Бир фазали трансформаторнинг салт ишлаш режими Идеаллаштирилган трансформаторнинг салт ишлаши


-расм. Салт ишлаш характеристикаси


Download 115.38 Kb.
bet4/6
Sana13.04.2023
Hajmi115.38 Kb.
#1351493
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Трансформаторнинг салт ишлаши

11-расм. Салт ишлаш характеристикаси
Хақиқий носинусоидал салт ишлаш токининг эгри чизиғини эквивалент сину-соида iо1 билан алмаш-тириб, бирламчи чулғамнинг электр юритувчи кучлари тенгламасини символик ша-клга келтиришимиз мумкин, чунки салт ишлаш режи-мини аниқловчи ҳамма қийматлар вақт бўйича синусоидал ўзгаради. Шу туфайли бирламчи чулғамнинг кучланишининг мувозанат тенгламасини қуйидагича ёзиш умкин:
(4-16)




12-расм. Салт ишлаш вектор диаграммаси

Электр юритувчи кучлар тенгламаси (4-16)дан фойдаланиб трансформаторнинг салт ишлаш векторлар диаг-раммасини (11--расм) қуриш мумкин.


Бунинг учун асосий магнит оқим Фо векторини абсцисса ўқининг мусбат йўналишида жойлаштирамиз (аслида Фо векторини ихтиёрий равишда йуналтириш мумкин). Электр юритувчи куч Е12 вектори ундан 90°га кечикади; вектори ток вектори билан фаза бўйича мос келади. Бирламчи чулғамдаги кучла-нишнинг векторини қуриш учун (4-16) га кўра тескари ишора билан олинган векторига ва векторларини қўшиш керак.
12-расмда тушуниш қулайлиги учун ва векторлари Е1 векторига нисбатан жуда катталаштирилган масштабда келтирилган. Аслида эса ўрта ва юқори қувватли трансформаторларда кучланишнинг пасайиши:
(4-17)
бу ерда салт ишлаш режимидаги кучланиш нинг 0,5% идан ҳам кичик бўлади.

Трансформаторнинг салт ишлаш режимидаги қувват исрофлари


Трансформатор салт ишлаганда тармоқдан келаётган қувват қуйидагича сарфланади:
а) бирламчи чулғам (мис ёки алюминий) даги қувват исрофи
(4-18)
б) магнит ўзак пўлатидаги асосий исрофлар (пўлат исрофи) Рп.а
в) салт ишлаш қўшимча исрофлари Рқ.о
Трансформаторларнинг тармоқдан қабул қилаётган актив қувватининг ҳаммаси исрофларни қоплаш учун сарфланади. Шунинг учун
Р0 = + Рп.a + Рқ.о (4-19)
Исрофларни ҳисоблаш шуни кўрсатадики, Iо ва r1 лари нисбатан кўпроқ бўлган кичик қувватли трансформаторларда ҳам (трансформаторнинг қуввати ошган сари Iо ва r1 ларнинг нисбий қийматлари камайиб боради) мисдаги исроф нинг қиймати Ро нинг 2% ига ҳам бормайди. Шунинг учун ни ҳисобга олинмаса ҳам бўлади:
Ро  Рп.a + Рқ.о = Рп (4-20)
Яъни салт ишлаш қуввати Ро асосан пўлатдаги исрофни қоплашга сарфланади деб ҳисоблаш мумкин.

Пўлатдаги асосий исрофлар


Трансформаторнинг магнит ўзагидаги исрофлар икки турга бўлиниб, гистерезис ва уюрма токларининг исрофи дейилади.
Бирлик массали (масалан 1кг массали) пўлатда гистерезис исрофи (солиштирма гистерезис исрофи) ни аниқлаш учун немис олими Чарлз Штейнмец (1865-1923) таклиф этган эмпирик боғланишдан фойдаланиш мумкин.
(4-21)
бу ерда Сr - пўлатнинг турига боғлиқ бўлган доимий; f - қайта магнитланиш даврининг тезлиги; В - индукциянинг максимал қиймати; - тажриба усули билан аниқланадиган қиймат. Магнит майдон индукциясининг қиймати В=0.8  1,6 Тл гача бўлганда легирланган пўлатлар учун =2 га тенг деб қабул қилинади.
Магнит ўзакдан ўзгарувчан магнит оқим ўтганда, оқимнинг куч чизиқларига перпендикуляр юзада, йўналиши ўнг қўл қоидаси бўйича аниқланувчи электр юритувчи кучлар ҳосил бўлади. Бу э.ю.к магнит ўзакда уюрма токларни ҳосил қилади (француз олими Жан Бернар Фуко ихтиро қилганлиги учун фуко токи номи билан ҳам аталади). Нормал электр машиналарда (Фуко микро-юриткичлари бу қаторга кирмайди) уюрма токлардан фойдаланилмайди, аксинча бу токлар, қувват исрофини вужудга келтириб, ўзакни қизишига олиб келади. Уюрма токларнинг зарарли таъсирини камайтириш учун, магнит ўзак яхлит ферромагнит пўлатлардан эмас, балки, бир-биридан махсус локлар ёки оксид қатламлари (пленкалари) билан ҳимояланган қалинлиги 0,5 мм гача бўлган махсус электротехник пўлат тунукаларидан тайёрланади.

Download 115.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling