Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича


Download 402 Kb.
bet22/26
Sana24.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1118144
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ

56-модда. Махсус ҳамкорлик

Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигига зарар етказамаган ҳолда, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар орқали орттирилган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни ўзининг текширув ишларига, кўрилаётган жиноий ишларига ёки суд муҳокамасига зарар етказмасдан туриб, агар бу каби маълумотларнинг ошкора қилиниши уни олаётган иштирокчи Давлатга жиноий ишни қўзғатиш ёки текширув ишларини ёки суд муҳокамасини ўтказишига кўмак беради ёхуд ушбу иштирокчи Давлат томонидан бу илтимосномани Конвенциянинг мазкур моддасига мувофиқлаштиришига йўналтиради деб ҳисобласа, бошқа иштирокчи Давлатга аввалдан илтимоснома қилинмаган ҳолларда ҳам жўнатиш имкониятини берувчи чоралар кўришга интилади.




57-модда. Активларни қайтариш ва уларни тасарруф қилиш
1. Иштирокчи Давлат томонидан мазкур Конвенциянинг 31-моддасига ёки 55-моддасига асосан мусодара қилинган мол-мулкни, жумладан мазкур модданинг 3-бандига кўра аввалги қонуний эгаларига қайтарилган мол-мулкни иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг ҳолатлари ва ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тасарруф қилади.
2. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ички қонунчилигининг энг муҳим принципларига мувофиқ, ўзининг ваколатли органларига, улар бошқа иштирокчи Давлат томонидан юборилган илтимоснома бўйича иш тутаётганларида, мусодара қилинган мол-мулкни, ҳалол учинчи томонларнинг ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Конвенцияга мувофиқ қайтариб беришларига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўради.
3. Иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг 46- ва 55-моддаларига ва мазкур модданинг 1- ва 2-бандларига мувофиқ:
а) мазкур Конвенциянинг 17- ва 33-моддаларида қайд этилганидек, оммавий маблағлар ўғирланганида ёки оммавий маблағлар ҳаллоллаштирилганида, агар мусодара 55-моддага мувофиқ ва сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан чиқарилган якуний қарор асосида амалга оширилган бўлса, ва айнан шу талаб сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан бекор қилиниши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, мусодара қилинган мол-мулкни сўров бераётган иштирокчи Давлатга қайтариб беради;
b) мазкур Конвенцияда қамраб олинган исталган жиноят орқали даромад топилганида, агар мусодара 55-моддага мувофиқ ва сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан чиқарилган якуний қарор асосида амалга оширилган бўлса, ва айнан шу талаб сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан бекор қилиниши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, агар сўров берилаётган иштирокчи Давлат сўров бераётган иштирокчи Давлатга ушбу мусодара қилинган мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи аввалдан бор бўлганини оқилона исботлаб берса ёки сўров берилаётган иштирокчи Давлат сўров бераётган Давлатга етказилган зарарни мусодара қилинган мол-мулкни қайтариб бериш учун асос сифатида тан олса, мусодара қилинган мол-мулкни сўров бераётган иштирокчи Давлатга қайтариб беради;
с) барча бошқа ҳолатларда, биринчи навбатда, мусодара қилинган мол-мулкни сўров бераётган иштирокчи Давлатга, бундай мол-мулкни унинг аввалги қонуний эгаларига қайтарилиши ёки жиноятдан жабр кўрганларга компенсация тўланиши масаласи кўради.
4. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат тегишли ҳолатларда, агар фақат иштирокчи Давлатлар бошқа қарорни қабул қилмасалар, сўров берилаётган иштирокчи Давлат мусодара қилинган мол-мулк қайтарилишига ёки мазкур моддага мувофиқ тасарруф қилинишига олиб келган тергов ишлари, кўрилган жиноий иш ёки суд муҳокамаси вақтида сарфланган оқилона харажатларни олиб қолиши мумкин.
5. Иштирокчи Давлатлар тегишли ҳолатларда мусодара қилинган мол-мулкни узил-кесил тасарруф қилиниши хусусида келишувлар ёки томонлар учун бирдек мақбул бўлган битимлар тузиш имкониятини ҳар бир алоҳида ҳолат учун кўриб чиқишлари мумкин.


58-модда. Тезкор молиявий маълумотларни йиғиш учун бўлинмалар

Иштирокчи давлатлар мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар орқали топилган жиноий даромадларнинг жойдан жойга кўчирилишини олдини олиш ва уларга қарши курашиш, шунингдек бундай даромадларни муомаладан чиқариш мақсадларида бир-бирлари билан ҳамкорлик қиладилар ва шу мақсадларда шубҳали молиявий операциялар тўғрисида маълумотлар олиш, уларни таҳлил қилиш ва ваколатли органларга жўнатиш учун масъул бўлган тезкор молиявий маълумот йиғиш бўйича бўлинмаларни ташкил қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар.




59-модда. Икки томонлама ва кўп томонлама келишувлар ҳамда битимлар

Иштирокчи давлатлар Конвенциянинг мазкур бобига асосан амалга ошириладиган халқаро ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш учун икки томонлама ёки кўп томонлама келишувлар ва битимлар тузиш имкониятларини кўриб чиқадилар.





Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling