Билим соҳаси: 100000 – Таълим Таълим соҳаси
Аудиториядан ташқари вақтда бажариладиган мустақил ишлар қуйидаги турларда амалга оширилиши тавсия этилади
Download 121.5 Kb.
|
FD. TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI
Аудиториядан ташқари вақтда бажариладиган мустақил ишлар қуйидаги турларда амалга оширилиши тавсия этилади:
- эссе – долзарб мавзу бўйича шахсий фикрини танқид, публитсистик ва бошқа жанрларда ёзма баён қилиш; - докладлар тайёрлаш; - курс иши ёзиш; - конспект ёзиш; - глоссарий тузиш; - индивидуал ва гуруҳий ўқув лойиҳаси; - кейс-топшириқларини бажариш; - мавзули портфолиолар тузиш; - ахборот-таҳлилий материаллар билан ишлаш; - манбаалар билан ишлаш; - инфографика тузиш; - чизма-тасвирий моделлар (интеллект-карт, фрейм, мантиқий граф ва ҳ.к.) яратиш; - мултимедиали тақдимотлар яратиш; - дарсларнинг методик ишланмаларини тайёрлаш; - дарсдан ташқари машғулотлар ишланмаларини тайёрлаш; таълим йўналиши(мутахассислик)нинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда мустақил ишларнинг бошқа турларидан фойдаланиш мумкин. Тавсия этилаётган мустақил таълимнинг мавзулари: Тарбиявий ишлар методикаси фанининг мақсад ва вазифалари. Тарбиявий иш методикаси фанининг асосий мақсади ва вазифалари. Шарқ мутафаккирларининг асарларида меҳнат тарбияси ҳақида. Тарбиявий иш методикасининг мақсадларини амалга ошириш тамойиллари. Тарбиявий иш методикасисининг бошқа фанлар билан ўзаро алоқаси. Миллий тарбия тушунчасининг моҳияти. Миллий қадриятлар асосида шахс дунёқаришини шакллантириш. Умуминсоний тарбия мезонлари. “Авесто”- тарбиявий ғоялар. Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асарида тарбиявий қарашлар. Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” асарида тарбиявий ғояларининг аҳамияти. Кайковуснинг “Қобуснома” асарида бола тарбияси. Алишер Навоий асарларида комил инсон ғояси. Ёшлар тарбиясида барқарор қадриятларнинг аҳамияти. Тарбия усуллари ҳақида тушунча. Тарбияни ташкил этиш шакллари. Тарбия қонуниятлари ва тамойиллари. Тарбия жараёнини амалга оширишда инновatsiон технологиялардан фойдаланиш. Синфдан ташқари тарбиявий машғулотга тайёрланиш. Тарбиявий ишларни ташкил этишда синф раҳбарининг ўрни. Синф раҳбарининг ўқув фаолияти самарадорлигини оширишга қўйилган талаблар. Мактабдаги тарбиявий ишлар тизимида синф раҳбари ишини такомиллаштириш. Синф раҳбари ўқувчиларнинг биринчи тарбиячиси ва мураббийси. Синф раҳбарининг ўз ўқувчиларини рағбатлантириш ва жазолаш усуллари. Синф раҳбарининг иш фаолиятини ўрганиш усуллари. Синф тарбиявий соатларини ташкил этиш, уни ўтказишнинг тартиб ва услублари. Ўқувчилар фаолиятида ва уларни тарбиялашда муомаланинг роли. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар Консепсияси. Синф жамоасини тузиш ва жипслаштиришда синф раҳбарининг оила ва жамоатчилик билан олиб борадиган ишлари. Ота-оналар мажлисини ташкил қилиш. Ота-оналарга педагогик билим бериш. Ота-оналар учун маърузалар ташкил этишнинг шакллари. VI. Курс ишини тайёрлаш бўйича кўрсатма ва тавсиялар «Тарбиявий ишлар методикаси» фани бўйича бажариладиган курс иши талабаларда танлаган мавзуси бўйича адабиётларни, яъни дарсликлар, ўқув қўлланмалар, илмий мақолаларни излаб топиш ва улар билан ишлаш заруриятини юзага келтиради. Бу жараён талабанинг илмий методик тайёргарлигини оширади ва мустақил ижодий ишлаш фаолиятини ривожлантиради. Шунингдек, олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш тайёргарлигин оширади ва мустақил ижодий ишлари фаолиятини ривожлантиради. Шунингдек, олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, ҳамда бевосита педагогик жараёнда уни қўллай олишдан иборат. Курс иши мавзулари бевосита ишлаб чиқариш яъни, умумумий ўрта таълим мактабларида педагогик жараёнга боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилади ва ҳар бир талабага алоҳида шахсий топшириқ берилади Шунинг учун ҳам ўқитувчи курс ишини тақсимлаш ва тушунтириш учун ўқув режасида ажратилган 4 соат ичида курс ишининг моҳияти, тадқиқот олиб бориш усуллари ва адабиётлар билан ишлаш, яъни уларда масаланинг қўйилиши, нима иш қилинганлиги, уларнинг мавжуд ишлардан фарқи, таклиф ёки тавсия қилинаётган усулларни ажрата олиш ҳақида батафсил тушунтириш назарда тутилади. Курс иши: талабада танланган мавзу бўйича ўз назарий билимини чуқурлаштириши: психологик-педагогик, методик ва ўқув материалларини таҳлил қилиш малакасини ўзлаштирши; педагогик экспериментни режалаштириши, тайёрлаши ва ўтказиши; эксперимент натижаларига ишлов бериш малакасини эгаллаши; назарий ва эксперимент натижаларини умумлаштириш малакасини эгалашга имкон яратади. Курс иши талаба томонидан бажарилган кичик илмий тадқиқот иши ҳисобланади, шунинг учун ҳам мавзунинг долзарблиги ва бажарилган ишнинг сифатига қараб талабаларнинг илмий анжуманларига тавсия этилиши ёки бўлғуси диплом ишига асос қилиб олишига маслаҳат қилиниши мумкин. Курс иши мавзулари кафедра томонидан ишлаб чиқилади ва ўқув йилининг бошида шу ўқув йили учун тасдиқланади. Талаба ўзини қизиқтирган мавзуни танлаб олгандан сўнг, бу мавзу бўйича иш режасини тузади ва уни тасдиқлаш учун кафедрага тақдим этади. Талабанинг танлаган курс иши мавзуси тасдиқлангандан сўнг кафедра унга илмий раҳбар таинлайди. Талаба курс ишини ўз илмий раҳбарининг бевосита раҳбарлигида бажаради. Курс иши мавзулари Синф раҳбарининг мактаб жамоат ташкилотлари билан олиб бориладиган ишлар. Синф раҳбарининг тарбияланувчилар билан муомала ва мулоқати. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларни ташкил қилишнинг назарий асослари. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларни режалаштириш методикаси. Бошланғич таълимда ўқувчиларни ўрганиш, кузатиш ва таъсир кўрсатиш методикаси. Бошланғич таълимда гуруҳ жамоасини ташкил этиш ва уни тарбиялаш методикаси. Бошланғич таълимда оила ва жамоатчилик билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар методикаси. Бошланғич таълимда ўқувчиларни билимга бўлган қизикишини ошириш орқали тарбиялаш. Бошланғич таълимда ўқувчиларда интизомлиликни тарбиялашнинг усул ва методлари. 10.Бошланғич таълимда тарбиявий ишларни ташкил этишда ташкилотчига кўйиладиган талаблар. 11.Тарбиявий ишларни ташкил этишда ташкилотчининг ишлаш методикаси. 12. Ўқувчилар жамоаси билан ҳамкорликда иш олиб бориш методикаси. 13.Тарбиявий ишларни ташкил этишда тарбия методларидан фойдаланиш. 14.Антик даврда яшаб ижод этган буюк файласуфларнинг ахлоқий қарашлари. 15.Ўрта асрда яшаб ижод этган буюк файласуфларнинг ахлоқий қарашлари. 16.Марказий Осиёда яшаб ижод этган буюк файласуф, мутафаккирларининг ахлоқий қарашлари. 17.Тарбиявий ишларни олиб боришда халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиш. 18. Миллий қадриятларнинг баркамол инсонни тарбиялашдаги ўрни. 19.Тарбиявий тадбирларни режалаштириш, ташкил этиш ва ўтказиш методикаси. 20.Шахсга жамоа орқали тарбиявий таъсир кўрсатишнинг шакл ва методлари. 21.Оила ва жамоатчилик билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар методикаси. 22.Бошланғич таълимда ўқувчиларни билимга бўлган қизиқишини ошириш орқали тарбиялаш. 23.Бошланғич таълимда ўқувчиларда интизомлиликни тарбиялашнинг шакл ва методлари. 24. Ўқувчиларни билимга бўлган қизиқишини ошириш орқали тарбиялаш 25. Ўқувчиларда интизомлиликни тарбиялашнинг шакл ва методлари. 26.Тарбиявий ишларни ташкил этишда ташкилотчининг ишлаш методикаси. 27.Тарбиявий тадбирларни режалаштириш, ташкил этиш ва ўтказиш методикаси. 28. Гуруҳ жамоасини ташкил этиш, тарбиялаш ва ҳамкорликда иш олиб бориш методикаси. 29. Комил инсон шахсини тарбиялашда жамоанинг ўрни ва аҳамияти. Download 121.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling