Бир фазали трансформаторнинг салт ишлаш режими Идеаллаштирилган трансформаторнинг салт ишлаши


Download 115.38 Kb.
bet6/6
Sana13.04.2023
Hajmi115.38 Kb.
#1351493
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Трансформаторнинг салт ишлаши

Салт ишлаш қўшимча исрофлари Рқ.о нинг асосий ташкил этувчилари:
а) Пўлат тунукаларга механик ишлов (штамповка) берилиши натижасида пўлатнинг тузилишини (структураси) ўзгариши натижасида ҳосил бўлган қувват исрофи;
б) Ўзакнинг қисмлари туташган жойлари ва ўзакни тортувчи шпилка ўрнатилган жойлардаги индукциянинг ҳар хиллиги туфайли вужудга келган исроф;
в) Ўзакнинг махкамлагичлари ва бошқа конструктив қисмлар – шпилкалар, тўсинларни сиқувчи пўлат балкалар, трансформатор бакида ва ҳ.к. ларда ҳосил бўлувчи исрофлар;
г) Юқори кучланишли трансформаторларнинг ҳимояловчи материалларидаги қўшимча исроф.
Салт ишлаш режимидаги қўшимча исрофларини аниқ ҳисоблашнинг имкони йўқ, шунинг учун уларни трансформаторнинг салт ишлаш исрофларининг таркибига қўшган ҳолда, аввалдан тузилган жадвал ёрдамида аниқланади. Иссиқ жуваланган пўлатлардан тайёрланган трансформаторларда салт ишлаш режимидаги қўшимча исрофларининг ҳамма турлари магнит ўзакдаги индукциянинг қиймати 1,5 Тл дан ортиб кетгандан кейин кўпаяди. Утказилган тадқиқотларнинг натижаларидан кўриниб турибдики, трансформаторнинг магнит ўзакларидаги индукциянинг қиймати кўпинча учрайдиган 1,15  1,17 Тл қийматга яқин бўлганда қўшимча қувват исрофи Рқ.о нинг улуши асосий исрофлар Рп.а нинг 15  20% ини ташкил этади.


Адабиётлар:
1.Вольдек А. И. "Электрические машин Москва Энергия, 1974.
27-32 бетлар
2.Камолов Н. К.Усмонов, Ш. Ю. «Электромеханика» фанидан дарслик

    1. бетлар

3.Иброхимов У. " Электр машиналари", "Укитувчи", 1982 йил
4.Касаткин В.А. "Электрические машины"," Высша школа", "Киев", 1982 год.
Download 115.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling