Билет №10
Меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя қилмаганлиги учун ходимнинг 2-сонли огоҳлантириш талони олинганида раҳбариятнинг ҳатти-ҳаракати?
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг 2021 йил 11 майдаги 501-Н сонли буйруғи билан амалга киритилган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда меҳнат хавфсизлигига риоя қилиниши назоратининг талон тизими тўғрисида” Низомига асосан ходимнинг 2-сонли огоҳлантириш талони олинганида унга нисбатан ўртача ойлик иш ҳаққидан 30% интизомий жазоси қўлланилиб, уч кун давомида 2 соатдан ўқитилади ва билими текширилади. Огоҳлантириш талони олинган кундан бошлаб 6 ойга қадар меҳнат хавфсизлиги талаблари бузилмаганда ходимга янги 2-сонли огоҳлантириш талони берилади.
Иш вақти, унингнормалмуддати?
Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.
Ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
Қадам кучланиши, қадам кучланиши ҳудудидан чиқиш тартиби?
Қадам кучланиши – ток ерга туташганда ер юзасидаги ёйилиш ҳудудида одам қадами масофасидаги (0,8м) икки нуқта орасида потенциаллар фарқи. Қадам кучланиши таъсиринг хавфли ҳудуди – 8 м, ердан оёқларни ва оёқни оёқдан (товонни учдан) узмаган ҳолда ундан чиқиш зарур.
Ўт ўчириш қалқонида қандай бирламчи ўт ўчириш воситалари бўлиши зарур?
Ўт ўчириш қалқонида чангаклар, ломлар, болталар, белкураклар, челаклар ва ўт-ўчиргичлар, ҳар бир ўтўчириш қалқонлари олдида эса – қум ғамланган қути (сиғими 0,5; 1,0 ёки 3,0 куб.м) ва сув учун сиғим (ҳажми 0,2 куб.м) бўлиши керак.
Қон оққанда биринчи ёрдам?
Қон оқишни тўхтатиш учун:
қон оқаётган ярани юмалоқ қилиб ўралган боғлам матоси билан ёпиш ва устидан, бармоқлари билан ярани ўзига тегинмасда ва бармоқларини қўйвормасдан, 4-5 дақиқа босиб туриш зарур. Агар қон оқиши тўхтаса, қўйилган мато олинмасдан, устидан яна битта бошқа пакетдаги ёстиқча ёки пахта бурдаси қўйилади ва яраланган жой бинт билан салгина қисилган ҳолда, жароҳатланган қисмида қон айланишини бузмасдан, боғламланади. Қўлга ёки оёқга бинт қўйишда бинт ўрами пастдан теппага, бармоқларидан танасига қараб бориши керак;
кучли қон оқишида, агар босилувчи боғлам билан тўхтатиш имкони бўлмаса, яраланган томонга келувчи қон томирларини бармоқлар, жгут ёки буралма билан босиш ёки бўғимларни букиш зарур. Ҳар қандай қон оқиши ҳолатида тезда врачни чақириш ва унга жгут қўйилган аниқ вақтни айтиш зарур.
Ички аъзолардан қон оқиши ҳаёт учун катта хавфга эга. Ички қон оқиши юзининг ранги оқариши, кучсизлик, пульснингжуда тез-тез уриб туриши, нафас қисиши, бош айланиши, кучли чанқаши ва ҳушдан кетиш ҳолатидан аниқланади. Бу ҳолатларда тезда врачни чақириш, у келгунга қадар жабрланганга тўлиқ тинчликни таъминлаш зарур. Қорин бўшлиғи аъзоларининг жароҳати шубҳаси бўлса унга суюқлик ичириш мумкин эмас. Жароҳат жойига “совуқлик” (муз билан тўлдирилган резинали пуфак, қор ёки совуқ сув, совуқ малҳам) қўйиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |