Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Электр токидан шикастланиш даражасига қайси омиллар таъсир кўрсатади?


Download 150.06 Kb.
bet13/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Электр токидан шикастланиш даражасига қайси омиллар таъсир кўрсатади?

Инсонни электр токидан шикастланиш даражаси қуйидагиларга боғлиқ:

  • одам танасининг алоҳида ўзига хос хусусиятларига боғлиқ бўлган организмнинг умумий электр қаршилигига;

  • токнинг инсон танаси орқали ўтиш йўлига;

  • электр токининг таъсир этиш давомийлигига;

ташқи муҳит шароитларига (ҳарорат, намлик, ток ўтказувчи чангни мавжудлиги ва бошқалар).

  1. Ўт-ўчиргичларни ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномада қандай маълумотлар бўлиши керак, у ким билан келишилади?

Бир турдаги ўт ўчириш моддаси билан тўлдирилган ўт-ўчиргичларга ташкилот (корхона) махаллий ўт ўчирувчилар ташкилоти билан келишилувчи ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш йўриқномасини расмийлаштиради.
Йўриқномада қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур: ўт-ўчиргич маркаси, ўт-ўчиргичнинг асосий параметрлари, ўт-ўчиргичдан фойдаланишда температура даражаси чекловлари, ёнғин вақтида персоналлар ҳатти-ҳаракати, ўт-ўчиргичларни қўллаш тартиби, қўриқланадиган объектларда асосий тактик усуллар, ўт ўчирилгандан кейин персоналнинг ҳатти-ҳаракати, хажми ва ўт-ўчиргичга техник хизмат кўрсатиш даврийлиги, ўт-ўчиргичлардан фойдаланишда ва техник хизмат кўрсатишда техника хавфсизлиги қоидалари.

  1. Юракни ташқи уқалашни ўтказиш тартиби?

Электр токидан шикастланганда фақатгина нафас олиш тўхтамасдан, балким юрак қонни қон томирлар орқали айланишини таъминламаганлиги сабабли қон айланиши тўхташи мумкин. Бу ҳолатда биргина сунъий нафас бериш етарли эмас, чунки кислород ўпкадан қон орқали бошқа органлар ва тўқималарга тарқалмаслиги мумкин, шунинг учун қон айланишни сунъий йўл билан тиклаш зарур.
Одамда юрак кўкрак қафасида кўкрак билан муртқа оралиғида жойлашган. Одам бели билан ётган холатда (қаттиқ юзада) умуртқа қаттиқ ҳаракатсиз асос бўлиб ҳисобланади.
Кўкрак – ҳаракатланувчан ясси суяк. Агар кўкрак босилса, юрак кўкрак ва умуртқа оралиғида қисилади ва ундаги қон томирларга сиқилади. Агар кўкрак зарба шаклидаги ҳаракат билан босилса, қон юракдан табиий қисқариш каби итарилиб чиқади. Бу қон айланишини сунъий тиклайдиган ташқари томондан (тўғридан-тўғри бўлмаган, ёпиқ) юрак уққалаши деб айтилади.
Сунъий нафас берилиши ва юракни ташқи уқаланиши биргаликда нафас олиш ва қон айланиш функциялари тақлиди бўлади.
Агар ёрдам берувчи бир киши бўлса, у жабрланувчини ёнидан жойлашади ва эгилиб иккита тез кучли нафас беришни (“оғиздан оғизга” ёки “оғиздан бурунга” усули билан) амалга оширади, кейин жабрланганни ўша томонида қолиб гавдани кўтариб, бир қўли кафтини кўкрагини пастки ярим томонига (таг қисмининг учидан икки бармоқ баландликда) қўяди, бармоқларни эса кўтаради. Иккинчи қўли кафтини биринчисини устига кўндаланг ёки бўйламасига қўяди ва ўзининг гавдасини букилиши билан ёрдам берган ҳолда босади. Босганда қўлларнинг тирсак бўғимлари тўғриланган бўлиши керак.
Босишни тез итариб амалга ошириш зарур, кўкрак 4-5 см.га қисилиши керак, босиш давомийлиги 0,5 с, хар бир босиш оралиғи 0,5с. Бир киши томонидан тирилтириш амалга оширилганда “нафас бериш ва уқалаш” нисбати 2:30, иккиши томондан амалга оширилганида нисбати 1:5 ташкил этади. Жабрланганга сунъий нафас берилганида юракни уқаловчи босишни амалга оширмайди, чунки босилгандаги куч нафас берилгандаги кучдан юқори (нафас берилганда босиш самарасизликга олиб келади).
Агар тирилтириш тадбирлари тўғри амалга оширилса, тери қопламалари бинафашалнади, кўз қорачиғи қисқаради, мустақил нафас олиш тикланади. Юрак фаолияти тикланиб, пульс яхши аниқлангандан сўнг юрак уқаланиши дарҳол тўхтатилиб, жабрланувчининг кучсиз нафас олишида, табиий ва сунъий нафас олиш тўғри келган ҳолда, сунъий нафас бериш давом этилади.
Тўлиқ мустақил нафас олиш тикланганда сунъий нафас бериш тўхтатилади. Сунъий нафас бериш ва юракни уқалаш самарасиз бўлса тирилтириш 30 дақиқадан сўнг тўхтатилади.



Download 150.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling