Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича
-модда. Терговнинг махсус методлари
Download 402 Kb.
|
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- V боб Активларни қайтариш бўйича чоралар
50-модда. Терговнинг махсус методлари
1. Коррупцияга қарши самарали курашиш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, ички ҳуқуқий тизимидаги энг муҳим принциплари йўл қўядиган даражада ва унинг ички қонунчилигида белгиланган шартларда, ўзининг ваколатли органлари томонидан тегишли тарзда назорат остида етказиб беришга ва ўзи лозим деб топган ҳолатларда эса, электрон кузатув ёки кузатувнинг бошқа шаклларини қўллашга, шунингдек ўзининг ҳудудида амалга ошириладиган агентура операциялари каби текширув ишларини олиб боришнинг махсус методларидан, ўз имкониятлари доирасида, тегишли тарзда фойдаланишга, шунингдек бу каби методлар ёрдамида тўпланган исбот-далиллар судга қўйилишига рухсат берилиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. 2. Мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятлар бўйича текширув олиб бориш мақсадида, зарурат мавжуд бўлган ҳолларда, текширувнинг бундай махсус методларидан халқаро миқёсда ҳамкорлик қилиш контекстида фойдаланиш учун иштирокчи Давлатлар томонидан икки томонлама ёки кўп томонлама келишув ёхуд битимлар тузиши рағбатлантирилади. Бундай келишув ёки битимлар давлатларнинг суверен тенгҳуқуқлик принципига тўла риоя қилган ҳолда тузилади ва амалга оширилади ҳамда ушбу келишув ёки битимларнинг шартларига қатъий амал қилган ҳолда қўлланилади. 3. 2-бандда кўрсатилган келишув ва битимлар мавжуд бўлмаганида текширувнинг бундай махсус методларидан халқаро миқёсда фойдаланиш тўғрисидаги қарор ҳар бир алоҳида ҳолат учун қабул қилиниши мумкин ва, зарурат туғилганида, молиявий келишувлар ҳамда суд қилиш ҳуқуқини амалга оширишда манфаатдор иштирокчи Давлатларнинг ҳамжиҳатлигини ҳисобга олади. 4. Назорат остида етказиб беришдан ҳалқаро миқёсда фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар, манфаатдор иштирокчи Давлатларнинг розилиги билан, юкларни ушлаб олиб қолиш ва уларга тегмасдан қолдириш ёки уларни тўлиқ ёхуд қисман муомаладан чиқариш ёки алмаштириш каби методларни ўз ичига олиши мумкин. V боб Активларни қайтариш бўйича чоралар 51-модда. Умумий қоидалар Мазкур бобга асосан активларнинг қайтарилиши ўз моҳиятига кўра мазкур Конвенциянинг энг муҳим принципи ҳисобланади ва иштирокчи Давлатлар ушбу йўналишда бир-бирлари билан кенг миқёсда ва яқиндан ҳамкорлик қиладилар ҳамда бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар. 52-модда. Жиноий даромадлар бошқа жойга ўтказилишини олдини олиш ва аниқлаш Ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур Конвенциянинг 14-моддасига зарар етказмаган ҳолда, ўзининг юрисдикцияси дахл қилиши мумкин бўлган молия муассасаларидан мижозлар шахсини аниқлашни, катта ҳажмдаги маблағлар жамланган ҳисоб рақамларида депонентланган бенефицар маблағлар эгаларининг шахсини аниқлаш учун оқилона чораларни кўришни, катта миқёсдаги ва аҳамиятли оммавий ваколатларга бугунги кунда эга ёки аввалроқ эга бўлган шахслар, уларнинг оила аъзолари ва улар билан яқиндан алоқа қиладиган ҳамкорлар ёки юқорида санаб ўтилган шахслар номидан очилмоқчи бўлган ёки олиб борилаётган ҳисоб рақамларини янада кучлироқ назорат қилинишини талаб қилиш учун ушбу иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. Бундай қатъий чоралар шубҳали операцияларни оқилона даражада аниқлаш учун қаратилган бўлиб, ваколатли органларга тегишли маълумотлар етказилиши учун мўлжалланган ва молия муассасаси исталган қонуний мижоз билан иш юритишига тўсқинлик қиладиган ёки тақиқлайдиган тарзда талқин этилмаслиги лозим. 2. Мазкур модданинг 1-бандида кўзда тутилган чоралар амалга оширилишига кўмаклашиш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ ҳамда пул маблағларини ҳалоллаб олиш бўйича минтақавий, минтақалараро ва кўп томонлама ташкилотларнинг тегишли ташаббусларига таянган ҳолда: а) ҳисоб рақамларига ўзининг юрисдикцияси дахл қиладиган молия муассасалари томонидан назоратнинг янада қатъийроқ чоралари кўрилиши кутилаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг тоифаларига, алоҳида эътибор берилиши лозим бўлган ҳисоб рақамлари ва операцияларнинг турларига, ҳамда ҳисоб рақамларини очиш ва юритиш бўйича тегишли чораларга, шунингдек шу каби ҳисоб рақамларига нисбатан қабул қилинувчи ҳисоб рақамлари бўйича олиб бориладиган ҳисобот ва молиявий ҳужжатларга нисбатан тавсиявий кўрсатмалар чиқаради, ва b) тегишли ҳолатларда, ўзининг юрисдикцияси дахл қиладиган молия муассасаларини бошқа иштирокчи Давлатнинг илтимоси ёки ўзиинг ташаббусига кўра, бу каби молия муассасалари томонидан назоратнинг янада қатъийроқ чоралари кўрилиши кутилаётган ҳисоб рақамларига эга аниқ жисмоний ёки юридик шахслар тўғрисида, молия муассасаси томонидан бошқача тартибда аниқланиши мумкин бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларга қўшимча қилган ҳолда, хабардор қилади. 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур модданинг 2 (а)-банди контекстида ўзининг молия муассасалари, мазкур модданинг 1-бандида қайд этилган шахсларга дахлдор бўлган ҳисоб рақамлари ва операциялар тўғрисидаги ва таркибида камида мижознинг шахси, шунингдек, имкон қадар, бенефициар эгасига тааллуқли бўлган маълумотлари мавжуд молиявий ҳужжатлар ва ҳисоботлар тегишли муддат давомида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган чораларни амалга оширади. 4. Мазкур Ковенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар натижасида топилган жиноий даромадлар бошқа жойларга ўтказилишини олдини олиш ва аниқлаш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг тартибга солувчи ва назорат органлари, жисмоний иштироки бўлмаган ёки бирон мувофиқлаштириладиган молиявий гуруҳ билан аффиляция қилинмаган банк муассасалари ёрдамида тегишли ва амалий чораларни амалга оширади. Ундан ташқари, иштирокчи Давлатлар ўзларининг молия муассасаларига нисбатан бу каби молия муассасалари билан банк корреспондентлик муносабатларни ўрнатишни ёки бундай муносабатларни давом эттиришни рад қилиш, шунингдек жисмоний иштироки бўлмаган ёки бирон мувофиқлаштириладиган молиявий гуруҳ билан аффиляция қилинмаган банклар томонидан ҳисоб рақамларидан фойдаланишига рухсат берувчи хорижий молиявий муассасалар билан муносабатларни ўрнатишдан сақланиш каби талабларни ўрнатиш имкониятини кўриб чиқишлари мумкин. 5. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тегишли оммавий мансабдор шахсларга тааллуқли молиявий маълумотларни ошкор қилиб беришни кўзда тутувчи самарали тизимларни ташкил қилиш имкониятларини кўриб чиқади ва ушбу талабларга риоя қилинмаслиги учун тегишли жазо чораларини белгилайди. Ҳар бир иштирокчи Давлат, шунингдек, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар орқали топилган жиноий даромадларни қайтариш мақсадида текширув олиб бориш, ҳуқуқларини баён қилиш ва тегишли чораларни кўриш учун зарур бўлган ҳолатларда ўзининг ваколатли органларига бошқа иштирокчи Давлатнинг ваколатли органлари билан бундай маълумотлар билан алмашишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқади. 6. Ҳар бир иштирокчи Давлат бирон хорижий мамлакатдаги бирон-бир молиявий ҳисоб рақамга нисбатан манфаатга ёки имзо қўйиш ҳуқуқига ёхуд бошқа ваколатга эга бўлган оммавий мансабдор шахслар учун бу ҳақда тегишли органларга хабар бериш ва бу каби ҳисоб рақамларга тааллуқли ҳисобот олиб бориш талабини белгилаш учун ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқади. Бу каби чоралар, шунингдек, бундай талабларга риоя қилмаслик учун тегишли санкциялар қўлланилишини кўзда тутадилар. 53-модда. Мол-мулк бевосита қайтарилиши учун чоралар Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ: а) бошқа иштирокчи Давлатга мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган мол-мулкка нисбатан ҳуқуқий унвон ёки эгалик қилиш ҳуқуқини талаб қилиш юзасидан фуқаролик даъволарини ўзининг судларига тақдим этишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради; b) ўзларининг судларига мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатларни содир этган шахсларга бундай жиноят содир этилиши оқибатида бошқа иштирокчи Давлатга етказилган зарарни ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тўғрисида фармойиш беришига рухсат берилиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради; с) мусодара қилиш тўғрисидаги қарорларни чиқаришда мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган мол-мулкнинг қонуний эгаси сифатида бошқа иштирокчи Давлат томонидан қўйиладиган талабларни ўзларининг судлари ёки ваколатли органлари тан олинишига йўл қўйиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. Download 402 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling