Суяк синганда, чиқганда, лат ейилганда ва пай чўзилганда биринчи ёрдам?
Суяк синганда, чиқганда, лат ейилганда, пай чўзилганда ва бошқа жароҳатларда жабрланган шикастланган жойни ва тана ҳолатини ўзгартиришга уринганда кучли оғриқ сезади. Баъзан қўл-оёқларнинг табиий бўлмаган ҳолати ва унинг ўзга жойда қийшайиши кўзга тушади (сиганда). Биринчи ёрдам кўрсатишда энг муҳим лаҳза (қон оқишини тўхтатиб, стерилизацияланган боғлам қўйилгандан кейин), ёпиқ ҳолатида ҳам, шикастланган қўл-оёқларни имобилизациялаш (тинлантириш) ҳисобланади. Бу сезиларли даражада оғриқни қолдиради ва суяк синиқларини кейинчалик аралишиб кетишини олдини олади. Имобилизациялаш учун тайёр тахтакачлар, фанера бўлаклари ва бошқалар ишлатилади. Ёпиқ синишда уст-кийимни ечмаслик зарур – тахтакачларни унинг устидан қўйилади. Оғриқни камайтириш учун жароҳат жойига совуқ (резинали пуфак) қўйилади.
Билет №13
Қайси муддатда иш ўринларини меҳнат шароитлари ва ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича аттестациядан ўтказилади?
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича аттестацияни ўтказиш даврийлигини корхонанинг ўзи белгилайди, бироқ у ҳар 5 йилда камида бир марта ўтказилади.
Мажбурий тиббий кўриклар?
Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:
ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;
олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар;
ногиронлар;
меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;
умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.
Меҳнат шароити ноқулай ишлар ва бажарилаётганида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтилиши лозим бўлган бошқа ишларнинг рўйхати ва уларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Юқорида кўрсатилган ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақлидир.
Ходимларнинг меҳнатидан уларнинг соғлиғи ҳолатига тўғри келмайдиган ишларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Агар ходим ўз соғлиғининг ҳолати меҳнат шароити билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб ҳисобласа, у навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилишга ҳақлидир.
Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.
Плакат турлари?
Плакатлар бўлинади:
огоҳлантирувчи (“Тўхта! Юқори кучланиш!”, “Эҳтиёт бўл! Электр кучланиши!”, “Эҳтиёт бўл! Габаритсиз жой!”);
тақиқловчи (“Уланмасин! Одамлар ишламоқда!”, “Кучланиш остидаги иш!” қайта уланмасин!”);
буюрувчи (“Шу ерда ишлансин”);
кўрсатувчи (“Ерга уланган”).
Do'stlaringiz bilan baham: |