Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Ёнғин содир бўлганда мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракати?


Download 150.06 Kb.
bet31/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Ёнғин содир бўлганда мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракати?

Корхона раҳбари ёки ёнғин хавфсизлиги таъминотига белгиланган тартибда жавобгар этиб тайинланган шахс ёнғин жойига келганда:

  • ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ўт ўчирувчиларга хабар беради;

  • зарур ҳолда электр энергияси ўчиради (ёнғин ҳимояси тизимидан ташқари) ва ёнғинни тарқалишини олдини олувчи бошқа чораларни амалга оширади;

  • ёнғинни бартараф этиш ишларидан бошқа барча ишлар тўхтатилади;

  • ёнғин ўчирилишида қатнашмаётган барча ходимлар хавфли ҳудуддан ташқарига чиқарилади;

  • ёнғин ўчирилишида қатнашаётган ходимлар томонидан хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлайди;

  • ёнғинни ўчириш билан биргаликда моддий қимматликларни эвакуация қилиш ва ҳимоялаш чораларини кўради;

  • ўт ўчирувчиларни кутиб олишни ташкиллаштириб, ёнғин ўчоғига келишнинг энг яқин йулини кўрсатади;

  • ўт ўчирувчиларга шахсий таркибнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, объектда мавжуд бўлган хавфли, портловчи, заҳарли моддалар тўғрисида маълумот беради;

  • ўт ўчирувчилар раҳбарини объектнинг ўзига хос конструктив ва технологик хусусиятлари бўйича хабардор қилади.

  1. Газ билан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби?

Газ билан заҳарланиш уч даражага бўлинади:

Нафас олмаслик жабрланганнинг оғзи олдига келтирилган ойнанинг терламаслигидан аниқланади. Юрак тўхтаганлиги пульс йўқлигидан аниқланади.
Газ билан заҳарланганда жабрланганни тозза ҳавога, қишда эса яхши шамоллатиладиган хонага олиб чиқиш зарур. Биринчи тиббий ёрдамни чақириш зарур.
Заҳарланишнинг енгил даражасида жароҳатланганга ҳаракатланиш учун ёрдам кўрсатиш, иллиқ сув ичириш ва зарур ҳолда юрак томчиларини ичириш керак.
Ўрта даражасида жабрланганни ўтирғизиш ёки ётқизиш, устидаги кийимни ечиш, нашатир спиртига намлатилган пахтани вақти-вақти билан силкитиб туриш (нашатир спиртига намлатилган пахтани бурун олдида қолдирмаслик зарур, чунки буғилишга олиб келиши мумкин), чаккаларга суртиб туриш ва ҳушига келтириш зарур.Оёқлар иссиқда бўлиши керак.
Оғир даражасида, нафас олмаса ва пульси йўқлигида сунъий нафас бериш ва юракни тўғридан-тўғри бўлмаган уқалаш зарур.

Download 150.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling