Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?
Мажбурий тиббий кўриклар?
Download 150.06 Kb.
|
савол ва жавоблар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электр токидан шикасланишдан ҳимояланишнинг қандай воситалари мавжуд
Мажбурий тиббий кўриклар?
Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт: ўн саккиз ёшга тўлмаганлар; олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар; ногиронлар; меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар; озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар; умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари. Меҳнат шароити ноқулай ишлар ва бажарилаётганида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтилиши лозим бўлган бошқа ишларнинг рўйхати ва уларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. Юқорида кўрсатилган ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақлидир. Ходимларнинг меҳнатидан уларнинг соғлиғи ҳолатига тўғри келмайдиган ишларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Агар ходим ўз соғлиғининг ҳолати меҳнат шароити билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб ҳисобласа, у навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилишга ҳақлидир. Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар. Электр токидан шикасланишдан ҳимояланишнинг қандай воситалари мавжуд? Ҳимояланиш воситалари асосий ва қўшимчаларга бўлинади. Асосий изоляцияловчи электр ҳимоя воситалари – изоляцияси электр ускунасининг ишчи кучланишини узоқ муддат ушлаб туради ва кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларда ишлашга ижозат беради. Қўшимча изоляцияловчи электр ҳимоя воситалари ўзидан-ўзи электр токидан ҳимояланишни таъминлай олмайди, аммо асосий ҳимоя воситаларини тўлдириб туради. 1000 Вга қадар электр ускуналарда асосий воситалар: диэлектрик қўлқоплар; дастаси изоляцияланган асбоблар; кучланиш кўрсаткичлари; изоляцияловчи ва электр ўлчагичли қичқичлар; изоляцияловчи штангалар. 1000 Вга қадар электр ускуналарда қўшимча ҳимоя воситалари; диэлектрик гиламчалар; диэлектрик калишлар; изоляцияловчи қалпоқлар; изоляцияловчи тагликлар ва накладкалар. 1000 Вдан юқори электр ускуналарда асосий ҳимоя воситалари: кучланиш кўрсаткилари; изоляцияловчи ва электр ўлчагичли қисқилар; изоляцияловчи штангалар. 1000 Вдан юқори электр ускуналарда қўшимча ҳимоя воситалари: диэлектрик қўлқоплар; дастаси изоляцияланган асбоблар; диэлектрик қўлқоплар; диэлектрик калишлар; изоляцияловчи қалпоқлар; изоляцияловчи тагликлар ва накладкалар. Download 150.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling