Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича


Download 402 Kb.
bet19/26
Sana24.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1118144
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26
Bog'liq
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ

47-модда. Жиноий иш юритувини топшириш

Иштирокчи Давлатлар мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар муносабати билан юритилаётган текширув ишларини, бу каби ўзаро топширишлар одил судлов тегишли тарзда амалга оширилиши манфаатларига жавоб беради деб ҳисобланса, хусусан, агар жиноий ишларни бирлаштириш учун бир нечта юрисдикцияга мурожаат қилиниши лозим бўлса, ўзаро топшириш имкониятларини кўриб чиқадилар.


48-модда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорлик

1. Иштирокчи Давлатлар мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятларга қарши курашиш учун қўлланиладиган қонуний чоралар самарадорлигини ошириш мақсадида, ўзларининг ички ҳуқуқий ва маъмурий тизимларига мувофиқ тарзда, бир-бирлари билан яқиндан ҳамкорлик қиладилар. Иштирокчи Давлатлар, хусусан, қуйидагиларга қаратилган самарали чораларни кўрадилар:


а) мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятларнинг барча жиҳатлари тўғрисида, жумладан, агар иштирокчи Давлатлар буни зарур деб топсалар, жиноий фаолиятнинг бошқа турлари бўйича маълумотларнинг ишончли ва тезкор алмашинувини таъминлаш мақсадида иштирокчи Давлатларнинг ваколатли органлари, муассасалари ва хизматлари ўртасида алоқа каналларини мустаҳкамлаш ва зарур бўлган ҳолатларда бу каби алоқани ўрнатиш;
b) мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятлар билан боғлиқ бўлган текширув ишларини олиб боришда қуйидагиларни аниқлаш мақсадида ҳамкорлик қилиш:
i) бу каби жиноятларни содир этишда гумон қилинаётганларнинг шахси, жойлашган ери ва фаолияти ёки бошқа алоқадор шахсларнинг жойлашган ери;
ii) бу каби жиноятлар содир этилиши натижасида орттирилган жиноий даромадлар ёки мол-мулкнинг кўчиши, жойини ўзгартириши;
iii) бу каби жиноятларни содир этишда фойдаланилган ёки фойдаланиш учун мўлжалланган мол-мулк, ускуналар ёки бошқа воситаларнинг жойдан жойга кўчиши.
с) лозим бўлган ҳолатларда таҳлил қилиш ёки текширув ўтказиш мақсадида зарур предметлар ёки зарур бўлган миқдорда моддаларни тақдим этиш;
d) зарур ҳолатларда бошқа иштирокчи Давлатлар билан мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятларни содир этишда қўлланиладиган аниқ воситалар ва усуллар, жумладан қалбаки шахсий гувоҳномалар, қалбаки, ўзгартирилган ёки сохта ҳужжатлар ва фаолиятини яширишда қўлланиладиган бошқа воситалар тўғрисидаги маълумотлар билан алмашиш;
е) уларнинг ваколатли органлари, муассасалари ва хизматлари ўртасидаги самарали мувофиқлаштиришга кўмаклашиш ва ходимлар ҳамда бошқа экспертлар билан алмашиш, шу жумладан, манфаатдор иштирокчи Давлатлар томонидан икки томонли келишувлар ва битимлар тузилиши шартида алоқа бўйича ходимларни жўнатиш;
f) ахборот алмашинуви ва, лозим бўлган ҳолатларда, мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятларни аввалдан аниқлаш мақсадида қўлланиладиган маъмурий ва бошқа чораларни мувофиқлаштириш.
2. Мазкур Конвенциянинг амалий қўлланилиши мақсадида иштирокчи Давлатлар ўзларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари бир-бирлари билан бевосита ҳамкорлик қилишлари тўғрисидаги икки томонлама ёки кўп томонлама келишув ва битимларни тузиш, агар бундай келишув ва битимлар мавжуд бўлган ҳолатларда эса уларга ўзгартишлар киритиш имкониятини кўриб чиқадилар. Манфаатдор иштирокчи давлатлар ўртасида бу каби келишув ва битимлар мавжуд бўлмаса, иштирокчилар мазкур Конвенцияни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларга қарши курашдаги ўзаро ҳамкорлиги учун асос сифатида кўришлари мумкин. Иштирокчи Давлатлар, лозим бўлган ҳолатларда, ўзларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун келишув ва битимлардан, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг механизмларидан тўлиқлигича фойдаланадилар.
3. Иштирокчи Давлатлар, ўз имкониятлари доирасида, мазкур Конвенцияда қамраб олинган ва замоновий технологияларни қўллаган ҳолда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш учун ҳамкорлик қилишга интиладилар.


49-модда. Биргаликдаги тергов ишлари

Иштирокчи Давлатлар битта ёки бир нечта давлатларда олиб борилаётган жиноий таъқиб ёки суд муҳокамаси учун умумий ҳисобланган жиноятлар бўйича биргаликдаги терговни олиб бориш бўйича органлар тузиш тўғрисидаги манфаатдор ваколатли органлар ўртасида икки томонлама ёки кўп томонлама келишув ёхуд битимларни тузиш имкониятларини кўриб чиқадилар. Бу каби келишув ёки битимлар бўлмаган тақдирда, биргаликдаги тергов ишлари ҳар бир алоҳида ҳолат учун тузилган келишув асосида олиб борилади. Тегишли иштирокчи Давлатлар, ҳудудида бундай текширув ва тергов ишлари олиб борилаётган иштирокчи Давлатнинг суверенитети тўлиқ ҳурмат қилинишини таъминлайдилар.





Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling