Билет №1 Ис газидан захарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартибини айтиб беринг


Биринчи ва иккинчи даражали куйишда


Download 0.9 Mb.
bet18/67
Sana02.05.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1420422
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   67
Bog'liq
2023 йил ММҚ ва ТХ билетлари савол ва жавоблари

Биринчи ва иккинчи даражали куйишда куйган жойни сувга тиқиб ёки унга сув қуйиб совутилади, бироқ сув ҳаддан ташқари совуқ бўлмаслиги керак. Зарарланган жойни совутгач, инфекция тушиши, ҳаво тегишига йўл қўймаслик ҳамда оғриқни енгиллаштириш учун тоза салфетка ўралади.
Пуфакчаларни ёриш мумкин эмас, чунки терининг бутунлиги инфекция тушишидан сақлайди. Пуфакчалар ўзи ёрилган бўлса, зарарланган жойни жароҳатлангандаги каби, совунлаб ювиб, стерилланган боғлам боғланади.
Учинчи даражали куйишда тез ёрдам чақирилади ва нафас йўллари ёки ўпка куйганидан гумон қилинса, нафас олинишини мунтазам кузатиб борилади. (Нафас йўллари куйса, шишиб, жабрланувчининг нафас олишини қийинлаштириб қўйиши мумкин). Иккиламчи кўздан кечиришда, куйганликни кўрсатувчи биронта қўшимча белги бор-йўқлигини текширилади. Куйган жойга ҳўлланган сочиқ ёки бошқа биронта мато босилади. Бу компресс устига сув қуйиб, уни доим совуқ тутиб турилади. Акс ҳолда дарров исиб, қуриб қолади. Учинчи даражали куйиш шок ҳолатига олиб келиши мумкин. Агар жабрланувчи нафас олишда қийналмаётган бўлса, ундан ётиб олишини илтимос қилинади. Куйишдан жабрланган одам, одатда, титрайди. Унинг тана ҳароратини бир хилда тутиб туриш лозим.
Агар куйган жой катта бўлса, бутун жароҳатланган жойни бирваракай совутишга уринмаслик керак, бу ҳол жабрланувчи тана ҳароратининг умумий пасайиб кетишига олиб келиши мумкин. Куйган жойнинг бир қисмини совутиб, қолган жойига тоза мато ёпиб қўйилади.
4. Темир йўл худудида хавфсизлик юриш ва ўтиш тартиби.
Жавоб: Темир йул ҳудудида юрганда техника хавфсизлиги бўйича иккита рельс орасида юрмаслик, темир йул изининг чет қисмидан 2,5 метр узоқликда ҳаракат қилиб юриб ҳаракатланиш керак. Электровоз (тепловоз) тўхтаб турганда унинг олдтдан камида 5- метр масофандан ўтиш лозим, бекатда вагонлар узиб қўйилган бўлса уларнинг орасидан ўтиш вақтида вагонлар оралиғи 10- метрдан кам бўлмаслиги лозим.
5. Меҳнат мухофазаси бўйича йўрикнома турлари айтинг?
Жавоби: Меҳнат мухофазаси бўйича 5та йўрикнома турлари бўлиб
1). Кириш йўрикномасини отряд бошлиғи томонидан тайинланган меҳнат ҳавфсизлигига жавобгар маъсул ходим ўтказади. У йук пайтида отряд бошлиғи ёки унинг уринбосари ўтказади.
2). Бирламчи йўриқнома иш жойида оддий ишчи ва кичик бошлиқлар таркиби билан ҳамда ишга янги кабул қилинганлар ва бир бўлинмадан бошқа бўлинмага ўтказилган ишчи хизматчилар билан ўтказилади.
3). Жорий йўриқнома Ишга тушаётган ўқчи билан йўриқнома ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув қоровул иш ведомостида (ф-ХУ-1), қоровулнинг иш ҳисоботи журналида қайд этилади. Йўриқномани ўтказиш 15 дақиқадан ошмаслиги керак, баъзи ҳолатларда ушбу йўриқнома телефон алоқаси орқали ўтказилиши мумкин.
4). Такрорий йўриқнома корхонанинг барча ходимлари билан меҳнат ҳавфсизлиги бўйича билим савияларини ошириш мақсадида ўтказилади. Ушбу йўриқномани бўлинма бошлиғи, қўриқланаётган ҳудудларда меҳнат ва техника ҳавфсизлигини таъминлашга каратилган асосий масалаларни таъкидлаб ўтади.
5). Навбатдан ташқари йўриқнома корхонада бахтсиз ходиса юз берса, меҳнат ва техника ҳавфсизлиги қўпол равишда бузилиши рўй берса, ҳамда темир йўлга таълукли бошқа бир корхонада юз берган бахтсиз ходиса тўғрисида телеграмма таништирилганда ўтказилади.
Кириш йўриқномаси, Иш жойидаги йўриқномалар: Бирламчи, Даврий, Жорий ва Навбатдан ташқари йўриқномалар.
.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling