Билимлар тизимида илмий билимларнинг ўрни


Download 0.71 Mb.
bet6/8
Sana17.06.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1552288
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу

Тамойиллар деганда, асосий назарий билим, илмий далилларни тушунтиришда дастурий амал бўлиб хизмат қилувчи раҳбар ғоялар тушунилади.
Метаназарий билим
Илмий билим тузилмасида эмпирик ва назарий даражалардан ташқари учинчи, улар билан таққосланганда янада умумийроқ бўлган – метаназарий даражага ҳам диққат қилиш зарур. У икки кичик даражадан ташкил топади:
  • Умумилмий билимлар;
  • Фаннинг фалсафий асосланиши.

  • Билимнинг умумилмий даражаси қуйидаги асосий унсурлардан ташкил топган:
  • Дунёнинг умумилмий даражаси;
  • Умумилмий методологик, мантиқий ва аксиологик принциплар.

  • Билимнинг метаилмий даражаси табиий ва ижтимоий фанлардагина эмас, математикада ҳам муҳим аҳамиятга эга. Математик ва мантиқий назарияларнинг зиддиятсизлиги, тўлалиги, аксиомаларнинг мустақиллиги, исботланганлиги, яратувчанлиги масалалари уларнинг предметини ташкил этади. Табиий – илмий ва ижтимоий-гуманитар фанларда эса метаназарий даражада дунё манзарасининг ўзларига мос кўринишда, шунингдек умумилмий ва фалсафий принциплар кўринишида мавжуд бўлади. Таъкидлаш зарурки, ҳозирги замон фанларида мазмунан ягона барча илмий билимлар учун бир хил бўлган метаназарий билим йўқ. Метаназарий билимлар ҳар доим конкретлашган ва илмий назарияларнинг хусусиятларига боғлиқ ҳолда бўлади.

Ижод – янги қадриятларни яратиш усули
Ижод – бу субъектнинг тафаккури, ақли ва идроки назорат қилувчи, тартибга солувчи, йўналтирувчи, шу билан бирга ижтимоий амалиётга мувофиқ равишда муттасил ўзгариб борувчи объектив оламнинг субъект онгидаги фаол инъикосидир.
Ижод деганда кенг маънода шахс ёки жамият табиий, ижтимоий ва маънавий оламни инсоннинг мақсад ва вазифаларига, унинг эҳтиёжлари, истаклари ва имкониятларига мувофиқ равишда ўзгартириш борасидаги бунёдкор фаоллиги тушунилади.
Одамлар онги ижод орқали бизни қуршаган оламни кузатибгина қолмай, балки уни фаол яратади ҳам. Ижод – бу конструктив яратувчанликдир. Эркин ижодий фаолият туфайли янги ғоялар, қарашлар, назариялар одамларнинг қалби ва ақлида ҳукм сира бошлайди, бу эса ижтимоий тараққиётга олиб келади.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling