Якка тартибда фойдаланилганда ҳимоя воситаларини бутлигига ким жавоб беради?
Ҳимоя воситаларидан якка тартибда фодаланилганда уларнинг бутлигига, тўғри ишлатилишига ва яроқсиз бўлганда алмашинишига ҳимоя воситасини олган шахс жавоб беради.
Ёнғин таснифлари?
Ёнғин хавфига қараб ёнғин 5 тоифага (синф) бўлинади: А, В, С, D, Е.
А синфидаги ёнғинга қаттиқ моддалар (ёғоч, қоғоз, кўмир, пластмасса ва бошқалар) ёниши киради;
В синфидаги ёнғинга суюқ ёнувчан моддаларнинг (нефт махсулотлари, бензин, спирт, ацетон) ёниши киради;
С синфидаги ёнғинга газсимон моддаларнинг (табиий газ, пропан, водород, аммиак) ёниши киради;
D синфидаги ёнғинга металлар ва таркибида металл бўлган моддаларнинг ёниши;
Е синфидаги ёнғинга кучланиш остидаги электр ускуналар ёниши киради.
Термик ва электрик куйганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби?
Агар жабрланувчининг устида уст кийими ёниб кетса унинг устига тезда ҳар қандай зич матони ташлаш ёки алангани сув билан ўчириш керак. Ёнаётган уст кийимда югуриш мумкин эмас, чунки шамол алангани ҳилпиратиб куйишни кучайтириб кўпайтиради.
Жабрланганга ёрдам беришда зарарланишни олдини олиш мақсадида терининг куйган худудларига тегиниш ёки уларни малҳам, мойлар, вазелин билан суртиш, ичимлик содаси, крахмал ва бошқаларни сепиш тақиқланади. Пуфакларни очиш, куйган жойга ёпишиб қолган мастикани, канифолни ва бошқа смоласимон моддаларни олиб ташлаш мумкин эмас, чунки уларни олиб ташлашда бемалол куйган терини шилиб олибярани зарарланишига қулай шароит яратиш мумкин. Унча катта бўлмаган майдондаги куйишнинг биринчи ва иккинчи даражасида 20 дақиқа давомида юзасини совуқ сув билан совутиш мумкин ва терининг куйган ҳудудига стерилизацияланган боғлам қўйиш зарур.
Куйган жойидан пойафзал ва уст-кийимни ечиш мумкин эмас, қайчи билан кесиш ва эҳтиёткорлик билан олиб ташлаш зарур. Агар куйган уст-кийимнинг бўлаклари терининг куйган ҳудудига ёпишиб қолган бўлса, у ҳолда уларнинг устидан стерилизацияланган боғлам қўйиб, жабрланганни даволаш муасассасига юборилади. Оғир ва кенг кўламдаги куйишларда жабрланувчини ечинтирмасдан тоза чойшаб ёки матога ўраш, иисиқроқ ёпиш, иссиқ чой ичириш ва врач келгунга қадар тинчликни таъминлаш зарур. куйган юзни стеризацияланган дока билан ёпиш зарур.
Кўзлар куйганда борли кислотаси совуқ малҳами (ярим чой қошиқ борли кислотага бир стакан сув) қўйиш ва жабрланганни дарҳол врачга юбориш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |