Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича


-модда. Мусодара қилиш ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик воситасида мол-мулкни муомаладан чиқариш


Download 402 Kb.
bet21/26
Sana24.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1118144
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ

54-модда. Мусодара қилиш ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик воситасида мол-мулкни муомаладан чиқариш
1. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган ёки бу каби жиноятларни содир этилишида фойдаланилган мол-мулкка тааллуқли ўзаро ҳуқуқий ёрдамни мазкур Конвенциянинг 55-моддасига асосан тақдим этиш мақсадида, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ:
а) бошқа иштирокчи Давлат судлари томонидан мусодара қилиш тўғрисида чиқарилган қарорларни ўзининг ваколатли органлари ижро этишига рухсат берилиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради;
b) ўзининг ваколатли органларига, уларнинг юрисдикцияси доирасида, пул маблағларини легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар ёки унинг юрисдикциясига тааллуқли бўлиши мумкин бўлган бошқа жиноятлар юзасидан суд қарорини чиқаришда ёхуд ички қонунчилигида рухсат этилган бошқа тартиботлардан фойдаланишда келиб чиқиши хорижий бўлган бундай мол-мулк мусодара қилиниши тўғрисида қарор чиқаришларига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради; ва
с) вафот этганлиги, яширилганлиги ёки йўқлиги сабабли жиноятчи таъқиб этилишининг имкони бўлмаган ёхуд бошқа мувофиқ ҳолатларда кўрилаётган жиноий ишлар доирасида қарор чиқармасдан туриб бундай мол-мулкнинг мусодара қилинишига имконият яратиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни қабул қилиш бўйича масалани кўриб чиқади.
2. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг 55-моддаси, 2-бандига асосан жўнатилган илтимос бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдамни тақдим этиш мақсадида, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ:
а) ўзининг ваколатли органларига сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг суди ёки ваколатли органлари томонидан мол-мулкни муомаладан чиқариб ишга солмай қўйиш ёки ҳибсга олиш тўғрисида чиқарилган ва сўров берилаётган иштирокчи Давлатга бу каби чоралар кўрилиши учун етарли асослар мавжуд ва, якуний натижада, ушбу мол-мулкка нисбатан мазкур модданинг 1 (а)-банди мақсадлари учун мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарилади деб ҳисоблашга имкон берувчи оқилона асослар баён этилган қарорга асосан мол-мулкни ишга солмай қўйишига ёки ҳибсга олишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради;
b) ўзининг ваколатли органларига сўров берилаётган иштирокчи Давлатга бу каби чоралар кўрилиши учун етарли асослар мавжуд ва, якуний натижада, ушбу мол-мулкка нисбатан мазкур модданинг 1 (а)-банди мақсадлари учун мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарилади деб ҳисоблашга имкон берувчи оқилона асослар баён этилган мурожаатга асосан мол-мулкни муомаладан чиқариб туриб ишга солмай қўйишига ёки ҳибсга олишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради; ва
с) ўзининг ваколатли органларига мусодара қилиш мақсадларида мол-мулкни сақлаб қолишига, масалан, бу каби мол-мулкни сотиб олиниши муносабати билан хорижда чиқарилган ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор ёки жиноий иш қўзғатилишига асосланган ҳолда, рухсат бериши учун қўшимча чораларни қабул қилиш масаласини кўриб чиқади.


55-модда. Мусодара қилиш мақсадларидаги халқаро ҳамкорлик

1. Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон ҳатти-ҳаракат юрисдикциясига тааллуқли ҳисобланган иштирокчи Давлатдан мазкур Ковенциянинг 31-моддаси 1-бандида қайд этилган ва ўз ҳудудида жойлашган жиноий даромадларни, мол-мулкни, ускуналари ва жиноят содир этишнинг бошқа воситаларини мусодара қилиш тўғрисида мурожаатнома олган иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилиги доирасида мумкин бўлган максимал даражада:


а) мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни олиш мақсадида бу илтимосни ўзининг ваколатли органларига юборади ва шундай қарорни олган тақдирда уни ижро этади, ёки
b) ўзининг ваколатли органларига сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳудудида мазкур Конвенциянинг 31-моддаси 1-банди ва 54-моддаси 1 (а)-бандига мувофиқ суд томонидан мусодара қилиш тўғрисидаги чиқарилган қарорни, мурожаатда кўрсатилган ҳажмда ва сўров берилаётган иштирокчи Давлати ҳудудидаги 31-модданинг 1-бандида қайд этилган жиноий даромадлар, мол-мулк, ускуна ёки жиноят содир этишнинг бошқа воситаларига тааллуқли бўлган даражада ижро этиш мақсадида юборади.
2. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон ҳатти-ҳаракат юрисдикциясига тааллуқли ҳисобланган иштирокчи Давлатдан мурожаатнома олганидан кейин, 31-модданинг 1-бандида қайд этилган жиноий даромадлар, мол-мулк, ускуна ёки жиноят содир этишнинг бошқа воситаларини аниқлаш, кузатиш, муомаладан чиқариб туриб ишга солмай қўйиш ёки ҳибсга олиш мақсадида ва кейинчалик, сўров бераётган иштирокчи Давлат томонидан чиқарилувчи қарорга ёки мазкур модданинг 1-бандига асосан қилинган мурожаатга мувофиқ, мусодара қилиш учун чоралар кўради.
3. Мазкур Конвенциянинг 46-моддасидаги ҳолатлар мазкур моддага нисбатан mutatis mutandis тарзда қўлланилади. Мазкур моддага мувофиқ юборилаётган илтимос таркибида 46-модданинг 15-бандида кўрсатилган маълумотларга қўшимча қилинган қуйидагилар баён этилади:
а) мазкур модданинг 1 (а)-бандида кўзда тутилган мурожаат қўлланишига – мусодара қилиниши лозим бўлган мол-мулкнинг таърифланиши, шу жумладан, имкон даражасида унинг жойлашган ери тўғрисидаги маълумотлар ва, агар бу ўринли бўлса, мол-мулкнинг баҳоланган қиймати ва сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳавола қилаётган ва сўров берилаётган иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ қарор чиқариши учун чоралар кўришига етарли бўлган далиллар баён этилган ариза;
b) мазкур модданинг 1 (b)-бандида кўзда тутилган мурожаат қўлланишига - сўров бераётган иштирокчи Давлат мурожаатини асослаб берувчи ва у томондан берилган мусодара тўғрисидаги қарорнинг юридик жиҳатдан йўл қўйилиши мумкин бўлган нусхаси, даллилларнинг баёни келтирилган ариза ва қарор ижросининг сўралаётган ҳажми тўғрисидаги маълумот, сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳалол учинчи томонларга тегишли хабарнома юбориши ва тегишли ҳуқуқий тартиботларга риоя қилинишини таъминлаш учун кўрилган чоралар кўрсатилган ариза ҳамда мусодара тўғрисидаги қарор қатъий эканлиги тўғрисидаги ариза;
с) мазкур модданинг 1-бандида кўзда тутилган мурожаат қўлланишига - сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳавола қилаётган далиллар баён этилган ариза ва қўлланилаётган чораларнинг таърифланиши, шунингдек, агар мавжуд бўлса, мурожаатни асослаб берувчи қарорнинг юридик жиҳатдан йўл қўйилиши мумкин бўлган нусхаси.
4. Мазкур модданинг 1- ва 2-бандларида кўзда тутилган қарорлар ёки чоралар сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан унинг ички қонунчилигидаги ҳолатларга ва унинг процессуал нормалари ёки исталган икки томонлама ёхуд сўров бераётган иштирокчи Давлат билан муносабатлари асносида боғлиқ бўлган кўп томонлама келишувлар ёки битимларга мувофиқ ва уларга риоя қилиш шартида қабул қилинади.
5. Ҳар бир иштирокчи Давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига мазкур моддадаги ҳолатлар амалга оширилишини таъминловчи қонун ва қоидаларининг матнларини, шунингдек ушбу қонунлар ва қоидаларга кейинчалик киритилган барча исталган ўзгартишларнинг матнлари ёки таърифланишларини тақдим этади.
6. Агар иштирокчи Давлат мазкур модданинг 1- ва 2-бандларида қайд этилган чоралар кўрилишини мувофиқ шартнома мавжуд бўлиши билан шартлашни хоҳласа, у ҳолда бу иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияни зарур ва етарли бўлган шартномавий-ҳуқуқий асос сифатида кўради.
7. Агар сўров берилаётган иштирокчи Давлат ўз вақтида етарли исбот-далиллар олмаса ёки агар мол-мулк минимал қийматга эга бўлса мазкур моддага асосланган ҳамкорликка рад жавоби ҳам берилиши мумкин.
8. Мазкур моддага мувофиқ қабул қилинган исталган таъминловчи чоранинг бекор қилинишидан аввал сўров берилаётган иштирокчи Давлат, мумкин бўлган ҳолатларда, сўров бераётган иштирокчи Давлатга бундай чорани амалга оширишни давом эттириш фойдадан холи бўлмаслигини асослаб бериши учун имконият тақдим этади.
9. Мазкур модданинг ҳолатлари ҳалол учинчи томонларнинг ҳуқуқларига зарар етказадиган тарзда талқин қилинмайди.



Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling