Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Билет №17 Меҳнат муҳофазаси ҳолатини уч босқичли назоратининг 1-босқичи қайси муддатда ўтказилади ва нималарга эътибор берилади?


Download 150.06 Kb.
bet32/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Билет №17

  1. Меҳнат муҳофазаси ҳолатини уч босқичли назоратининг 1-босқичи қайси муддатда ўтказилади ва нималарга эътибор берилади?

Меҳнат муҳофаза ҳолати бўйича уч босқичли назоратнинг 1-босқичи цех бошлиғи, уста, бригадир ва меҳнат муҳофазаси вакили томонидан ҳар куни иш куни (навбатчилик) бошида, зарур бўлганда эса (хавфлилиги юқори бўлган ишларда ва бошқаларда) – иш куни (навбатчилик) давомида ўтказилади. Бунда қуйидагилар текширилади:

  • ортиш-тушириш ишларини амалга оширишда меҳнат муҳофазаси талабларини таъминланиши, биринчи навбатда электр узатиш линиялари яқинида юк кўтариш механизмлари ёрдамида ҳамда баландликда ишлашда;

  • электр узатиш линияларига ва электр ускуналарига хизмат кўрсатишда ва таъмирлашда наряд-ижозатнинг тўғри расмийлаштирилиши ва уларга киритилган хавфсизлик техникаси талабларига риоя этилиши, электр хавфсизлигини, ерга уланмаларни мустаҳкамлигини ва ишончлилигини таъминланланиши;

  • автомобиль транспортини ишлатишда меҳнат хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги, техник фойдаланиш қоидаларининг талабларига риоя қилиниши, берилган махсус уст-кийим, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва мажбурийлиги;

  • бажарувчиларни умумий ҳолати ва ишга тайёрлиги. Ишловчиларда юк кўтариш кранини, қурилиш техникасини, автокранни, автомобильни ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш ҳамда махсус ишларни бажариш ҳуқуқига гувоҳномаларнинг мавжудлиги.

  • белгиланган жойларда меҳнат хавфсизлиги белгиларининг мавжудлиги;

  • юк кўтариш машиналари, машиналар, ускуналар ва асбобларнинг созлиги, блкировка мосламаларини ва огоҳлантирувчи сигналларни ишлаши;

  • иш жойлар, тўсиқлар, тўшамалар, ҳавозалар, майдончаларнинг ҳолати, бегона жисмларнинг йўқлиги, йўлаклар ва ўтиш йўлларининг бўшлиги, иситиш ускуналарининг ҳолати, дарвозалар, эшиклар ва деразаларнинг иситилганлигини;

  • оқимли ва тортувчан вентиляциянинг, маҳаллий сўргичларнинг, чанг ва газушлагич ускуналарнинг созлиги;

  • юклар, ярим маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотларнинг жойлаштирилиши;

  • ўт ўчириш воситаларининг мавжудлиги, ёниш хавфи ва портлаш хавфи бўлган моддалар ва материаллар билан ишлаганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши;

  • ходимларда меҳнат муҳофазаси бўйича билим текширувидан ўтганлиги гувоҳномаларнинг мавжудлиги;

  • меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларнинг мавжудлиги ва ишларни амалга оширишда уларга риоя этилиши;

  • ишларни амалга ошириш жойларининг ёритилганлик ҳолати;

  • электр мосламаларнинг, ёритиш лампаларнинг, розеткаларнинг, ўчириб-ёқгичларнинг ва симларнинг ҳолати;

  • олдинги текширувларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш тадбирларининг бажарилиши;

  • ичимлик сувининг мавжудлиги.

  1. Меҳнат шартномаси” тушунчаси, тарафлари ва унинг тузилиш муддати?

Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.
Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар. Меҳнат шартномаси ёзма равишда тузилади.
Меҳнат шартномалари:

  • номуайян муддатга;

  • беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга;

  • муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.

Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.
Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга, шунингдек муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб қайта тузилиши мумкин эмас.

  1. Ерга улаш” нимани анлатади, қачон ва қандай ўрнатилади?


Download 150.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling