар истемол қилган холлатларни тиббиёт ходимлари аниқлаб хулоса беришади.
4. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналарида 2022 йил мобайнида содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни нечтасини оқибати оғир бўлган.?
Жавоби: Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона, ташкилот ва муассасаларида 2022 йил 31 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган шулардан:
6 та оқибати ўлим билан тугаган.
17 та оқибати оғир бўлган;
4 та оқибати ўрта оғир бўлган;
4 та оқибати оғир бўлмаган (енгил). ШУНДАН: 1 та 17-чи б/х хисобга олинмаган 5. 5.Жорий йўриқнома ўтказиш тартибини айтинг?
Жавоби : Шахсий таркибнинг хизматга чиқишидан олдидан, хамда хизмат билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга жалб этилган вақтларда (юк ортиш ва тушириш, худудларни йиғиштириш, тартибга келтириш, авария оқибатларини тузатиш, шанбаликлар ва х.к.) ўтказилади. Жорий йўл-йўриқ иш бошланишидан олдин бевосита темир йўлларда ва поездлар яқинида ишлаётган станциялар ходимлари, сигналчилар, йўл монтёрлари, вагонларни қаровчилар, техник хизмат кўрсатиш пунктларида вагонларни таъмирлаш билан банд бўлган ишчилар, сигналлаштириш, марказлаштириш, блокировкалаш (СМБ) ва алоқа электр механиклари, зарурият туғилганда бошқа касб эгалари билан станция оралиқ масофада юзага келган тезкор вазият ва мураккаб метерологик шароитларда хавфсизлик чоралари кўрилишини тушунтириш учун ўтказилади.
Жорий йўл-йўриқ бевосита темир йўлларда ва транспорт воситаларида, электр ҳаво йўллари яқинида, юқорида ишлаганда, заводлар, локомотив ва вагон деполаридаги таъмирлаш ишларида, бинолар ва кўприклар қурилишларида, юк кўтариш машина ва механизмларида, буғ ва сув иситиш қозонларида, босим остида ишлайдиган сиғим ва аппаратларда, электр ва механик қурилмаларида ва бошқа хавфи юқори бўлган меҳнат шароитларида иш бажарилишидан олдин станция бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, станция бош мухандислари (улар йўқ пайтида станция ва маневр диспетчерлари, станция ва разъезд навбатчилари), усталар, механиклар, бригадирлар ва смена катта ишчилари, йўриқчилар, электромеханиклар, иш бажарувчилар ва иш раҳбарлари томонидан ўтказилади.
Йўл-йўриқ, хавфи юқори бўлган ишларни бажаришда ёки мураккаб метереологик шароитларда қисқа ва аниқ кўрсатмалар сифатида ўтилади.
Иш сменаси жараёнида иш тавсифи ёки метеорологик шароит ўзгарганда хавфсизликнинг қўшимча чораларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида, йўл - йўриқлар журналида қайд этилмасдан, радио алоқаси ёки овоз кучайтирувчи алоқа воситалари орқали ишловчиларга хабар беришга рухсат этилади.
Корхонадан 3 км ва ундан олисда ишлаётган бир ёки кам сонли (2 киши) гуруҳдаги ходимларга иш раҳбари томонидан иш бошланишидан олдин телефон орқали ишлашга рухсат берилаётганда, жорий йўл-йўриқ ўтишга рухсат этилади.
Жорий йўл-йўриқ телефон алоқаси орқали ўтказилганда, «йўл-йўриқ берувчининг имзоси» ва «йўл-йўриқ олувчининг» имзоси устунларида ҳар бир ходим ўз журналида «телефон орқали» деб ёзиб ўз имзоси билан тасдиқлаб қўйиши керак.
Ишловчилар билан ўтказилган жорий йўл-йўриқ иш бажарилаётган цехдаги, станциядаги, бўлинмалардаги йўл-йўриқларни қайд этиш журналларида расмийлаштирилади

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling