II. Назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II. I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
I – МОДУЛ. ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР МЕТОДИКАСИ ФАНИНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ.
1-мавзу. Тарбиявий ишлар методикаси фанининг мақсад ва взифалари
Тарбиявий ишлар методикаси фанининг мақсад ва вазифалари.Тарбиявий ишлар методикаси бошқа ижтимоий фанллар билан алоқаси. Тарбия ҳақида тушунча. Тарбиявий ишларнинг методологик асослари: ақлий тарбия, иқтисодий тарбия, экологик тарбия, фуқаролик тарбия, ҳуқуқий тарбия, ахлоқий тарбия, меҳнат тарбияси, жисмоний тарбия, нафосат тарбияси.
2-мавзу. Миллий тарбиянинг мазмуни ва моҳияти
Шахс. Шахс тушунчаси. Миллий тарбия тушунчасининг моҳияти. Қадрият тушунчаси, қадрият турлари. Миллий қадриятлар асосида шахс дунёқаришини шакллантириш. Умуминсоний тарбия мезонлари. Таълим-тарбияни самарадорлигини оширишда Ўзбекистонда бўлаётган исоҳатлар.
3-мавзу. Тарбия усуллари ва шакллари
Тарбия усуллари ҳақида тушунча. Тарбияни ташкил этиш шакллари. Тарбия қонуниятлари ва тамойиллари: тарбия мақсадининг аниқлиги, Ўз-ўзини англаш, Тарбиянинг шахсга йўналтирилганлиги; ихтиёрийлик; жамоа йўналиши; тарбиянинг мақсадга йўналтирилганлиги ва ғоявийлиги; тарбияда демократик ва инсонпарварлик ғояларининг устунлиги; тарбияда миллий ва умуминсоний қадриятлар устунлиги; тарбияда изчиллик ва тизимлилик; тарбияланувчи шахсини ҳурмат қилиш; тарбияда ўқувчининг ёш ва алоҳида хусусиятларини ҳисобга олиш; жамоада ва жамоа ёрдамида тарбиялаш. Ижтимоий онгни шакллантирувчи методлари: тушунтириш, суҳбат, ҳикоя, намуна, ўз-ўзини тарбиялаш методлари, ўз-ўзини таҳлил, ўз-ўзини баҳолаш, раҳбатлантириш ва жазолаш усуллари.
4-мавзу. Мактабдаги тарбиявий ишлар тизимида бошланғич синф раҳбарининг фаолияти
Синф раҳбари тўғрисидаги низом. Синф раҳбари ўқувчиларнинг биринчи тарбиячиси ва мураббийси. Синф раҳбарининнг вазифалари. Синф раҳбарининг ҳуқуқлари. Синф раҳбари иш режалари ва уларни ташкил этиш. Мактабдаги тарбиявий ишлар тизимида синф раҳбари ишини такомиллаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |