Билет №1 Ис газидан захарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартибини айтиб беринг


та оқибати оғир бўлмаган (енгил). ШУНДАН


Download 0.9 Mb.
bet20/67
Sana02.05.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1420422
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67
Bog'liq
2023 йил ММҚ ва ТХ билетлари савол ва жавоблари

4 та оқибати оғир бўлмаган (енгил). ШУНДАН: 1 та 17-чи б/х хисобга олинмаган.
.
5.Электр токи таъсирида жарохат олган шахсга биринчи ёрдам.
5. Жавоб: Электр токи таъсирида жарохат олган шахсга биринчи ёрдам кўрсатиш учун электр токини ўчирилади ёки электр сими тушган бўлса ток ўтказмайдиган ёғоч билан сим олиб ташланади ва оёғни ердан узмаган холда бориб, унинг кийимидан ушлаб хавфсиз жойга судраб олиб чиқилади.
Электр токининг организмга таъсири
Электр токи одам танаси орқали ўтар экан, уни қиздиради, бу эса куйишга олиб келиши мумкин.
Электрдан куйиш ички тўқималарни жиддий жароҳатлаши мумкин.
Б
унда жабрланувчининг электр токи кирган ва чиққан жойларида жароҳат кўринади. Бу куйик кўринишидан аҳамиятсизга ўхшаса-да, аслида анча оғир бўлади, чунки ички тўқималар жиддий жароҳатланган бўлиши мумкин. Электр, одатда, чуқур куйдиради.
Электр токи уриши, куйишдан ташқари юрак аритмиясини келтириб чиқариши, ҳатто юрак ва нафас олишнинг тўхташига ҳам олиб келиши мумкин.
Электр токидан шикастланганда қуйидаги белгилар кузатилади:

  1. Тўсатдан қарсиллаган товуш эшитилади ёки ёруғлик чақнагандай бўлади;

  2. Жабрланувчи беҳуш ҳолатда бўлади;

  3. Ўзини ғалати тутади;

  4. Тери устида аниқ куйган жойлар учрайди;

  5. Нафас олиш бузилади;

  6. Томир уриши заиф, аритмик ёки умуман билинмайди;

  7. Одатда, қўл панжалари ёки оёқ кафтларида электр заряди кирган ва чиққан жойлар учрайди.

Электрдан куйишнинг олдини олиш учун электр ускуналардан ҳеч қачон сув яқинида фойдаланмаслик, эскирган электр шнурларни ташлаб юбориш ёки таъмирлаш, уйда кичкина болалар бўлса, электр розеткаларни улардан яхшилаб эҳтиётланганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Момақалдироқ яқинлашганда яшин уришидан сақланиш учун бино ичига кириб олиш, машинага ўтириб, ойналарини бутунлай ёпиб қўйиш, сузаётган ёки қайиқдаги инсон имкони борича тезроқ қирғоққа чиқиб олишга ҳаракат қилиши, шошилинч ҳолатлардан ташқари вақтда телефондан фойдаланмаслик, телеграф ёғочларига ёки баланд дарахтларга яқин бормаслик, тепалик устида бўлмасликка ҳаракат қилиш, жарлик ва пастликка яширинишга интилиш, қишлоқ хўжалик техникаси ҳамда мотоцикл, велосипед сингари кичик транспорт воситаларига яқин бормаслик, металл тўсиқ, юқори кучланишли линия, пўлат қувур ва рельслар ёнида, шунингдек электр ўтказадиган бошқа нарсалар яқинида турмаслик керак.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling