Билет №1 Ис газидан захарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартибини айтиб беринг


Капилляр қон кетиши белги ва аломатлари


Download 0.9 Mb.
bet32/67
Sana22.10.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1715183
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   67
Bog'liq
2023 йил ММҚ ва ТХ билетлари савол ва жавоблари

Капилляр қон кетиши белги ва аломатлари.
• Капилляр қон оқишда қон кичкина жароҳатдан оқаётгандек бўлади;
• Қон паст босим остида оқиб чиқади;
• Капилляр томирдан оқадиган қон артериал қон сингари оч қизил рангда бўлмайди;
• Қон тез қуюлади.
Биринчи ёрдам кўрсатиш:
• Жароҳатни антисептик эритма ёки сув билан совунлаб ювилади;
• Ифлосланган жароҳатни тозалаш учун тоза салфетка ёки стерилланган тампондан фойдаланилади. Доим жароҳатнинг ўртасидан бошлаб, четига қараб тозалаб борилади. Кейинги ҳар ишда салфетка алмаштирилади;
• Кичикроқ боғлам қўйилади;
• Ярага инфекция тушиши хавфи бўлган тақдирдагина врач ёрдами лозим бўлади;
• Жароҳатни ювиш учун спиртдан фойдаланиш мумкин эмас.


Бурун қонаши
Бурунда шикастланганда қон кўп кетадиган кўплаб қон томирлар мавжуд. Одатда қон бурун катакларидан оқади, лекин нафас олганда нафас йўлига тушиб, бўғилишга ёки қайт қилишга олиб келиши мумкин.
Бурун, одатда, зарбадан шикастланади. Натижада қон оқади. Юқори қон босими ёки денгиз сатҳидан баландликнинг кескин ўзгариши ҳам бурун қонашига олиб келиши мумкин.
Бурун қонаганда биринчи ёрдам кўрсатиш:
1. Жабрланувчидан ўтириб, бошини бир оз олдинга эгишни ва айни маҳалда бурун катакларини 10-15 минут сиқиб туришни илтимос қилинади.
2. Қон оқиши тўхташи билан, жабрланувчига қайта қонамаслиги учун бурнини ишқаламасликни, кавламасликни ва қоқмасликни тайинланади.
3. Санаб ўтилган чоралар ёрдам бермаса, қон оқиши қайталаса ёки у юқори қон босимининг оқибати бўлса, врачга мурожаат қилиш зарур.
4. Жабрланувчи ҳушдан кета бошласа, қон эркин оқиб чиқиши учун уни ёнбошлатиб ётқизиб, зудлик билан тез ёрдам чақирилади.


2Қайси холатда ММҚ ва ТХ бўйича навбатдан ташқари билимлар синов ўтқазилади.? .
Жавоби: . Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича навбатдан ташқари билимларни синаш, вақти-вақти билан билимларни текшириш доирасида қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича янги ёки қайта ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар кучга киритилганда;
- янги ускуна фойдаланишга топширилганда ёки янги технологик жараёнлар жорий этилганда;
-ходим меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча билимлар талаб қилинадиган бошқа ишга ўтказилганда ёки бошқа касб(лавозим)га тайинланганда;
- оқибати оғир ёки ўлим билан тугаган, гурухий бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда, шунингдек авария, портлаш, ёнғин ёки заҳарланишлар келиб чиққанда;
- Давлат назорати ва текшируви органлари талабларига мувофиқ;
- ишда уч ойдан ортиқ танаффус бўлганда;
- меҳнат муҳофазаси бўйича 1 ва 2 сонли огоҳлантириш талонлари олинганда;
- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича алоҳида иш режими киритилганда
Синовдан ўтказилганларнинг билимларини баҳолаш (яхши, қониқарли, қониқарсиз)дан ташқари ишчини мустақил ишлашга қўйиш тўғрисида хулоса берилади. Журнал-баённома шакли 8-Иловада кўрсатилган.
.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling