Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Download 150.06 Kb.
bet33/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Ерга улаш – бу электр ускунаси қисмларининг ерга улаш мосламаси билан атайлаб улаш. Қуйидаги тартибда ток ўтказувчи қисмларда кучланиш йўқлиги аниқлангандан кейин ерга улагичлар ток ўтказувчи қисмларга бирданига уланади: олдин ерга улагич ўтказгичи ерга уланади, кейин ток ўтказувчи қисмларда кучланиш йўқлиги текширилади, ундан кейин штанга ёрдамида ерга улагичлар ўтказгичларининг қисқичлари ток ўтказувчи қисмларга уланади ва шу штанга ёки диэлектрик қўлқоплардаги қўллар билан (1000 В га қадар) уларга маҳкамланади.

  1. Кукунли ўт-ўчиргичлар, уларнинг вазифалари ва ҳусусиятлари?

Нефт маҳсулотлари, тез ёнувчан суюқлик, қаттиқ ва газсимон ёнувчан моддалар, ҳамда 1000 В остидаги электр ускуналари ёнганда ўчириш учун мўлжалланган. Кукунли ўт-ўчиргичлар ҳавосиз ёниши мумкин бўлган ишқорли ва ишқорли материалларни ўчириш учун мўлжалланмаган, (ОП-1,2,3,5,8,10,50,100). Газли босим манбаи ўрнатилган ва босим берилган ўт-ўчиргичлар бўлади. Ўт-ўчиргични ишлатганда кукунни миқдорлаб бериш мумкин. Ёнаётган моддага тегиши билан кислороддан изоляциялайди.

  1. Қон оққанда биринчи ёрдам?

Қон оқишни тўхтатиш учун:

  • қон оқаётган ярани юмалоқ қилиб ўралган боғлам матоси билан ёпиш ва устидан, бармоқлари билан ярани ўзига тегинмасда ва бармоқларини қўйвормасдан, 4-5 дақиқа босиб туриш зарур. Агар қон оқиши тўхтаса, қўйилган мато олинмасдан, устидан яна битта бошқа пакетдаги ёстиқча ёки пахта бурдаси қўйилади ва яраланган жой бинт билан салгина қисилган ҳолда, жароҳатланган қисмида қон айланишини бузмасдан, боғламланади. Қўлга ёки оёқга бинт қўйишда бинт ўрами пастдан теппага, бармоқларидан танасига қараб бориши керак;

  • кучли қон оқишида, агар босилувчи боғлам билан тўхтатиш имкони бўлмаса, яраланган томонга келувчи қон томирларини бармоқлар, жгут ёки буралма билан босиш ёки бўғимларни букиш зарур. Ҳар қандай қон оқиши ҳолатида тезда врачни чақириш ва унга жгут қўйилган аниқ вақтни айтиш зарур.

Ички аъзолардан қон оқиши ҳаёт учун катта хавфга эга. Ички қон оқиши юзининг ранги оқариши, кучсизлик, пульснингжуда тез-тез уриб туриши, нафас қисиши, бош айланиши, кучли чанқаши ва ҳушдан кетиш ҳолатидан аниқланади. Бу ҳолатларда тезда врачни чақириш, у келгунга қадар жабрланганга тўлиқ тинчликни таъминлаш зарур. Қорин бўшлиғи аъзоларининг жароҳати шубҳаси бўлса унга суюқлик ичириш мумкин эмас. Жароҳат жойига “совуқлик” (муз билан тўлдирилган резинали пуфак, қор ёки совуқ сув, совуқ малҳам) қўйиш зарур.



Download 150.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling