Биринчи боб. Урбоэкологик вазият ва уни ўрганишнинг илмий-назарий асослари


Шаҳар атроф-муҳитини баҳолаш индикаторлари ва уларни танлаш мезонлари


Download 213.44 Kb.
bet12/19
Sana28.12.2022
Hajmi213.44 Kb.
#1015697
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
1.3. Шаҳар атроф-муҳитини баҳолаш индикаторлари ва уларни танлаш мезонлари
Инсон фаолиятининг ижтимоий, иқтисодий ва экологик соҳалари учун адолатли барқарор ривожланиш кўрсаткичларини танлашнинг универсал қоидаларини шакллантириш ва асослаш муҳим вазифа ҳисобланади. Ҳозирги вақтда муаммоли-комплекс ёндашув асосида танланган тадқиқот объекти доирасида экологик ривожланиш индикаторларини жориий қилиш орқали барқарор ривожланишга эришишимиз мумкин.
Барқарор ривожланишни таъминлаш нуқтаи назаридан устувор йўналишларни ажратиб кўрсатиш ва маълум қоидаларни асослаш керак. Уларнинг ичида, хусусан, экодинамик индикаторларни танлаш қоидалари шакллантирилиши айниқса аҳамиятли бўлиши керак.
Бу йўлда юзага келадиган биринчи қийинчилик- бу индикаторларни киритгандан кейин бўладиган устувор натижаларни асослаш билан боғлиқ қийинчиликдир. Агар натижалар аниқ кўрсатилган бўлса ва асосий кўзланган мақсадга эришилса, унда бундай асосий индикаторлар кейинчалик янгиларини жорий этиш орқали такомиллаштириш учун бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилиши мумкин. Одатда, турли мамлакатлар мутахассислари ушбу масала бўйича турлича фикр билдирадилар бироқ индикаторлар даражаларининг ўлчамлари ошиши билан бу фарқлар йўққа чиқа бошлайди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, яқин-яқингача ижтимоий омил устувор вазифа бўлган бўлса, эндиликда деярли барча мамлакатларда иқтисодий ва экологик муаммоларга эътибор қаратилмоқдаки, бу ушбу масалаларда якдил келишувларга эришишга умид қилиш учун асос бўлади. Лекин ривожланган, ривожланаётган ва ривожланишдан ортда қолаётган мамлакатлар ўртасида сезиларли фарқлар бўлиши мумкин чунки уларнинг экологик муаммолари нисбатан бошқача.
Шу мақсадда БМТ томонидан индикаторларни қўллашнинг муҳим йўналишларини кўрсатадиган устувор вазифалар блоклари ишлаб чиқилди. Ушбу блоклар уч даражага жойлаштирилган32:
- умумий устувор вазифалар;
- ривожланаётган мамлакатларга хос устувор вазифалар;
- ривожланган мамлакатлар учун устувор вазифалар.
Ушбу блокларнинг ҳар бирида шаҳарларнинг экологик муаммоларига алоҳида эътибор қаратилган. Айнан шу йўналишда, дунёнинг деярли 140 мамлакати мутахассисларининг фикрига кўра, биринчи навбатда шаҳарларнинг барқарор экологик ривожланиш кўрсаткичларини асослаш керак.
Шу муносабат билан йирик шаҳарларнинг экологик муаммоларини ҳал қилиш, улардан келажакда ҳам кенг фойдаланиш учун индикаторларни танлашнинг энг кенг тарқалган мезонлари қуйидагилар бўлиши керак:
1. Миллий экологик устувор вазифаларга тааллуқлилиги: кўрсаткичлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни бошқариш бўйича миллий стратегия ҳужжатларининг мақсад ва вазифаларига (атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, барқарор ривожланиш, биохилма-хилликни таъминлаш миллий стратегиялари, миллий ҳаракат режалари ва бошқалар) мувофиқлиги;
2. Халқаро экологик сиёсатга алоқадорлик: кўрсаткичлар халқаро шартномаларни амалга ошириш, халқаро мажбуриятлар билан боғлиқлиги ва халқаро миқёсда таққосланувчанлиги;
3. Аҳолини хабардор қилиш учун алоқа воситаси сифатидаги роли: кўрсаткичлар кенг жамоатчилик учун равшанлиги ва атроф-муҳит ҳолати тўғрисида хабардорликни ошириш;
4. Кўрсаткичлар ва зарур маълумотлар (ўлчовлар ёки ҳисоб-китоблар) учун тежамкор усуллар ва методологияларнинг мавжудлиги;
5. Вақт мезони бўйича маълумотлар мавжудлиги (мунтазам маълумотлар оқими): кўрсаткичлар тенденцияларни аниқлаш учун узоқ муддатли маълумотлар ва бирламчи маълумотларнинг мавжудлиги билан баҳоланди;
6. Прогноз қилиш: кўрсаткичлар олиб борилаётган экологик сиёсатнинг самарадорлигини кузатиш имкониятлари нуқтаи назаридан баҳоланиши;
7. Устуворлик: кўрсаткичлар ҳар бир аниқ экологик муаммо (ёки кичик муаммо) ёки экологик сиёсат бўйича бошқа кўрсаткичларга нисбатан аҳамияти бўйича баҳоланди.
Индикаторларни танлаш мезонларига таъсир қилувчи яна бир муҳим омил- бу урбоэкодинамиканинг ўзига хос муаммоларини ўрганишда қўлланиладиган моделлар ва ёндашувлар. Бу шуни англатадики, макроскопик даражасидаги мураккаб шаҳар модели доирасида биз экодинамиканинг кўрсаткичлари ва индекслари сифатида фақат макроскопик миқдорларни танлашимиз керак. Кейинги пайтларда "микроиндикаторлар", "макроиндикаторлар" ва ҳатто "мезоиндикаторлар" атамалари илмий адабиётларда тобора кўпроқ қўлланила бошланди. Бу ўрганилаётган объект тавсифининг танланган даражаси билан боғлиқ.33
Юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда шаҳар экодинамик кўрсаткичларини макроскопик индикаторлар сифатида уларнинг қуйидаги умумий қоидаларни қабул қилиш мақсадга мувоффиқ34:
1. Илмий асосланганлик;
2. Кўрсаткичлар аниқлиги;
3. Кўрсаткичларни бирлаштириш қобилияти;
4. Осон талқин қилиш.

Download 213.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling