Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Ўт-ўчиргичларни текшириш ва синов муддати?


Download 150.06 Kb.
bet17/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Ўт-ўчиргичларни текшириш ва синов муддати?

Ўт-ўчиргичдан фойдаланишдан олдин у ташқи кўриг, ўт-ўчиргич жамланмаси, уни жойлаштириш жойи, ўт-ўчиргичдан фойдаланиш йўриқномасини ўқиш имкониятлилиги ва тушунарлилиги бўйича бирламчи текширувдан ўтказилади.
Ҳар йиллик текширув ташқи кўрик ва жойлашган жойи текширувини ўз ичига олади.
5 йилдан кам бўлмаган муддатда ҳар бир ўт-ўчиргич ва сиқувчи газли балон бўшатилиши, ўт-ўчиргич корпуси ўт ўчириш моддасидан тозаланиши, ташқи ва ички кўрик амалга оширилиши, ҳамда ўт-ўчиргич корпусини, ишга тушириш бошчасини, шлангини ва қулфлаш қурилмасини мустаҳкамлигини текшириш учун гидравлик синовдан, герметиглигини текшириш учун пневматик синовдан ўтказиш зарур.
Бир йилда бир мартадан кам бўлмаган муддатда сувли ва кўпикли ўт-ўчиргичларни қайта тўлдириш зарур. Кукунли, углекислотали ва хладонли ўт-ўчиргичларни қайта тўлдириш беш йилда бир маротаба амалга оширилади.

  1. Яраланганда биринчи ёрдам?

Ҳар қандай яра жароҳатловчи жисмларда, жароҳатланучининг тери қопламасида, чангда, тупроқда, ёрдам берувчининг қўлида ва боғлама матоларида мавжуд бўлган микроблар билан ифлосланиши мумкин.
Ёрдам берганда қуйидаги қоидаларга қатъий роия этиш зарур:

  • ярани сув билан ёки хар қандай дори-дармон воситалари билан ювиш, кукун сепиб қўйиш ва малҳам суртиш мумкин эмас, чунки бу битишига тўсқинлик қилиб, тери устидан кирликни киришига ва йирингланишга олиб келади;

  • ярадан қумни, тупроқни, тошларни ва бошқаларни олиб ташлаш мумкин эмас, чунки ушбу усул билан ярани ифласлантирувчиларни барчасини олиб ташлаш мумкин эмас. Яра атрофидаги кирликни ярани ифлослантирмаслик учун, терини ташқари томонига тозалаган ҳолда, эхтиёткорлик билан олиб ташлаш зарур; боғлам қўйишдан олдин яра атрофидаги худудни йод эритмаси билан суртиш зарур;

  • ярадан қуйилиб қолган қон, ёт таналар ва бошқаларни олиб ташлаш мумкин эмас, чунки бу кучли қон оқишига олиб келиши мумкин;

Қоқшол билан касалланишни олдини олиш мақсадида изоляция лентаси билан ўраш ёки ўргимчак ини қўйиш мумкин эмас;
Яраланганда биринчи ёрдам бериш учун алоҳида пакетдаги боғламни ишлатиш зарур, боғламни асептик юзасига қўллар билан тегиниш мумкин эмас. У йўқлигида тоза дастрўмол, тоза мато ва бошқаларни ишлатиш мумкин. Ярага пахтани қўйиш мумкин эмас. Агар ярага қандайдир тўқима ёки аъзо (мия, ичак) тушса, ҳар қандай ҳолатда ушбу тўқима ёки аъзони яра ичига тўғирлашга уринмасдан, боғлам устидан қўйилади.
Яраланганда ёрдам берувчи қўлларни ювиши ёки бармоқларига йод эритмасини суртиши зарур. Ярани ўзига ҳатто қўллар ювилган бўлса ҳам тегиниш мумкин эмас.
Агар яра тупроқ билан ифлосланган бўлса, қақшолга қарши зардоб билан эмлаш учун тезда врачга мурожжат этиш зарур.

Download 150.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling