Билет №1 Ис газидан захарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартибини айтиб беринг
Синиш турлари ва синишда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш?
Download 0.9 Mb.
|
2023 йил ММҚ ва ТХ билетлари савол ва жавоблари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Переломом
- Признаки открытого перелома
- Билет №13 1.Вагони тепа қисмини кўриш тартиби .Жавоби
6. Синиш турлари ва синишда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш?
. Жавоби: Синиш. Синиш - суяк яхлитлигининг бузилишидир. Тўла синиш ва суяк бўлак бўлиб сингандаги ёки дарз кетгандаги каби чала синиш мавжуд. Очиқ синишда жароҳат мавжуд бўлади. У қўл ёки оёққа суяк синишига олиб келадиган ҳаддан ташқари нагрузка берилганда содир бўлади. Синган суяк учи терини йиртиб, ташқарига чиқиб қолади ёки биронта буюм тери қопламни тешиб ўтиб, суякни синдиради. Тахмин қилинган синиқ атрофидаги юмшоқ тўқиманинг ҳар қандай зарарланиши очиқ синишдан дарак беради. Ёпиқ синишда тери қоплами зарарланмай қолади-ки, синишнинг бундай тури кўпроқ учрайди. Очиқ синиш нисбатан хавфли, чунки унда жароҳатга инфекция тушириш ёки қон йўқотиш хавфи мавжуд бўлади. Суякнинг бўлиниши ёки дарз кетиши, шунингдек унинг тўла синиши суяк синишига киради. Синиш доим ҳам кўзга кўриниб турмайди Переломом - называется нарушение целости кости. Переломы делятся на: - закрытые (без повреждения кости) - открытые, при которых имеется повреждение кости в зоне перелома. Признаки открытого перелома – наличие повреждения кожного покрова – рана, кровотечение. Иногда в ране видны обломки костей. Отрытый перелом опасны, так как может произойти заражение. Билет №13 1.Вагони тепа қисмини кўриш тартиби? .Жавоби: Қўриқлов остига олинган вагонларнинг тижорат кўриги ва юқори кучланиш остида турган вагонлар билан ишлашда қуйидаги техника хавфсизлиги қоидалари талабларга риоя қилинсин: -юқори кучланишдаги электр токи остидаги вагонга чиқиш қаътиян тақиқланади. -вагонларни тижорат текшируви поезд тўла тўхтагандан сўнг, - вагонларнинг тижорат текшируви станциянинг технологик жараёнига мувофиқ амалга оширилади (поэзд иккала томонни тўсиб қўйгандан ва қизил қалқон ўрнатилгандан сўнг)амалга оширилиши керак. Тижорат кўрикларини юқори кучланишдаги электр тармоқларидан ўчирилиб ёқилиши мумкин бўлган станцияларда қуйидаги техника хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши талаб этилади: - ҳар бир вагонни юк ва тижорат текширувларини ўтказишда (контейнерлар, таркиблар ва бўш таркиблар в.ҳ.к.) ЭЧ ҳодимлари томонидан электр қуввати ўчирилгандан кейин амалга оширилади. Амалга ошириладиган текширув фақатгина ЭЧ нинг жавобгар ҳодими томонидан тасдиқланган ёзма равишда руҳсати билан амалга оширилади. Эч ҳодимига энергодиспетчер томонидан бериладиган буйруққа асосан тегишли бўлган темир йўл ичидаги электро қувват ўчирилади. Электр қуввати ўчирилганлигини керакли жиҳозлар билан текширилиб (автомат ишлашини текшириб) ЭЧ ҳодими ҳимоявий ерга улаш (заземления) ни тегишли темир йўлга улайди. Электр қуввати ўчирилгандан сўнг ва ҳимоявий ерга улаш (заземления) амалга ошириб текшириладиган йўлга ЭЧ ҳодими электр қуввати ўчирилганлигини тасдиқлайди ва ҳимоявий ерга улаш (заземления) ишлари тугатганидан сўнг энергодиспетчерга бажарилган ишлар тўғрисида маълумотнома берилади ва ишлашга буйруқ олади, шундан сўнг тижорат текширувига чиққан ўқчи ҳимоявий ерга улаш тизимини кўриб ишонч ҳосил қилгандан кейин вагонларнинг тепа қисмининг текшируви амалга оширилади. -платформа вагонларда жойлашган юкларни текшириш учун фақат ён томонидан чиқилсин. Платформа вагон устига чиқмасдан олдин бортлар ишончли қотирилганлиги текширилсин. - маневр ишлари ва вагонларни тепаликдан ташлаб саралаш ишлари кетаётган вактда вагондаги юкларни текшириб қабул қилиб олиш қаътиян тақиқланади. -платформадаги юкларни текширишда юклар қотирилган мосламалардан ушлансин. -платформа бортида юриш тақиқланади. -вагонлар ва контейнерларни томини, хамда 2-ярусга юкланган автотехникани текшириш вақтида электрлаштирилган участкаларда контакт симига 2 метрдан кам бўлган масофага яқинлашмаслиги керак. -автотрактор техникалари билан зич юкланган бортли платформа ёки очиқ ярим вагон (полувагон)да текширишда платформа полида туриб, машина кабинасига ёки кузовига чиқмаган холда текширилсин. -станцияда вагонларни қабул килишда платформадан-платформага бортлар туширилган ва қотирилган холатдагина ўтилсин, платформа вагонидан темир йўлга сакраб тушилмасин. - юриб кетаётган харакат таркибига сакраб чикиб олиш ва тушиш такикланади. Тижорат текшируви тугагандан сўнг шу йўлдаги тижорат текшируви тугаганлиги тўғрисида текширувда қатнашган барча ҳодимлар ўз имзолари билан иш тугатилганлиги ҳақида имзо чекишиб тасдиқлангандан сўнг бош жавобгар ҳодим вагонларнинг тепа қисмида ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилиб сўнг вақти қайд этилади ва ҳимоявий ерга улаш (заземления) тизими йўлдан ечилгандан сўнг юқори кучланишдаги электр қуввати (ток) кучга киради. -вагонларни ўтиш майдончаларида ўтириш ва таркиб тўхтамасдан ундан тушиш; -платформадан-платформага ёки вагондан вагонга томи орқали ўтиш; -вагонларни ўтиш майдончаларига чиқиш зинапояларида ўтириш. Темир йўлнинг габаритсиз жойида турилмасин, ўтиш майдонининг зинапоясида оёк тушуриб ўтирилмасин. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling