Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича


VI боб Техник ёрдам ва маълумот алмашинуви


Download 402 Kb.
bet23/26
Sana24.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1118144
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ

VI боб
Техник ёрдам ва маълумот алмашинуви


60-модда. Кадрларни тайёрлаш ва техник ёрдам

1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш учун масъул бўлган ўз ходимларини тайёрлаш бўйича, лозим деб топилган даражада, дастурларни ишлаб чиқади, амалга оширади ёки такомиллаштиради. Кадрларни тайёрлаш бўйича бундай дастурлар, бошқалари билан бир қаторда, қуйидаги соҳаларга тегишли бўлиши мумкин:


а) коррупцияга оид ҳаракатларни олдини олиш, аниқлаш ва текшириш, шунингдек улар учун жазолаш, жумладан исбот-далиллар тўплаш ва текширув методлари бўйича самарали чоралар;
b) коррупцияга қарши кураш бўйича стратегик сиёсатни ишлаб чиқиш ва режалаштириш соҳасида потенциал яратиш;
с) мазкур Конвенция талабларига жавоб берадиган ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномаларни тузиш масалалари бўйича ваколатли органларнинг ходимларини тайёрлаш;
d) оммавий хизмат муассасалари, бошқармаларини ва оммавий молиявий маблағлар, шу жумладан оммавий харидлар ва хусусий сектор бошқармаларини баҳолаш ва мустаҳкамлаш;
е) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларнинг жойдан-жойга кўчирилишини аниқлаш, шунингдек бундай даромадларни муомаладан чиқариш;
f) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларнинг жойдан-жойга кўчириш бўйича операцияларни аниқлаш ва тўхтатиш;
g) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларнинг жойдан-жойга кўчирилишини ва жойдан-жойга кўчириш, яшириш ва беркитиш методларини кузатиш;
h) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларни муомаладан чиқаришга ёрдам берувчи тегишли ва самарали ҳуқуқий ҳамда маъмурий механизмлар ва методлар;
i) жабрланувчилар ва суд органлари билан ҳамкорлик қиладиган гувоҳларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган методлар;
j) миллий ва халқаро қоидаларга, шунингдек тилларни ўрганишга тааллуқли масалалар бўйича ходимларни тайёрлаш.
2. Иштирокчи Давлатлар, ўз имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бир-бирларига кенг миқёсда, айниқса, ривожланаётган мамлакатлар манфаатлари учун, уларнинг коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқ режалари ва дастурлари муносабати билан тегишли техник ёрдам бериш, жумладан моддий қўллаб-қувватлаш ва мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган соҳаларда кадрларни тайёрлаш, шунингдек иштирокчи Давлатлар ўртасидаги халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш имкониятини яратадиган кадрларни тайёрлаш ва ёрдам кўрсатиш ҳамда тегишли тажриба ва махсус билимларни алмашиш масаласини кўриб чиқадилар.
3. Иштирокчи Давлатлар, қанчалик лозим бўлса, халқаро ва минтақавий ташкилотлардаги ҳамда тегишли икки томонлама ва кўп томонлама келишувлар ва битимлар доирасидаги амалий ва ўқув тадбирлар самарадорлигини максимал оширишга қаратилган ҳаракатларини фаоллаштирадилар.
5. Иштирокчи давлатлар ваколатли органлар ва жамият иштирокида коррупцияга қарши кураш бўйича стратегиялар ва режалар ишлаб чиқиш мақсадида ўз мамлакатларидаги коррупциянинг турлари, сабаблари, оқибатлари ва зарарлари билан боғлиқ бўлган баҳолашлар, тадқиқотлар ва ишланмаларни ўтказиш учун, ўзаро илтимосномаларга асосан, бир-бирларига ёрдам бериш имкониятларини кўриб чиқадилар.
5. Мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган ҳатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларни муомаладан чиқаришга ёрдам бериш учун иштирокчи Давлатлар ушбу мақсадга эришишда ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган экспертлар номларини бир-бирларига тақдим этишда ҳамкорлик қилишлари мумкин.
6. Иштирокчи давлатлар ҳамкорлик ва техник ёрдамга кўмаклашиш ҳамда ўзаро манфаатли муаммолар, шу жумладан ўтиш иқтисодиётига эга бўлган ривожланаётган мамлакатларнинг алоҳида муаммолари ва талабларини муҳокама қилишни рағбатлантириш учун субминтақавий, минтақавий ва халқаро конференция ва семинарлардан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқадилар.
7. Иштирокчи давлатлар ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларнинг техник ёрдам соҳасидаги дастур ва лойиҳалар воситасида мазкур Конвенцияни қўллаш бўйича амалга ошираётган ҳаракатларига молиявий ёрдам бериш мақсадида ихтиёрий механизмлар яратиш имкониятини кўриб чиқадилар.
8. Ҳар бир иштирокчи Давлат ривожланаётган мамлакатларда мазкур Конвенцияни қўллаш учун Бошқарма орқали дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам бериш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотиклар ва жиноятлар бўйича Бошқармаси эҳтиёжлари учун ихтиёрий бадаллар киритиш имониятини кўриб чиқади.


61-модда. Коррупция тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва маълумотларни алмашиш

1. Ҳар бир иштирокчи Давлат экспертлар билан маслаҳатлашиш, масаҳатлар ўтказиш, ўз ҳудудидаги коррупция соҳасидаги тенденцияларни, шунингдек коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этиладиган шарт-шароитларни таҳлил қилиш имкониятларини кўриб чиқади.


2. Иштирокчи Давлатлар, мумкин бўлган қадар, умумий таърифланишлар, стандартлар ва методологияларни ишлаб чиқиш мақсадида коррупцияга оид статистик маълумотларни, таҳлилий билимларни ва шу жумладан, коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш ишида амалиётнинг оптимал турлари ҳақидаги маълумотларни кенгайтириш ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар воситасида ушбу маълумотларни алмашиш имкониятини кўриб чиқадилар.
3. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг коррупцияга қарши сиёсати ва кураши бўйича профилактик чора-тадбирлари устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек уларнинг самарадорлиги ва таъсирчанлигини баҳолаш имкониятларини кўриб чиқади.


62-модда. Бошқа чоралар: мазкур Конвенцияни иқтисодий ривожланиш ва техник ёрдам асосида амалга ошириш

1. Иштирокчи Давлатлар жамият учун умуман, жумладан барқарор ривожланиш учун коррупциянинг салбий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, мумкин бўлган қадар, ҳалқаро ҳамкорлик воситасида мазкур Конвенцияни оптимал амалга оширилишига ёрдам берувчи чораларни кўрадилар.


2. Иштирокчи Давлатлар, мумкин бўлган қадар ҳамда бир-бирлари, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан мувофиқлаштирилган тарзда қуйидагиларга эришиш учун аниқ чора-тадбирларни кўради:
а) ривожланаётган мамлакатларнинг коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида имкониятларини мустаҳкамлаш мақсадида улар билан турли даражаларда ҳамкорликни фаоллаштириш;
b) ривожланаётган мамлакатларнинг коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида молиявий ва техник ёрдамни кенгайтириш ва улар мазкур Конвенцияни муваффақиятли амалга оширишлари учун амалий ёрдам кўрсатиш;
с) ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларга, уларнинг мазкур Конвенцияни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашиш мақсадида техник ёрдам кўрсатиш. Бунинг учун иштирокчи Давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан аниқ ушбу мақсадлар учун ташкил қилинган молиялаштириш механизмининг ҳисоб рақамига мунтазам равишда етарли миқдорда ихтиёрий бадаллар киритишга интиладилар. Иштирокчи Давлатлар, шунингдек, ўзларининг ички қонунчилигига ва мазкур Конвенциянинг ҳолатларига мувофиқ, мазкур Конвенциянинг ҳолатларига мувофиқ мусодара қилинган пул маблағлари ёки жиноий даромадлар ёки мол-мулкнинг тегишли қийматининг муайян қисмини юқорида қайд этилган ҳисоб рақамига ўтказиш имкониятини алоҳида кўриб чиқишлари мумкин.
d) бошқа давлатлар ва молиявий муассасаларни, тегишли ҳолатларда, мазкур моддага мувофиқ амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга қўшилишга, шу жумладан ривожланаётган мамлакатлар мазкур Конвенциянинг мақсадларига эришиши учун уларга кадрларни тайёрлаш бўйича дастурларни ва замонавий ускуналарни каттароқ ҳажмларда тақдим этилишини таъминлаш йўли билан рағбатлантириш ва кўндириш.
3. Бу чора-тадбирлар, мумкин бўлган қадар, хорижий ёрдам ёки икки томонлама, минтақавий ёки халқаро миқёсдаги молиявий ҳамкорлик тўғрисида тузилган бошқа битимларга тааллуқли мавжуд мажбуриятларга зарар етказмайди.
4. Иштирокчи Давлатлар, мазкур Конвенцияда кўзда тутилган халқаро ҳамкорликнинг самарадорлигини таъминлаш, шунингдек коррупцияни олдини олиш ва аниқлаш, унга қарши курашиш учун зарур бўлган молиявий битимларни эътиборга олган ҳолда, моддий-техник ёрдам тўғрисидаги икки томонлама ёки кўп томонлама келишувлар ёхуд битимлар тузишлари мумкин.



Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling