НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
|
|
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
___________А.К.Киргизбаев
2022 йил “___” __________
|
|
|
|
|
|
ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР МЕТОДИКАСИ
ФАНИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
100000 – Таълим
|
Таълим соҳаси:
|
110000 – Таълим
|
Таълим йўналиши:
|
60110500 – Бошланғич таълим
|
Фан/мавзу коди
TIM304
|
Ўқув йили
2024-2025
|
Семестр
6
|
Кредитлар
4
|
Фан/мавзу тури
Танлов
|
Таълим тили
Ўзбек/рус
|
Ҳафтадаги дарс соатлари
4
|
1.
|
Фаннинг номи
|
Аудитория машғулотлари (соат)
|
Мустақил таълим (соат)
|
Жами юклама
(соат)
|
Тарбиявий ишлар методикаси
|
60
|
60
|
120
|
2.
|
I. Фаннинг мазмуни
Фанни ўқитишдан мақсад – инсониятнинг минг йиллик тарихи, ота-боболаримизнинг неча-неча йиллар давомида, аждодлар тажрибасига суянган ҳолда келажагимиз бўлган ёшларга маънавий-ахлоқий мерос сифатида ўргатилиб келинмоқда.
Бошланғич таълим бакалавриятнинг педагогик таълим соҳаси талабаларига мўлжалланган бўлиб, унда “Тарбиявий ишлар методикаси”нинг мақсад ва вазифалари, ўқувчининг ўз-ўзини бошқариш ва шахсни ривожлантириш жараёнида тарбия бериш, тарбиявий ишларни бошқариш ва режалаштириш, таҳлил этиш, тарбиянинг мазмуни, методи ва воситалари, оила ва мактабнинг ўзаро ҳамкорлиги, оилани бола тарбиясида педагоглар томонидан қўллаб қувватланиши, маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, синф раҳбарининг вазифалари, ёшлар иттифоқидаги ташаббускорлик ва фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган. Шунингдек тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарининг вазифалари, мураббийлар ва ота-оналар билан ишлаш, оила, маҳалла ва жамоатчилик ҳамкорлигидаги тарбиявий ишлар мазмуни ёритилган. Бугунги кунда ёшлар тарбияси уларнинг бўш вақтларини сермазмун ташкил этиш, давлатнинг уствор муаммоларидан бири бўлиб, бу муаммони ташкил этиш усуллари ҳақида, ушбу дастурда “Тарбиявий ишлар методикаси”ни амалга оширишда керакли маълумотларни ёритиб беради.
Фаннинг мақсади – тарбия муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий тарихий тажриба асосида ёш авлодни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини таркиб топтириш жараёнидир.
Турли замон ва маконда ижтимоий тарбия моҳиятан турлича ифодалаб келинган бўлиб, унинг мазмуни ижтимоий мақсадлардан келиб чиқиб асосланган.
ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий, маънавий-тарихий анъаналарга, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий, педагогик шакл ва воситаларни ишлаб чиқиб амалга жорий этишдир.
Фаннинг вазифаси – шахснинг ақлий, ахлоқий, эркин фикрловчи ва жисмоний ривожланиши, унинг қобилиятларини ҳар томонлама очиш учун имконият яратишдир.
Ўқувчиларга тарбия бериш, уларга таълим бериш билан мустаҳкам ва яхлит бирликда амалга оширилади. Аммо, тарбиянинг ўз вазифаси, мазмуни, шакл ҳамда услублари бор. Ўқув тарбиявий жараённинг узвийлиги мактаб олдига қўйилган энг муҳим педагогик қоидалардан бири ҳисобланади, шунинг учун ҳам синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар бевосита ўқув жараёни билан боғлиқлини, дарсдан ташқари машғулотлар ўтказилишида ўқувчиларда қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришга имконият яратиш, ҳар бир ўқувчи билан яккама-якка ишлаш, уни ижтимоий-руҳий жиҳатдан ўрганиш, ёшларнинг ғоявий-сиёсий онгини шакллантириш, уларда атроф-муҳитга, жамиятга онгли муносабатда бўлиш, жонажон Ватанни чексиз садоқат билан севиш, халқимизнинг миллий қадриятларини эъзозлаш ҳиссини таркиб топтириш - ватанпарварлик тарбиясини шакллантириш билан ўзаро муомаласини ўрганиш, тарбиявий тадбирларни ташкил этиш, унинг сифати ва самарадорлигини оширишда янгича ишлашнинг методи, воситалари ва шаклларидан фойдаланишда амалиётларда қўллашни ташкил этиш.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |