Меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар турларини санаб ўтинг?
Меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар 2 турга бўлинади: кириш йўл-йўриғи ва иш жойидаги йўл-йўриқлар. Иш жойидаги йўл-йўриқлар ўз навбатида 4 турга бўлинади: бирламчи йўл-йўриқ, жорий йўл-йўриқ, даврий йўл-йўриқ ва навбатдан ташқари йўл-йўриқ. Умумий ҳисобда меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар 5 турга бўлинади: кириш, бирламчи, жорий, даврий ва навбатдан ташқари.
Электр токидан шикастланишдан ҳимояловчи воситаларни текширувдан ўтказиш муддати?
Барча ҳимоя воситалари, изоляцияловчи тагликлар, диэлектрик гиламчалар, кўчирилувчи ерга улагичлар, ҳимояловчи тўсиқлар, плкатлар ва хавфсизлик белгиларидан ташқари, қуйидаги муддатда вақти-вақти билан (даврий) текширувдан ўтказилиши керак:
диэлектрик қўлқоплар – 6 ойда 1 маротаба;
дастаси изоляцияланган асбоблар – 12 ойда 1 маротаба;
кучланиш кўрсаткичлари – 12 ойда бир маротаба;
изоляцияловчи штангалар – 2 йилда 1 маротаба.
Ёнғин содир бўлган ҳолатда корхона ходимларининг ҳати-ҳаракатлари?
Ёнғин ёки аланга белгилари (тутун чиқиши, ёниш ҳиди ва ҳоказо) аниқланганда ходим дарҳол ўзининг раҳбари ва телефон орқали 43-675 т.й. (Тошкент шаҳри бўйича), ёки 101 (шаҳарники) ўт ўчирувчиларга хабар бериши (объект номи, ёнғин пайдо бўлган жой ва фамилиясини айтиши), ишни тўхтатиши, электр асбоб-ускунасини тармоқдан узиши зарур. имконият даражасида одамлар эвакуацияси, ўт ўчириш ва моддй қимматликларни бутлигини сақлаш чораларини кўриши шарт. Ўт-ўчиргичлар ёрдамида ёнғинни ўчиришда керакли хавфсизлик чораларига риоя этиши зарур. Ўт ўчиришга киришиш фақатгина ҳаётига хавф йўқлигида ва ўт ўчиришнинг ҳар қандай ҳолатида хавфли ҳудудни ташлаб кетиш имконияти бўлганида мумкин.
Шикастланиш чуқурлигига нисбатан куйиш даражаларини санаб ўтинг?
Куйишларнинг олов, буғ, иссиқ жисмлар ва моддалардан юзага келадиган “термик”, кислота ва ишқорлардан юзага келадиган “кимёвий” ва электр токи ёки электр ёйидан юзага келадиган “электрик” турлари бўлади.
Шикастланиш чуқурлигига нисбатан барча куйишлар тўртта даражага бўлинади:
биринчи даражаси – тери қизариши ва шишиб кетиши;
иккинчи даражаси – сув пуфаклари;
учинчи даражаси – терининг устки ва чуқур қатламларини ўлиши;
тўртинчи даражаси – терининг кўмирланиши, мушаклар, пайлар ва суяклар шикастланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |