Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Билет №18 “Бахтсиз ҳодиса” нима дегани?


Download 150.06 Kb.
bet34/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Билет №18

  1. Бахтсиз ҳодиса” нима дегани?

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса - ходимнинг иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда, шу жумладан иш берувчи томонидан берилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда меҳнатда майиб бўлишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишига олиб келган ва ходимни бошқа ишга ўтказиш заруратига, у касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига ёхуд вафот этишига сабаб бўлган ҳодиса.

  1. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш” нима дегани?

Ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмайдиган шарт билан корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилиниши мумкин. Бунда ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса ўн икки соатдан ортиб кетмаслиги лозим. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўлланиш тартиби, шунингдек ҳисобга олинадиган давр мобайнида ходимларга ҳар ойда тўланадиган иш ҳақи миқдорини тенглаштиришга қаратилган чора-тадбирлар жамоа шартномасида белгиланади, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш айрим тоифадаги ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш хусусида белгиланган чеклашларга риоя қилган ҳолда жорий этилади.

  1. Қўлда олиб юриладиган электр асбоблари, кўчирилувчи машиналар билан ишни бошлашдан олдин нимани текшириш зарур?

Текшириш зарур: изоляция ҳолатини – унинг бутунлигини, вилка ва розетка ҳолатини, машина қобиғи, ҳимоя кожухи бутлигини, салт юришда ишини.

  1. Углекислотали ўтўчиргичлар, уларнинг вазифалари ва хусусиятлари?

Углекислотали ўт-ўчиргичлар ҳавосиз ёнмайдиган ҳар хил моддалар, 1000 В остидаги электр ускуналари ёнганда ўчириш учун мўлжалланган.
Углекислотали ўт-ўчиргичлар ҳавосиз ёниши мумкин бўлган моддаларни (магний, алюминий ва бошқалар) ўчириш учун мўлжалланмаган, (ОУ-2,3,5,8,25). Ишлаш принципи ортиқча босим остида икки оксидли углеродни сиқиб чиқаришига асосланган. Қулфлаш ва ишга тушириш механизми очилиши билан углекислотали газ найча орқали раструбга келиб, суюқлик ҳолатидан қаттиқ ҳолатга – қор шаклига айланади. Температура -50дан -70 га қадар пасаяди.
Углекислота моддага тегиб кислороддан изоляциялайди. Таркибига кислород кирган метал ишқорлари, метал ва бирикмалар гидридларини ўчиришга мўлжалланмаган.
Углекислота билан музлатиб қўймаслик учун одам устида ёнаётган уст-бошни ўчириш ва метал раструбга тегиниш мумкин эмас.


  1. Download 150.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling