Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?
Билет №6 Меҳнат шароитлари” нима дегани?
Download 150.06 Kb.
|
савол ва жавоблар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишдан четлаштириш” тушунчаси ва унинг қўлланилиши тартиби
- Электр токидан шикастланиш хавфлилиги нимада
- Қўлланиладиган ўт ўчириш моддаларига қараб ўт-ўчиргичларнинг қандай турлари мавжуд
- Сунъий нафас бериш тартиби
Билет №6
Меҳнат шароитлари” нима дегани? Меҳнат шароитлари – ходимнинг иш лаёқати ва соғлиғига таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари йиғиндиси. “Ишдан четлаштириш” тушунчаси ва унинг қўлланилиши тартиби? Ходимни ишдан четлаштиришга, қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, йўл қўйилмайди. Алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келган ходим шу куни (сменада) ишга қўйилмайди. Ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссия тавсияларини бажармаган тақдирда, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақлидир. Ходим ишдан четлаштирилган даврда унга иш ҳақи ҳисобланмайди. Ходим иш берувчининг айби билан ғайриқонуний равишда ишдан четлаштирилганда ходимга етказилган зарарни Меҳнат Кодексида назарда тутилган тартибда тўлаш мажбурияти иш берувчига юклатилади. Электр токидан шикастланиш хавфлилиги нимада? Электр токидан шикастланиш электр жароҳатларига олиб келади - организмнинг маҳаллий шикастланишга (куйиш, электр белгилари, терининг металланиши, электроофтальмия) ҳамда электр уришига –ўтувчи ток билан тўқималарни қўзғалиши билан боғлиқ умумий шикастланишга (марказий асаб тизими, нафас органлари ва қон айлайниши фаолиятини тўхташига қадар бузилиши, бир лаҳзада ўлим.) Қўлланиладиган ўт ўчириш моддаларига қараб ўт-ўчиргичларнинг қандай турлари мавжуд? Ишлатиладиган ўт ўчириш моддаларига қараб ўт-ўчиргичлар: а) углекистлота (ОУ); б) хладон (ОХ) газли, кимёвий кўпикли (ОХП) ва ҳаво кўпикли (ОВП) кимёвий, ҳамда комбинацияланган (кўпик, кукун) ларга бўлинувчи кукунли (ОП), газлига бўлинади. Сунъий нафас бериш тартиби? Сунъий нафас бериш учун жабрланганни бери билан ётқизи, нафасини қисувчи уст кийимини олдини ечиш керак. Сунъий нафас беришдан олдин хушдан кетган холатда хар доими тил билан ёпилган холатда бўладиган юқори нафас йўлларини биринчи навбатда ўтказувчанлигини таъминлаш зарур. Бунинг учун ёрдам берувчи жабрланганни ён томонидан жойлашиб, бир қўлини жабрланганни бўйни остига қўяди, бошқа қўлининг кафти билан эса пешонасини босиб, мумкин қадар бошини орқага ташлайди. Шунда тил илдизи кўтарилади ва томоқ йўлини бўшатади, жавбрланувчининг оғзи эса очилади. Ёрдам берувчи жабрлаганни юзига яқинлашиб, оғзи билан чуқур нафас олади, жабрланганни лабларини бутунлай лаблари билан зич эгаллаб қаттий нафас чиқаради, бир пайтни ўзида у жабрланганни бурнини бети билан ёки пешонасида бўлган қўли билан ёпади. Жабрланувчининг кўтариладиган кўкраг қафасини кузатиб туриш керак. Кўкрак қафаси кўтарилиши билан нафас бериш тўхтатилиб, ёрдам берувчи юзини бир томонга буради, жабрланувчида секин нафас чиқариш пайдо бўлади. Агар жабрланувчида пульс яхши аниқланса ва фақат сунъий нафас бериш зарурати бўлса, у холда сунъий нафас бериш оралиғи 5 с (12 нафас бериш цикли)ни ташкил этиши керак. Кўкрак қафасини кенгайишидан ташқари, яхши самарадорлик кўрсаткичи бўлиб терига ва шиллиқ қопланган юзасига ранг кириши, ҳамда касални хушсизлик холатидан чиқиб унда мустақил равишда нафас олиши пайдо бўлиши химат қилиши мумкин. Ёрдам берувчи сунний нафас беришда жабрланганни ошқозонига ҳаро кирмаслигини кузатиб туриши керак. Қоринни ишиши белгиси бўлиб, ошқозонга ҳаво кирса секингина қорин ва киндик оралиғига кафт билан босилади. Қусиш пайдо бўлиши мумкин. шу пайтда оғзи ва томоғини тозалаш учун бошини ва елкасини ёнбошга буриш зарур. Агар ҳаво берилганда кўкрак қафаси ростланмаса, жабрланувчини таг жағини суриш зарур. бунинг учун икки қўлининг тўрта бармоғи билан таг жағини орқа бурчагидан ушлаб, ва бош бармоқлари билан оғзининг таг бурчагига суяниб, жағни шундай тортиб сурадики, пастдаги тишлар теппа тишлар олдинда бўлиши керак. Агар жабрланувчининг жағлари зич ёпилган бўлса ва оғзини очиш имкони бўлмаса, сунъий нафас беришни ўтказишни “оғиздан бурунга” ўтказиш керак. Мустақил равишда нафас олмаса ва пульс бўлмаса, агар бахтсиз ходиса кажавада, устунда ёки мачтада содир бўлган бўлса сунъий нафас беришни ўтирган холатда ёки вертикал холатда хам амалга ошириш мумкин. Бунда жабрланувчининг бошини имкони борича кўпроқ орқа томонга ташланади ёки таг жағи олдинга сурилади. Сунъий нафас беришни жабрланувчида етарлича чуқур ва мустақил равишда нафас олиши тикланганда тўхтатилади. Download 150.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling