Бир фазали трансформаторнинг салт ишлаш режими Идеаллаштирилган трансформаторнинг салт ишлаши


-расм. Бир фазали икки чулғамли трансформаторнинг салт ишлаш схемаси


Download 115.38 Kb.
bet2/6
Sana13.04.2023
Hajmi115.38 Kb.
#1351493
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Трансформаторнинг салт ишлаши

10-расм. Бир фазали икки чулғамли трансформаторнинг салт ишлаш схемаси.

Магнит майдон Фо нинг кўпроқ қисми магнит ўзак орқали оқиб, трансформаторнинг иккала чулғамларини кесиб ўтади. Магнит майдоннинг қолган жуда оз сочилган қисми Ф ҳаво, мой каби номагнит муҳитлар орқали оқиб ўтади ва фақат бирламчи чўл-ғамнинг ўрамларини кесиб ўтади.


Трансформатор салт ишлаганда ундан салт ишлаш қувват исрофлари ёки қисқароқ салт ишлаш исрофлари ажралади. Бу исрофлар асосан магнит ўзакда содир бўлиб, пўлат исрофлари деб аталади. Бу исрофлар трансформаторга тармоқдан келаётган салт ишлаш қуввати ҳисобига қопланади.
Идеаллаштирилган трансформаторнинг салт ишлаши
Салт ишлаш режимида ишлаётган оддий турдаги трансформаторнинг сочилиш майдони асосий майдоннинг 0,25% идан ҳам кичик, пўлат исрофлари эса, номинал қувватнинг 1% ига ҳам бормайди. Чулғамлардаги яoни мисдаги қувват исрофлари ҳам жуда кичик, шу сабабли салт ишлаш режимини таҳлил қилинганда, аввал идеаллаштирилган трансформаторни яoни сочилиш майдони, мисдаги ва пўлатдаги қувват исрофлари йўқ деб қабул қилинган трансформаторни кўрамиз, яoни Х1=0, r1=0, Ро=0.
Трансформаторнинг салт ишлаш жараёнини бундай соддалаштириш услуби аввал масаланинг муҳим томонларини ўрганиб, кейин эҳтиёж бўлса, унга иккинчи даражали қийматларининг таoсирини кўриш имконини беради.
Идеаллаштирилган трансформаторларда r1=0 ва х1=0 бўлганлиги учун, бирламчи чулғамни салт ишлаш режимидаги кучланиш:
U10=- - е1 (4-1)

Яъни бирламчи чулғамга келтирилган кучланиш U10 ва шу чулғамда асосий магнит майдон таъсирида индукцияланган электр юритувчи куч е1 вақтнинг исталган онида мувозанатда бўладилар.


Трансформаторлардан фойдаланиш тажрибасидан маълумки салт ишлаш кучланиши U10=f(t) синусоидал функцияга яқин бўлади. Шунинг учун
(4-2)
бунда U1m - бирламчи кучланиш амплитудаси; U1 - унинг эффектив қиймати ва =2f – бурчак тезлик.
(4-3)
Утган бобдаги тенгликларга асосан
(4-4)
бунда Фо-асосий магнит майдоннинг оний қиймати. Тенгликнинг иккала қисмини интеграллаб, қуйидаги ифодани ҳосил қиламиз:
(4-5)
ва бу интегрални ечиб магнит ўзакдаги магнит майдоннинг қийматини аниқлаймиз:
(4-6)
Статик режимда трансформаторнинг ўзакларидаги магнит оқимнинг ўзгармас ташкил этувчиси йўқлиги учун (4-6) да интеграллаш доимийсини нолга тенг деб қабул қиламиз.
Тенглик (4-6) дан кўриниб турибдики, идеаллаштирилган трансформаторнинг бирламчи чулғамига синусоидал кучланиш берилса ўзаклардаги асосий магнит оқими Ф0 ҳам синусоидал бўлади, магнит майдон Ф0 бирламчи чулғамнинг электр юритувчи кучи е1 дан /2 бурчакка олдинда бўлади ёки аксинча бирламчи электр юритувчи куч е1 асосий магнит оқим Фо дан чорак даврга орқада қолади.
(4-6) тенгликни қуйидагича ёзиш мумкин:
(4-7)
бунда (4-8)
магнит оқимининг амплитудаси.
Трансформаторлар назариясида асосий қийматлардан ҳисобланган бирламчи чулғамнинг электр юритувчи кучининг эффектив қиймати (4-8) тенгламадан аниқланади:
(4-9)
Бу ифодадан маълум бўладики, агар частота f1 ва ўрамлар сони W1 ўзгармас бўлиб қийматлари берилган бўлса, у ҳолда
Е12 Фп
яoни магнит оқим Фп электр юритувчи куч Е1 га тўғри пропорционал экан. Иккиламчи чулғам ҳам магнит оқим таoсирида бўлади, шунинг учун иккиламчи чулғамнинг электр юритувчи кучини эффектив қиймати (4-9) каби, қуйидагича аниқланади:
(4-10)
бунда W2-иккиламчи чулғамдаги кетма-кет уланган ўрамлар сони. Иккиламчи чулғамдаги электр юритувчи куч Е2, Е1 каби фаза бўйича Фо магнит оқимдан /2 бурчакка орқада қолади.
У ҳолда қуйидаги нисбат
(4-11)
юқоридаги (3-11) нисбат каби трансформаторнинг кучланишларини трансформациялаш коэффициенти ёки қисқароқ-трансформациялаш коэффициенти дейилади.
Одатда трансформациялаш коэффициентини аниқлашда, чулғамларнинг қайси бири бирламчи ва қайси бири иккиламчи эканлигидан қатoий назар, Е1 ва Е2 ларнинг каттасини кичигига нисбати олинади. Юқоридаги (4-9) ва (4-11) тенгликлардан трансформаторнинг хусусиятларини характерловчи асосий қийматлардан бири бўлган битта ўрамдаги электр юритувчи кучнинг қийматини аниқлаш мумкин:
Еўр= (4-12)
Магнит занжирининг қонунига асосан
(4-13)
бунда - магнитловчи ток ҳосил қилган магнит юритувчи куч; Rп – магнит ўзакнинг магнит қаршилиги (пўлатнинг қаршилиги ва ўзак ўрамларини қаршилигидан иборат).
Носинусоидал магнитловчи ток ни гармоник қаторга, ёйиб асосий ва юқори гармоникаларни аниқлаш мумкин. Бу чизиқ абсцисса ўқига нисбатан симметрик бўлганлиги учун, гармоник қатор фақат тоқ гармоникалар, яoни амплитудалари Im1, Im3, Im5… (биринчи, учинчи, бешинчи ва ҳ.к.) ларга тенг бўлган гармоникалардан иборат бўлади. Магнитловчи токнинг биринчи гармоникаси фаза бўйича асосий магнит оқимга мос келади, шу туфайли бирламчи кучланишдан /2 бурчакка орқада қолади. Токнинг юқори тартибли гармоникаларидан учинчи гармоника трансформаторнинг иш режимига кучли таoсир кўрсатади. Ундан юқори гармоникаларнинг таoсири камроқ, шунинг учун уларни кўпинча ҳисобга олинмайди.
Салт ишлаш токининг таркибидаги юқори тартибли гармоника токларининг миқдорлари индукциянинг амплитудасига боғлиқ. Бу боғланишдан маoлум бўладики, кучланиш трансформаторларининг ўзагидаги индукция 1,4 - 1,45 Тл га етганда Im3/Im1 нисбатнинг қиймати 50% га етиб, магнитловчи ток эгри чизиғининг шакли чўққисимон кўринишда бўлади.
Салт ишлаш токининг таркибидаги гармоникаларнинг амплитудалари маoлум бўлса умумий магнитловчи токнинг эффектив қийматини аниқлаш мумкин.
(4-14)

Download 115.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling