Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Қон оқишини бармоқлар билан тўхтатиш?


Download 150.06 Kb.
bet20/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Қон оқишини бармоқлар билан тўхтатиш?

Қон оқишини суякга таълуқли қон томирларни ярадан баланд (гавдага яқин) босиб тўхтатиш мумкин. Қон оқаётган томирни бармоқлар билан етарли куч билан босиб туриш зарур. Ярадан қон оқишини:

  • таг жағидан – жағ артериясини таг жағ чеккасига қараб босиш билан;

  • чакка ва пешонадан – қулоқ олдидаги чакка артериясини босиш билан;

  • қўлтиқ остида ва елкада (елка томирларига яқин) – ўмров суяги артериясини ўмров остидаги суякга қараб босиш билан;

  • елка ости билаги – елка ўртасидаги елка артериясини ичкаридан босиш билан;

  • қўл панжаси ва бармоқларида – иккита артерияни (билак ва тирсак) учинчи елка остидаги билак артерияга қараб босиш билан;

  • болдирда – тизза ости артериясини босиш билан;

  • сонда – сон артериясини тос суягига қараб босиш билан;

  • оёқ кафтида – оёқ кафти орқа томонига борувчи артерияни босиш билан тўхтатилади.



Билет №12

  1. Юқори тезликдаги поездларни ўтказиб юборишда иш бошлашдан олдин ва иш жараёнидаги меҳнат муҳофазаси талаблари?

Юқори тезликдаги ва тезюрар линияда ишни бошлашдан олдин ишларни ташкиллаштиришни амалга оширувчи ишлаб чиқариш бўлинмаси раҳбари иш бошқарувчиларига режалаштирилаётган участкада поездлар ҳаракатининг графигидан аниқлаштирилган кўчирмасини бериши шарт. Иш бошқарувчиларига бериладиган кўчирмаларнинг нусҳаси барча сигналистларни таъминлашга етарли бўлиши шарт. Тузилмавий бўлинма раҳбари иш бошқарувчилари билан иш жойига бориш ва келишда, ҳамда ишни амалга оширишда тезюрар ва юқори тезликдаги поездларини ўтказиш жараёнида хавфсизлик чоралари бўйича аниқлик киритиши зарур. Иш бошқарувчилари ишчиларга жорий йўл-йўриқ ўтказиб, уларга ишни амалга оширишда аниқ иш жойига мос хавфсизлик чоралари бўйича етказиши зарур. Иш бошқарувчилари локомотив бригадаларига алоҳида эътиборлик бўйича огоҳлантиришлар берилиши юзасидан талабнома бериши зарур.


  1. Download 150.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling