Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?
Ёнғин ўчириш воситаларини санаб ўтинг?
Download 150.06 Kb.
|
савол ва жавоблар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўт-ўчиргичлар.
Ёнғин ўчириш воситаларини санаб ўтинг?
Сув – асосий ёнғинни ўчириш воситаси. У катта иссиқлик сиғимга эга ва жуда катта яширин буғ хосил қилиш иссиқлигига эга, яъни буғга айланиб, кўп иссиқликни ютади; Қум – катта бўлмаган ёнғин ўчоқларини ўчирадиган оддий воситалардан бири. Унинг оловни ўчириш хусусияти ёнувчан моддани совутишдан иборат. Қум кўпинча ёғоч қутиларда сақланади. Қути ва белкурак қизил ранга бўялади. Қумни ёпишиб кетмаслигига ва юмшооқ бўлишига қараб туриш керак. Лом, чангак, болта, белкурак – ёнғин вақтида ёғоч кострукцияларни ажратиш учун ишлатилади (лом билан пол тахталари ёки деворлар очилади, чангак билан сувоқ кўчирилади, болта билан тахталар, конструктив элементлар бўлакланади, эшиклар очилади). Ажомлар яхшилаб чархланган бўлиши керак. Лом ва чангакнинг чарх қирраси бурчаги 65-70 градус, болтаники эса 45-50 градус этиб чархлаш тавсия этилади. Намат – бу оғир дағал жунли, брезентли ёки асбестли чойшаб бўлиб, ёнғин ўчоғига ҳаво киришини изоляциялаш учун мўлжалланган. Ушбу усул жуда самарали, аммо катта бўлмаган ёнғин ўчоғида ишлатилади. Ҳавонинг киришидан изоляция қилиш ниятида ёнаётган жисмни тезда намат билан ёпиб, ёниш тўлиқ тўхтагунга қадар ушлаб турилади. Ёнғин кранлари – бинолар ичкарисидаги ёнғинларни ўчириш учун ёнғин кранлари жиҳозланган ёнғинга қарши сув тизими ишлатилади. Ёнғин кранлари ёнғин шланглари ва йўналтиргичлари билан жамланади. Шланг кранга ва йўналтиргичга уланган бўлиши керак. Шланг ўралади (айлана шаклида) ёки қат-қат қилиб тахланади. Ёнғин шлангини сақлаш шкафи ташқаридан зулфин (бемалол очиладиган қулф) билан маҳкамланиб, тамғаланиши шарт. Вақти-вақти билан, айниқса сув тизими таъмирланганда ёнғин кранини ишлашини текшириб туриш зарур. Текширишнинг оддий усули – шлангни узиб, кран тагига челак қўйилади ва кран очилади. Кўпик. Ёнғинни ўчириш учун кимёвий (ўт-ўчиргичда ишқорли ва кислотали заряд қисмларини ўзаро таъсиридан олинади) ва ҳаво-механик кўпик (сув, ҳаво ва махсус суюқ кўпик хосил қилувчини механик аралаштирилишида пайдо бўлади). Кўпикнинг солиштирма оғирлиги тез ёнувчан суюқликнинг оғирлигидан анча кам. Ёнаётган суюқликнинг қатламини қоплаб, кўпик ёниш ҳудудига буғларни ажралишини олдини олади, ва бундан ташқари суюқликнинг уст қисмини яхши совутади. Ўт-ўчиргичлар. Ўт ўчириш воситаларининг турларига қараб углекислотали, кимёвий кўпикли, ҳаво-кўпикли, кукунли, комбинацияланганга бўлинади. Download 150.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling