Уюрма токлар исрофини ҳисоблашда қуйидаги шартларни қабул қиламиз:
а) пўлат тунуканинг қалинлиги унинг эни ва узунлигидан жуда кичик;
б) индукциянинг вақтга боғлиқлиги синусоидал кўринишда бўлиб, тунуканинг қалинлиги бўйича бир текисда тақсимланган, бошқача қилиб айтганда уюрма токларнинг магнит оқимига экранлик хусусияти ҳисобга олинмайди;
в) пўлатнинг магнит сингдирувчанлигини о ва солиштирма қаршилигини ўзгармас деб қабул қиламиз.
Шу шароитда тунукада инцукцияланаётган уюрма электр юритувчи куч индукция В ва унинг давр тезлиги f га пропорционал бўлади
(4-22)
Агар уюрма ток эканлигини ҳисобга олсак, пўлат тунуканинг бирлик массасидаги уюрма ток таoсиридаги солиштирма исрофлар қуйидагича аниқланади:
(4-23)
бу ерда Суюр - пўлатнинг тури ва қалинлигига боғлиқ бўлган доимий.
Трансформаторларни лойиҳалашда пўлат ўзакдаги қувват исрофини ҳисоблаш учун 1 кг магнит ўзак массасига мос келувчи «солиштирма исроф»нинг индукцияга боғлиқлигини пўлатнинг турли хил навлари учун тажриба ўтказиб аниқланади. Бу қийматни магнит ўзакнинг массасига кўпайтириб, ундаги умумий исроф аниқланади. Агар магнит ўзакнинг бўлаклари орқали ўзгармас магнит оқими ўтиб, бўлакларнинг юзалари S ҳар хил бўлса магнит ўзакнинг ҳар бир бўлаги учун индукциянинг қиймати аниқланади. Магнит ўзакнинг ҳар бир бўлагидаги қувватнинг солиштирма исрофларини шу бўлак массасига кўпайтириб ҳар бир бўлакдаги қувват исрофлари ҳисобланади. Магнит ўзакнинг бўлакларидаги қувват исрофларини жамлаб магнит ўзакдаги қувватнинг Рпа асосий исрофлари аниқланади.
Пўлатдаги асосий қувват исрофларини аниқлаш учун баoзан қуйидаги боғланишдан ҳам фойдаланилади:
(4-24)
бу ерда: Рп1- индукция В1 Тл бўлгандаги 1кг пўлатдаги қувват исрофи [Вт]; = 2 – индукция 1,2 Тл бўлганда; = 1,25 f=50 Гц бўлганда.
Трансформаторнинг магнит ўзагини магнитланиш характеристикалари ва хусусиятлари электр машиналарини лойиҳалаш бўйича махсус адабиётларда келтирилган.
Салт ишлаш қўшимча исрофлари
Do'stlaringiz bilan baham: |