Бир фазали трансформаторнинг салт ишлаш режими Идеаллаштирилган трансформаторнинг салт ишлаши


Хақиқий трансформаторнинг салт ишлаши


Download 115.38 Kb.
bet3/6
Sana13.04.2023
Hajmi115.38 Kb.
#1351493
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Трансформаторнинг салт ишлаши

Хақиқий трансформаторнинг салт ишлаши


Хақиқий трансформаторнинг асосий жараёнларини ўрганишда идеаллаштирилган трансформаторни ўрганишда ҳисобга олинмаган сочилиш майдонини ва пўлатдаги қувват исрофларини ҳисобга олинади. Бирламчи чулғамнинг сочилиш майдони шу чулғамда сочилиш электр юритувчи кучини индукциялайди. Салт ишлаш қувват исрофи (пўлат исрофи) трансформаторнинг тармоқдан қабул қилиб олаётган Ро қуввати ҳисобига қопланади ва бир фазали трансформаторларда Ро=U1Iоа га тенг деб қабул қилинади. Бунда Iоа - салт ишлаш токининг актив ташкил этувчисини эффектив қиймати. Шундай қилиб реал трансформаторнинг салт ишлаш токи иккита ташкил этувчидан иборат:
а) асосий магнит майдонни ҳосил қилувчи, эффектив қиймати Iо га тенг бўлган магнитловчи ток; б) актив ташкил этувчи Iоа
Вектор диаграммада Iо нинг йуналиши Фо нинг йуналиши билан мос келади. Тўла магнитловчи носинусоидал ток нинг эффектив қийматини аниқлаш учун, синусоидал магнитловчи ток билан магнитловчи токнинг актив ташкил этувчиларини геометрик кўшамиз:

Кўпинча магнитловчи токнинг актив ташкил этувчиси Iоа салт ишлаш токи Iо нинг 10% идан ҳам кичик , яoни Iоа<0,1Iо бўлади. Шу сабабли унинг Iо нинг қийматига таъсири жуда ҳам кам (0,5% дан ҳам кичик). Салт ишлаш токининг ўзгариш эгри чизиғини олдинги мавзуларда кўриб ўтилган усул ёрдамида чизиш мумкин. Салт ишлаш токини Iо гармоник қаторга ёйиб, магнит ўзакдаги магнит оқимини магнитловчи токнинг асосий гармоникасидан  бурчакга орқада қолишини аниқлаймиз. Салт ишлаш токининг актив ташкил этувчиси Iоа нинг Iо га таoсири қиймат жиҳатдан жуда кичик бўлса ҳам токнинг шакли ва фазасида кўпроқ кўринади. Бу таoсирни текширишда фақат гистерезис қувват исрофларини ҳисобга оламиз, чунки иссиқ жуваланган пўлатларидан тайёрланган магнит ўзакларда бу қувват исрофи (f=50Гц да) Ро нинг тахминан 85% ни ташкил этади. Гистерезис сиртмоғида индукциянинг ҳар бир қийматига гистерезис сиртмоғининг ортувчи ва пасаювчи қисмларида икки хил салт ишлаш токлари мос келади. Масалан, 10-расмдаги гистерезис баргининг ортувчи қисмида индукциянинг В1 катталигига i01 салт ишлаш токи мос келса, пасаювчи қисмидаги индукциянинг В2 қийматига салт ишлаш токининг i02 қиймати мос келади.





Download 115.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling