Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Ходимларни тунги вақтдаги ишга жалб этиш тартиби?


Download 150.06 Kb.
bet21/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Ходимларни тунги вақтдаги ишга жалб этиш тартиби?

Соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади.
Агар ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги иш вақти муддати бир соатга, иш ҳафтаси муддати ҳам шунга мувофиқ равишда қисқартирилади.
Ишлаб чиқариш шароитларига кўра зарур бўлган ҳолларда, хусусан ишлаб чиқариш узлуксиз бўлган жойларда, шунингдек бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси шароитида смена бўлиб ишланаётган жойларда тунги иш муддати кундузги иш муддатига тенглаштирилади.
Ходимларни тунги вақтдаги ишга жалб этиш Меҳнат Кодексида белгиланган чеклашларга риоя этган ҳолда амалга оширилади.

  1. Электроперсонал тоифаси?

Электрперсонал қуйидаги тоифага бўлинади:

  • электротехник (электр ускунасига техник хизмат кўрсатишни, таъмирни, иш режимини бошқаришни амалга оширувчи маъмурий-техник, тезкор, тезкор-таъмирловчи, таъмирловчи, монтажчи, созловчи);

  • электртехнологик (бошқарадиган технологик жараёнида қўл электр машинаси, кўчирилувчи электр асбоби ва ёриткичлар ишида ишлатиладиган электр энергияси асосий ташкил этувчи ҳисобланган персонал).

  1. Электр токи (электр ускуналар ва электр асбоблар) дан ёнғинларни олдини олиш бўйича хавфсизлик чоралари?

Қуйидагилар тақиқланади:

  • шикастланган ёки химоя хусусиятини йўқотган изоляцияли электр ўтказгичлар ва кабеллардан фойдаланиш;

  • шикастланган розеткалар, рубильниклар ва бошқа электр буюмларини ишлатиш;

  • иссиқлик химояси мосламаларисиз, ёнғинни пайдо бўлишини олдини оладиган ёнмайдиган иссиқлик изоляцияли материалли тагликларсиз электр ускуналарини (плиткалар, чойнаклар, дазмоллар) ишлатиш;

  • ностандарт электр иситгич асбобларини ишлатиш, юқори кучланиш ва қисқа туташувдан ҳимояловчи калибрланмаган эрувчан қўшилмалар ёки бошқа қўлбола аппарталардан фойдаланиш;

  • электр шитлари, электр двигателлари ва ишга туширувчи аппаратлар олдида ёнувчан моддалар ва материалларни жойлаштириш;

  • транзит электр симлари ва кабелларини омборхоналар, ҳамда ёнғин хавфи ва портлаш хавфи бор ҳудудлар орқали ўтказиш;

  • шикастланган розеткалар, рубильниклар ва бошқа электр ўрнатиш буюмларидан фойдаланиш;

  • электр лампалари ва ёригичларни қоғоз, мато ва бошқа ёнувчан материаллар билан ўраш, ҳамда улардан қалпоғи ечилган ҳолатда фойдаланиш;

ёқилган электр иситгичлар, телевизорлар, радио қабул қилгичлар ва бошқаларни назоратсиз қолдириш.


  1. Download 150.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling