Биринчи боб. Урбоэкологик вазият ва уни ўрганишнинг илмий-назарий асослари


Download 213.44 Kb.
bet3/19
Sana28.12.2022
Hajmi213.44 Kb.
#1015697
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
1.1.2-жадвал
Дунё ва қитъалар бўйича урбанизация даражаси (1950-2050-йиллар)

БМТ маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди
Иқтисодиёт ижтимоий соҳага таъсир қилганидек, ижтимоий соҳа ҳам иқтисодиётга таъсир қилади. У инсоннинг билим ва маданий даражасини ошириш, касалланишни камайтириш, шаҳар аҳолиси учун қулай уй-жой ва маданий-маиший шароитлар яратиш орқали иқтисодий соҳага ўз таъсирини кўрсатади. Шу боис шаҳар аҳоли турмуш даражасининг динамикаси ва сифатини ўрганиш, уни прогнозлаш умуман урбанизациянинг барқарор, мутаносиб ва изчил ривожланиши учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга.
Таниқли геоурбанист Ю.А.Пивоваров урбанизацияни жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг нисбатан кам сонли марказлари ва ҳудудларида фаолиятнинг фазовий концентрацияси билан боғлиқ бўлган шаҳарларнинг, шаҳар турмуш тарзи ва шаҳар маданиятининг жамият тараққиётидаги ролини оширишнинг мураккаб тарихий жараёни сифатида талқин қилган.4
Э.Б. Алаев урбанизацияни илмий-техникавий инқилоб даврида кескин кучайган, шаҳар жойларининг кўпайиши, уларда, айниқса, йирик шаҳарларда аҳолининг тўпланиши, аҳоли пунктларининг кенг тарқалишида ифодаланган ижтимоий-иқтисодий жараён сифатида тушунади ва шаҳар турмуш тарзи бутун аҳоли пунктлари тармоғига тааллуқли бўлиб, замонавий даврда юз бераётган иқтисодий ва ижтимоий ҳаётдаги чуқур таркибий ўзгаришларнинг аксидир деб фикр билдирган.5 Урбанизация глобал жараён сифатида жуда мураккаб ва мунозарали, у турли шаклларга эга. Урбанизациянинг асосий жиҳати шаҳар аҳоли пунктларининг жадал ривожланиши билан урбанизациялашган зоналарнинг пайдо бўлишида ифодаланади.
Шаҳарлар ва урбанизация тушунчаларини ўрганишда географлар уларга соф социал ҳодиса сифатида ёнашишади. Бунда турли йирикликдаги шаҳарлар ва айниқса, йирик марказлар ўзига хос социал муҳит ёки бошқача қилиб айтганда нисбатан кичик ҳудудда аҳолининг ниҳоятда зич жойлашуви, унинг яшаш шароити ва турмуш тарзини акс эттирувчи макондир. Қишлоқ жойлар билан шаҳар ҳаётини солиштирсак икки қарама-қарши қутбли манзарага гувоҳ бўлишимиз мумкин. Шаҳарда аҳолининг турмуш тарзи, бандлиги, ижтимоий ҳолати, хулқ-атвори, саломатлиги каби кўрсаткичлар қишлоқдан анча фарқ қилиши билан тавсифланади, бу жиҳатлар эса шаҳар ва урбанизациянинг социал географик жиҳатларини намоён қилади. Урбанизация ва шаҳарлашувнинг ижобий ва салбий томонлари бор. Урбанизация даражаси юқорилиги давлатнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ривожланиш қудратидан далолат берса, унинг салбий жиҳати урбанизациянинг жадал ўсиши оқибатида уни тартибга солиш, бошқариш қийинлашади ва натижада маданий ҳаётга путур етиши мумкин. Бундан ташқари, геокриминоген вазият яъни жиноятчилик турлари ва унинг кўлами кенгая боради. Энг салбий жиҳати социал муҳит инфраструктураси шаклланган сари экологик муҳит ва аҳоли саломатлиги ёмонлашуви, турли касалликларни авж олиши урбанизациянинг салбий жиҳати ҳисобланади.
Шаҳарлар экологик ҳолатини баҳолаш бугун долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда чунки фан ва техниканинг ривожланиши, ҳудудларни кенг кўламда ўзлаштириш натижасида экологик муҳит ҳолатига турли даражадаги ўзгаришлар рўй бермоқда. Атроф-муҳит ҳолати фақат статистик маълумотларга асосланган бўлиб, у кенг жамоатчиликка маълум лекин бу ҳақиқий ҳолатни тўлалигича очиб бера олмайди. Шу мақсадда экспериментал мониторинг натижаларини миллий статистик маълумотлар билан бирлаштириш жуда муҳим ҳисобланади. Бундай жараённи ташкил этиш ва такомиллаштиришда сифат кўрсаткичларга эътибор қаратган ҳолда хариталашнинг янги усули ГИС-технологияларини амалда қўллаш орқали шаҳарлар экологик ҳолатини аниқ баҳолаш ва келажакда шаҳарларни барқарор ривожланишига эришишимиз мумкин.
Атроф-муҳитнинг ўзгариши ва унинг салбий оқибатларига бағишланган тадбирларда агар шу таҳлид экологик муҳитнинг ёмонлашуви давом этса дунё келажаги хавф остига қолиши кўп айтилган, жумладан, Рио-де-Жанейро шаҳрида 1992 йил атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган тадбирда ,,Минг йиллик ривожланиш мақсадлари’’ ишлаб чиқилгандан буён яхшиланган сув таъминоти ва яхшиланган канализациядан фойдалана олмаётган шаҳарлар улуши 20 фоизга ортган, 1 миллиардга яқин одам ҳали ҳам тоза ичимлик сувига муҳтож, 1,4 миллиард одам ҳали ҳам электр-энергиясиз уйларда яшайди, 1 миллиард одам тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда. БМТ нинг 2010-йилги маълумотларига кўра, дунёда 2,6 миллиард одам замонавий санитария ва яхшиланган санитария-техник воситалардан фойдаланиш имкониятига эга эмас эди, 2021-йилга келиб эса бу кўрсаткич 3,8 миллиардга етди6. Кучли антропоген юк туфайли шаҳарлардаги экологик муаммолар кескинлашмоқда чунки бу ерда кўплаб техноген жараёнлар аниқ ифодаланган: катта ҳажмдаги моддаларнинг олиб ташланиши ёки тўпланиши, моддалар массаси, техник объектлар ва иншоотларнинг яратилиши, мобил қурилмалар ва аҳолининг тупроқ ва ўсимликларга механик таъсири, атроф-муҳитга ортиқча миқдорда ёки маҳаллий ландшафтлар учун одатий бўлмаган кимёвий моддаларнинг кириб келиши сабабли шаҳарлар яшаш муҳитининг деярли ҳеч бир таркибий қисми сезиларли техноген ўзгаришлардан қочиб қутулмаган ҳудудлардир. Шаҳарларда саноат ишлаб чиқаришининг концентрацияси, автотранспорт билан юқори даражада тўйинганлиги, сунъий тузилмалар ва қопламаларнинг мавжудлиги геокимёвий жараёнларни кучайтиради, кимёвий элементлар ва уларнинг бирикмаларининг табиий айланишларини бузади, бу эса табиий ландшафт-геокимёвий вазиятларнинг тубдан ўзгаришига олиб келади. Шу билан бирга, шаҳарлар техноген моддаларнинг кучли манбалари бўлиб, уларни нафақат шаҳар атроф-муҳитини, балки шаҳар атрофи ва минтақавий миграция оқимларини ҳам таъминлайди. Натижада ифлосланиш интенсивлиги ва ифлослантирувчи аномалияларнинг тарқалиш майдони бўйича кўплаб шаҳарлар турли табиий муҳитда улар техноген геокимёвий ва биогеокимёвий провинцияларни ифодалайди. Тадқиқотларга кўра, шаҳарнинг таъсир қилиш майдони шаҳар ҳудудидан 20-50 км радиусдаги ҳудудлар атроф-муҳитига таъсир қилади7, маълумотларга кўра, Лондоннинг экологик изи унинг майдонидан 125 км узоқликда ҳам таъсир этади.8 Техноген кимёвий моддаларнинг шаҳар атроф-муҳитига кириб бориши натижасида, энг кучли техноген таъсир зоналарида аҳоли саломатлиги ва шаҳар экотизимларининг табиий элементлари ҳолатига таҳдид соладиган ноқулай экологик вазият шаклланади.
Бироқ, фақат салбий экологик оқибатларни шаҳарларнинг ишлаши ва ривожланиши билан боғлаш хато бўлади. В.Р.Битюкова таъкидлаганидек, шаҳарлар ишлаб чиқариш ва аҳолининг концентрацияси имкониятини ўз ичига олади, атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддалар оқимини камайтириш ва ресурсларни тежаш учун муҳандислик ечимлари мажмуасини ва янада самарали технологияларни қўллаш, урбанизация жараёнини шаҳарлардан ташқаридаги кенг тарқалишига ҳам ҳисса қўшади.9 Демак, шаҳарлар бир томондан экологик муаммоларнинг тўпланиш ҳудуди бўлса, иккинчи томондан, улар инновациялар марказлари бўлиб, бу ерда кўпчилик муаммоларни босқичма-босқич ҳал қилиш учун зарур шарт-шароитлар шаклланади.
Сўнгги пайтларда шаҳарларнинг ижтимоий-экологик муаммолари тобора асосий аҳамият касб этиб бориши урбанизация жараёнининг кучайиши, инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг тубдан ўзгариши билан боғлиқдир (Глазычев, 1987). Экологик омилга етарлича эьтибор қаратмаслик аввало, шаҳар аҳолиси саломатлигининг ёмонлашувига ҳамда экологик муаммоларни назарий жиҳатдан ҳам, амалий жиҳатдан ҳам олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда муаммоларга сабаб бўлади. Бу эса, шаҳарларнинг экологик муаммолар орасида асосий ўрганиш объекти сифатида қаралишини тақозо этади. Глазычев (1984) шаҳарларни ўрганишда қуйидагича ёндашиш зарурлигини айтади (1.1.3-расм):



Download 213.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling