Фанда ахборотнинг
иккита концепцияси
мавжуд
1.Атрибутив концепцияси. Ахборот барча жараёнлар ва системаларга хосдир (бутун материяга хосдир).
2.Функционал концепцияга кўра, ахборот фақат ўз-ўзидан ташкилланадиган тизимларнинг (биологик ва ижтимоий тизимларнинг, био ва социотехник тизимларнинг хоссасидир.
Функционалистлар концепциясига кўра, ахборотнинг 3 параметри мажуд:
- Синтактик (чап тузилиши, гапда сўз бирикуви). Нафақат умумлаштириш, балки мутлақ янги мазмун яратиш.
- Семантик (юнонча-билдирувчи, ифодаловчи) – сўзнинг грамматик шакли.
- Прагматик – ҳаракатчанлик, фаоллик.
Илмий билим – илм ва билим атамаларидан ташкил топган бўлиб, нарса ва ҳодисаларнинг мазмун – моҳияти, билим жараёнидаги ўрни, илмийлик мезонлари ҳамда унинг сабабларини ишончли даражаларда асослаб бериш билан боғлиқ бўлган тушунчадир. Илмий билим аввало билимнинг уч асосий кўриниши билан боғлиқ.
Ҳиссий билим: шакл, ранг, хид, ва б.
Илмий билим: нарсаларнинг ички моҳияти ҳақида фикрлар
Соғлом фикр: предметлар ҳақида мулоҳазалар
Илмий билим мажмуига нисбатан бўлиниши
Аналитик билим тафсилотларни, хусусан, асосий негизида мавжуд мазмуннинг бутун салоҳиятини аниқлаш имконини беради.
Синтетик билим нафақат умумлаштириш, балки мутлақо янги мазмунининг яратилишига олиб келади.
Илмийликни даъво қиладиган билимлар ёки илмдан ташқари билимлар ва уларнинг таснифи (ноилмий билимлар):
Илимдан ташқари билимлар
|
Таснифи
|
Ноилмий билимлар
|
Тизимга тушмаган, такрор билимлар. Улар формаллашган, қонунларда ифодаланмаган, дунёнинг илмий манзараси билан зиддиятда бўладиган билимлардир.
|
Илмийликкача бўлган билимлар
|
Фаннинг прототипи, илмийликнинг дастлабки асоси, унсури бўлган билимлар.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |